Абдуқодир Сатторов

Юзларида парда тортуғлик турарлар бағри қон

 Бу на гумбаздир эшиги, туйнугидин йўқ нишон,
Неча гулгун пок қизлар манзил айлабдур макон!
Туйнугин очиб аларнинг ҳолидан олсам хабар,
Юзларида парда тортуғлик турарлар бағри қон…(Увайсий).

ТУЗИЛИШИ:

Анор-анордошлар оиласига мансуб бўлиб, бўйи 5 м гача борадиган бутадир. Анор ўсимлигининг барги қалин бўлиб, уст томони йилтиллаб туради. Кўриниши тескари тухумсимон. Улар қисқа банд билан шохчада қарама-қарши жойлашган бўлади. Ўсимлик гуллари қирмизи ранг бўлиб, дона-дона, айрим холларда 2-5 таси ғуж бўлиб жойлашади. Анор май-август ойларида гуллаб меваси сентябрдан кеч кузгача пишади.

Меваси шарсимон, кўп уруғли сершира бўлиб сохта мева хисобланади.

ТАРКИБИ

Анор таркибида киши аъзосига фойдали, иштаха очувчи, овқатни хазм қилувчи хамда ижобий натижа кўрсатувчи органик кислоталар, лимон кислотаси, олма кислотаси, қанд моддаси (фруктоза, глюкоза, сахароза), витаминлар мавжуд.

Анор пўстлоғи таркибида ошловчи, смола, бўёқ ва бошқа моддалар бор.
Тиб илмининг султони бобомиз Абу Али ибн Сино анор пўстлоғини қон қусишда, милк ва ичакдан қон кетганда, шунингдек сийдик ҳайдовчи, яра ва жароҳатларга малҳам сифатида ишлатган. Бундан ташқари, олим анор пўстлоғидан тайёрланган қайнатма ичбуруғга даво эканлигини ва гижжани ҳайдаши тўғрисида маълумотлар беради.

Анордан қаерда , қандай фойдаланилади.

Хиндистонда яшаб ўтган таниқли табиб Муҳаммад-Ҳусайн ибни Муҳаммад ал-Оқилий ўзининг “Маҳзан-ул-алдвия” (“Даволар хазинаси”) китобида анорнинг яна бир қанча фойдали хусусиятларини санаб ўтади. Чунончи, анорнинг озуқасилик қуввати кўп бўлса-да, қон томирлардаги тиқилмаларни очади, сийдик ҳайдайди. Иссиқ мижозли одам овқатлангандан кейин анор истеъмол қилса, овқатнинг енгил сингишига ёрдам бериб, ошқозондан ичак томон йўналишини тезлаштиради. Бу ҳолат эса айниқса, ошқозон-ичак хасталиклари, қабзиятга чалинган инсонлар учун фойдали.
Ўзининг шифобахшлиги жиҳатидан анор шарбати узум шарбатидан устроқ туради. Унинг таркибидаги антиоксидант моддалар эса организмни ёшартириб, саратон хасталигидан сақлайди.
Ҳитой ҳалқ табобатида анор гулларидан тайёрланган дамлама ичбуруғ, тишларнинг қимирлаб қолиши ва тушиб кетишининг олдини олишда (пародонтоз)ни даволашда ишлатилади. Шунингдек, анор гуллари қуритилиб, кукини турли жароҳатларга сепилади.
1807 йилда калъкутталик шифокор Бухан қадимдан Ҳиндистонда анор дарахтининг илдизи лентасимон гижжалар ни нобуд қилишда қўлланилганлигини илмий исботлади.
Шри-ланки аҳолиси эса анорнинг қизил гулларидан дамлама тайёрлаб, ундан кўз ҳасталикларини даволаш ҳамда унинг олдини олишда ҳанузгача фойдаланиб келинмоқда.
Ўрта асрда Европалик шифокорлар анор шарбатини асалларни тинчлантирувчи восита сифатида қўллаб келишган.
1639 йилда Стохер исмли олим анор шарбатини асал билан бирга қайнатиб, бурун хасталикларини муваффиқиятли даволаган.
Грузия ҳалқ табобатида анор шарбатидан томоқ оғриганда фойдаланилади.
Бу қизиқ:Амеркаликлар анорнинг уруғсиз навини етиштиришлари билан фахрландилар. Бу мевалар йирик, қизғиш тусда бўлиб, Wonderful- ажойиб деб номланади. Бироқ уруғсиз анорлар антик даврда ҳам мавжуд бўлганлиги ҳақида маълумотлар бор. Улар Каликия ва Карфаген давлатларидан Римга олиб келинган.
АНОРНИНГ ДОНАСИ ДОНА…
Дунё бўйича анорнинг юзлаб турлари мавжуд. Етиштирилаётган навга қараб мева уруғининг ранги оқ пуштидан ёрқин, тўқ қизилгача бўлади. Анорнинг сершира, ширин, нордон-ширин ёки нордон (баъзан тахир)мазали турлари мавжуд. Анор дарахтининг барча қисмлари: уруғи, пўстлоғи орасидаги қабиғи, шарбати, гуллари, поями, илдизи фойдали Анор янги пишганда ҳам, мураббо, ичимлик ҳолида ҳам бирдек шифобахш саналади. Тузилиши жиҳатидан бу мева шунчалик ноёбки, у тиббиёт ва косметология соҳасида кенг ишлатилади.
Анор донаси унинг бошқа қисмларга нисбатан шифобахшликда кучлироқ.. Анор уруғи ва шу миқдорда узум майизини олиб 5/1 қисми хажмида қора зира қўшиб, ҳаммасини туйиб ейилса, қайт қилиш иллатини тўхтатади ва меъдага қувват бағишлайди. Лекин ичакларининг ички девори яллиғланган ва йўтали бор одамлар еса, зарар қилади. Бундай пайтларда узум майизи ейилса, зарар бартараф қилади.
АНОР ҚАНДАЙ ТАНЛАНАДИ?
Бунинг қийин жойи йўқ. Яхши етилиб пишган анор йирик, пўсти қуруқ ва таранг бўлади. Ушлаб кўрганда қаттиқ бўлиши керак . Рангига келадиган бўлсак, унинг пўстлоғи оч қизилдан ёрқин жигарранггача бўлиши мумкин.
Сархил анорнинг пўсти қуруқ ва дағал, меваси эса ширали бўлади. Агар пўсти силлиқ бўлса, билгинки у дарахтдан барвақт узилган бўлади.
Анорнинг тожи яшил бўлмаслиги ҳам муҳим. Пўстлоғи ҳидсиз бўлиши лозим. Унинг айрим жойлари урилган, юмшоқ бўлса, бундай мевани сотиб олмаганингиз маъқул. Анорни узоқ сақломоқчи бўлсангиз, қуруқ , намликдан ҳоли жойни қидиринг.
Мевасини қобиғидан тез ажратмоқчи бўлсангиз, қуйидагича йўл тутинг: анорнинг устини айлантириб кесиб совуқ сув қуйилган идишга 1-2 дақиқага солинг. Анорни иккига бўлсангиз мевалари пастга тушади.
Эслатма: анор шарбатини қабул қилишдан олдин илиқ сув билан аралаштириш лозим. Негаки, у ошқозон ичак девори ва тиш эмалини емириши мумкин. Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, бавосил ва қабзиятга чалинган беморлар ҳам анорни истеъмол қилганда меъёрга эътибор беришлари керак. Анор пўстлоғи дамламасини суистеъмол қилиш баъзи ҳолларда бош айланиши ва оғриши, беҳоллик, кўнгил айниши , қусиш , талваса ҳолатларига олиб келиши мумкин. Сабаби, унинг таркибида кучли алкалоид моддалар мавжуд. Шунга кўра, дамламани 2 ҳафтадан кўп бўлмаган вақт қабул қилиш, орада 10-15 кун танаффус қилиш тавсия этилади.
ҲАЛҚ ТАБОБАТИДА…
Ҳалқ табобатида анор пўстлоғи, меваси ва мева пўсти шунингдек, ўсимлик гули истисқо (водянка), қўтир йўтал, ичбуруғ, сариқ касалликларига даво сифатида қўлланилади. Анорнинг шарбати зангила (лавша, цинга) касалликларига даво бўлади. У иштаҳа очувчи неъмат хамдир.
ИЛМИЙ ТИББИЁТДА…
Илмий тиббиётда анорнинг илдиз пўстлоғидан тайёрланган экстракт, шунингдек, анор пўстлоғи таркибидаги пельтернинг танин ва сульфат кислотаси билан умумлашмаси лентасимон гижжаларни тушуришда, мева пўстининг қайнатмасидан дизентерия касаллигини даволашда тавсия қилинади.
АНОРНИНГ ЎНТА ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТИ
Кеч кузда етилиб пишадиган бу ажойиб мева анча вақтгача ўзининг фойдали хусусиятларини йўқотмайди. Баҳорданинг айни иликузилди палласида ҳам бу қувватбахш меванинг ўрни беқиёс.
Жумладан, анор:
1.Қонда гемоглобин моддасини кўпайтиради.
Шу хусусияти сабабли анор камқонлик билан “курашади”. Қондаги гемоглобин даражаси 120дан паст бўлган тақдирда қуйидагича усулдан фойдаланинг: икки ой давомида, кунига уч махал, овқатдан ярим соат олдин ярим пиёладан анор шарбати ичинг. Ёки кунига 1-2 дона анор истеъмол қилинг. Шундай қилсангиз, камқонликдан тез орада халос бўласиз. Тиш эмалини зарарламаслик учун шарбатни илиқ сув билан аралаштириб ичишни унутманг.
2.Организмдан гижжани ҳайдайди.
Етилиб пишган анор пўстлоғида пельтьерин, изопельтьерин ва метилизопеьтьерин моддалари мавжуд. Улар гижжаларни нобуд қилувчи кучли таъсирга эга бўлиши билан бирга инсонда енгил заҳарланиш ҳал ҳолатини юзага келтириши мумкин. Агар дамлама қабул қилиш даврида кўнгил айниши, бош айланиши, кўриш қобилятининг бузилиши каби нохуш холатлар кузатилса даволашни зудлик билан тўхтатиш лозим. Организмни гижжалардан тозалаш мақсадида қуйдаги усулдан фойдаланишингиз мумкин; 2-3 чой қошиқ майдаланган анор пўстлоғига 2 пиёла совуқ сув қуйиб 6 соат давомида тиндирилади. Сўнг паст оловда суюқликнинг ярми қолгунча қайнатилади. Дамлама совугач докадан ўтказилади ва бир соат давомида оз-оздан ичилади. Бир соатдан сўнг ич келтирувчи дори(масалан бир ош қошиқканакунжут мойидан) ичилади, 4 соатдан кейин эса клизма (хуқна) қилиш лозим.
3.Инсулин ўрнини босади
Анор диабетга чалинган беморлар учун нафақат мумкин балки фойдали бўлган мевалар орасига киради. Анор хатто организмда инсулин ишлаб чиқарилишини таъминлайди. Бунинг учун кунига 4 махал 60 томчидан анор шарбатини қабул қилишни бошланг. Муолажанинг фойдасини даволанишнинг 3-чи куниданоқ сезасиз. Нардон-ширин анор шарбатини асал билан ичиш хам (1 ош қошиқ шарбатга бир ош қошиқ асал қўшилади) яхши самара беради.
4.Организмдан заҳарли радиактив моддаларни чиқариб танани қувватлантиради

Анор шарбати радиоактив изотоп моддалар билан ишловчи, иш фаолилияти кампутер ва бошқа электрон ускуналар билан боғлиқ бўлган инсонларга тавсия этилади. Шарбат кунига 2 махал, овқатдан кейин ичилади. Анор шарбати айниқса операциядан чиққан беморларга қувватлантирувчи восита сифатида тавсия қилинадади. Юқумли касалликни бошдан кечирган беморлар учун ҳам бундай шарбат кони фойда ҳисобланади.
5.Нафас йўллари касалликларида ёрдам беради.
Анор пўстидан тайёрланган дамлама ёки мевасининг шарбатида томоқ чайилса, ангинада оғиз бўшлиғи хасталиклари (стоматит , гингивит)да ёрдам беради. Бунда ошловчи моддалар оғриқни қолдиради, органик кислоталар эса инфекцияни йўқотади.
Анор шарбати овзни тиниқлаштиргани учун қўшиқчиларга айниқса фойдали.
6.Ич кетишни тўхтатади.
Анор дарахтининг пўстлоғи ва меваси боғловчи таъсирга эгалиги сабабли ич кетар, ич буруғ (дизентерия), ичак хасталикларини даволашда кенг фойдаланилади. Катталар қуритиб, майда кукун холига келтирилган анор пўстлоғини кунига 3-махал овқатдан кейин бир чимдимдан қабул қилиши, болаларга эса анор шарбатини илиқ сув билан аралаштириб бир чой қошиқдан бериш мумкун. Бу усул айниқса, дизентерияга чалинган беморлар учун кони фойда. Негаки, анор пўсти таркибидаги полефенол моддалар ичбуруғ таёқчаси ва бошқа микробларнинг ўсишини тўхтатиб, уларни нобуд қилишга ёрдам беради.
7.ТЕРИНИ ДАВОЛАЙДИ.
Терингизга тез-тез ҳузунбузар ташадими? Анор пўстини майда туйиб товада қизартириб олинг ва 1 чой қошиқ сариёғ билан аралаштиринг. Малҳамни совутгичда сақлаб, ҳафтасига 2 марта юз терисига суртинг. Бундан ташқаридаги ёриқчаларни даволаш мумкун. Куйган жойга анор шарбатидан 5-6 томчи томизилиб, устига пўстлоғидан тайёрланган кукун сепилади. Муолажа кунига 2 маҳал, 1 ҳафта давомида бажарилади.
8.ҚОН БОСИМИНИ ТУШИРАДИ.
Хафақонга чалинган беморлар ҳафтасига 3-4 марта анор истеъмол қилсалар, тез орада қан босими меъёрилашади. Италиялик ва Америкалик олимлар бу сархил меванинг ирсиятга таъсирини ўрганиб чиқдилар. Маълум бўлинича, ҳомиладор аёллар бу мевани тановул қилсалар, туғилажак болада учраши мумкин бўлган юрак хасталиклари, бош мия нуқсонларининг олди олинар экан. Меваси орасидаги пардани қуритиб, гиёҳли чойга қўшиб ичиш эса асабларни тинчлантириради, хавотир, жизғанаклик, уйқусизликдан халос бўлишга ёрдам бериши исботланган.
9.ГОРМОНЛАР ФАОЛЛИГИНИ ОШИРАДИ.
Анор мевасини истеъмол қилганда уруғини чайнаб ютишга ҳаракат қилинг. Бу айниқса, оғриқли ҳайз келишида фойдали. Климакс даврида қизиш, жизғанаклик, кучли бош оғриғи (мигрень) дан қийналсангиз анорни уруғи билан истеъмол қилинг. Аёлларимиз бу мевани тез-тез тановул қилиб турсалар, кўкрак саратони хавфидан сақланган бўладилар. Дарвоқеа, анор эркаклар саломатлиги учун ҳам фойдали экан. Шифокорларнинг фикрича, кунига 2 дона анор тановвул қилган эркакларда жинсий мойиллик ошади. Содда қилиб айтганда, бу ноёб мева “виагра” дори воситаси ўрнини бемалол босиши мумкин.
10.ЯЛЛИҒЛАНИШНИ ДАВОЛАЙДИ.
Буйрак, жигар, қулоқ, кўз, жинсий азолар, бўғимлар яллиғланишида анор пўстлоғининг дамламаси яхши ёрдам беради. Бунинг учун 2 чой қошиқ анор пўстлоғини майда туйиб устига 1 пиёла қайноқ сув қуйилади ва сув буғида ярим соат қайнатилади. Докадан
ШИРИН АНОР…
Ширин анорнинг мижози умуман совуқ биринчи даражада хам, иккинчи даражада хам. Пўстининг мижози совуқ ва қуруқ. Анча қабзиятли.
Унинг шифобахшлигига келсак, озуқалик жихати лекин уни еган одамда соғлом қон пайдо бўлади. Уни иссиқ мижозли кишилар еса эрлик қувватни оширади. Бадан аъзоларини зарарли моддалардан тозалайди. Хар хил тиқилмаларни очади.
Ични юмшатиб пешобни юргизади. Чанқатади, овқатдан кейин ейилса, хазмни тезлатиб уни меъдадан чиқиб кетишини осонлаштиради. Шунингдек, жигарни тозалаб қувват бағишлайди. Иш фаолиятини яхшилайди. Бундан ташқари, сариқ сув, жигар сустлиги, сариқ хасталиги, талоқ, кўкрак қафас аъзолари дарди, иссиқ йўталга шифо бўлади. Одам овозини равон ва жарангдор қилади. Баданни семиртиради, қўтир ва қичимани даф этади. Ранг-рўйни очади.
КЎП ЕЙИШ
Бироқ ширин анорни ҳаддан зиёд кўп ейилса, хазмни бузади, меъдани заифлаштиради. Бодли бўлганлиги боис терининг қатламларини дағаллаштиради. Шунингдек, иситмаси бор одамларга зарар қилади. Бу пайтда юз берган холатни бартараф қилиш учун нордон анор емоқ зарурдир.
Борди-ю совуқ мижоз одамларга зарар қилса, занжабил еса ҳаммаси ўтиб кетади.
ШИРИН АНОРНИНГ СУВИ…
Ширин анорнинг сувини қайнатиб қуюлтирилса, уни ширин анор мураббоси, қайласи дейилади. Ана шу мураббо истеъмол қилинса, анор сувига қараганда кучли эканлиги хис этилади. Бироқ бунинг истеъмоли хам меъдани сусайтиради. Бундай пайтда зиённи кетказмоқ учун мустако ичмоқ лозим.
ШИРИН АНОР БАНДИДАН…
Ширин анор бандидан тешик очиб, сиққанича оз-оздан бодам ёки бинафша ёғини томизиб, шимгунига қадар оловга қўйиб, тўкилмайдиган холатга етгунига қадар кутиш керак. Ана шу анорни ёғ томизилган жойидан шимиб сурилса, кўкрак қафаси ичидаги аъзолар дарди ва эски қуруқ йўталга даво бўлади. Ширин анор сувини шакар, асал суви, бодом елими ва бодом ёғи билан бирга давомли истеъмол қилинса хам шундай фойда қилади.
КЎЗ РАВШАНЛИГИ…
Ширин анор сувини шишага солиб бир неча кун қуёшга ташлаб қўйилса ва қуюлтирилгандан сўнг кўзга тортилса, кўзнинг равшанлиги ортади, қанчалик узоқ сақланган бўлса кучи хам шунчалик ортади.
МЕВА ПЎСТЛОҒИ…
Агар мева пўстлоғини куйдириб унинг кулини сариёғ ёки мол ёғи билан яхшилаб аралаштириб суртилса, теридаги йирингли ярачаларнинг тузалишига ёрдам беради. Мева пўстлоғидан тайёрланган қайнатма оғиз бўшлиғининг яллиғланишига даво бўлади.
ҚИЁМ ТАЙЕРЛАШ…
Анор шарбатидан шифобахш қиёмлар тайёрлаш хам мумкин. Бунинг учун анорнинг етилиб пишган мевасидан 4 кг олиб, унга 2 кг шакар ва ярим пиёла микторда райхон гули қўшиб, қиём холигача қайнатилади.
Анор қиёми иштаха очади. Аъзоларга қувват бағишлайди.
САФРО ҚУСИШГА…
Анор, олма, бехи, лимон, отқулок, ошқовоқ, нилуфар ва кашнични тенг миқдорда олиб аралаштириб қайнатилиб, унинг қуюқ шарбатига асал қўшиб истеъмол қилинса, сафро қусиш, кўнгил бехузур бўлиш ва тинка қуришидан қутилиш мумкин.
НОРДОН-ШИРИН АНОР…
Нордон-ширин анорнинг мижози совуқ ва хўлликда ўртача. Бошқа жихатдан худди ширин анорга ўхшаб кетади. Лекин сафро қайнаши ва қон босими кўтарилишини босишда ундан кучлироқ ва сафро мижозли одамларга ширин анорга қараганда нордони ёқимлироқдир.
НОРДОН АНОРНИНГ ШИФОЛИГИ…
Нордон анорнинг шифобахшлик хислатлари: ичидаги пардадан ажратиб олинган 150 граммдан 300 граммгача 70 грамм янги шакар билан истеъмол қилинса, ичкетарли сафрони даф этишда ва меъдага қувват бағишлашда даво бўлади. Сафроли хароратни, сариқ қўтир ва қичимани бартараф этишда сариқ халилага ўхшаган хислатлар бор.
ЙЎҒОН ИЧАК ХАСТАЛИГИГА
Нордон анор ичи тозаланиб, кейин қуюклашгунча сиркада обдан хил-хил пиширилса ва мурч хажмида ўша қуюқ қайнатмадан хаблар тайёрлаб, ундан 15 донасини истеъмол қилинса, эски ичкетарни бартараф этади, ичаклардаги йирингли хасталикларни, йўғон ичак хамда орқа чиқарув ичакларини шифолайди.
ТИШ ХАСТАЛИКЛАРИ…
Нордон анор сувини оғизга олиб, бир неча бор чайилса, тиш милкларини мустахкамлайди. Агар унинг пўсти ейилса, пешобнинг равон келишига ёрдам беради. Барча турдаги анорнинг томири сувда қайнатилиб ичилса тишга фойдаси каттадир.
МЕЪДА ВА ГИЖЖАЛАРГА…

Нордон анорнинг қуруғини чайнаб 3,5 граммини сув билан ейилса, меъда ва ичакдаги қуртларни, хатто ошқовоқ уруғига ўхшаш гижжаларни хам тушириб юборади.
АНОР УРУҒИНИ…
Хамма анорнинг уруғини сувда қайнатиб, киндиккача ўша сувга кириб ўтирилса, хайзнинг мавридсиз ва бежо келишини ислох қилади. Гўдакларнинг чиққан кўтанларини жойига қайтаради.
Уни майдалаб асал билан хамир қориб боғланса, қўл ва оёқдаги қадоқлардан қолган доғни йўқотади.
ҚАЙНАТМА ТАЙЁРЛАШ
Анор пўстидан қайнатма тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган чинни, сирланган ёки хароратга бардошли идишга бир стакан миқдорда (200г) сув қуйилади, унга майдаланган мева пўстлоғидан бир чой қошиқ солиб 15 дақиқа давомида қайнатилади, 2 соат давомида тиндириб қўйилгач, сузиб олинади, сўнгра кунига уч маротаба ош қошиқда овқатдан олдин ичилади.
Шифобахш дастирхон
Анордан турли хил пишириқлар тайёрлашда фойдаланилади. Мевасини қаймоқ ёки безе билан аралаштириб суфле,музқаймоқ,тортлар устуни безатишади,салатлар таркибига қўшишади. Анор шарбатидан турли хилдаги салқин ичимликлар, сироплар хамда таомлар билан бирга тортиладиган қуюқ сауслар тайёрланади. Улар айниқса Эрон, Турк хамда Озарбойжон халқларининг миллий таомномасида катта ахамиятга эга. Масалан, Озарбайжонликлар анор шарбатини паст оловда узоқ қайнатиб “Наршараб” соусини тайёрлашади. У гўштли таомлар билан билан тановвул қилинса, қонни кўпайтиради. Анор дарахтининг илдизларидан шакарнинг алоҳида тури – гранадин ажратиб олинади. У ўзгача таъм ва ҳидга эга бўлиб, Шарқ қандолатчилигида турли хилдаги ширинликлар, холва тайёрлашда ишлатилади. Анордан таом тайёрлашда, айниқса, Хинд пазандалари уста хисобланади. Шимолий Хиндистоннинг Панжоб вилояти анор уруғини қуритиб зировор сифатида ишлатишади. У “Анордона” деб аталиб, мош , ловия, нохат хамда қалампир қўшилган таомларга солинади. Анор шарбатидан кабоб таёрлашда гўштни юмшатиш ва хуштаъм қилиш учун ишлатилади.
Кипрда анор мевасидан ажойиб қувватбаҳш таом тайёрланади. Унинг номи “Голива” бўлиб, таркибида анор уруғи, бодом, ундирилган буғдой, долчин уруғи, смародина мевалари арлаштириб пиширилади.
Анор уруғи майда туйилиб, мойи ажратиб олинади, уруғ қобиғи тегирмондан чиқарилиб, маҳсус ун тайёрланади. Анор шарбатидан лимон кислатаси ҳам олинади. Анор дарахти қобиғи ва илдизидан терини ошлаш учун фойдаланилади.
“МОНАМАХ ” САЛАТИ
Мазкур таом камқонликда, баҳорда кузатиладиган беҳоллик, қувватсизликда дармонбахш воси сифатида қўлланилади.
Керакли масаллиқлар: 4 дона картошка, 2 дона тухум, 1 дона анор, 200 гр пишлоқ, 1 бош оқ пиёз, 250 гр гўшт, 100 гр ёнғоқ .
Гўшт, картошка ва тухум алохида идишларда сувда пишириб олинади. Пиёзни майдалаб тўғраб сиркада юмшатиб олинади ва салат идишининг тагига солинади. Устига майда тўғралган гўшт солиб тузланади. Устига паррак қилиб тўғралган картошка. Тухум оқи ва сариғи, майдоланган ёнғоқ қирғишдан ўтказилган пишлоқ кетма-кет жойлаштирилади. Усти анор меваси билан безатилади. Ҳар бир қатлам орасига майонез суртилади.
“БИЛАГУЗУК” САЛАТИ
Бу салат организмни заҳарли чиқинди моддалардан тозалашда, семизликда, юқори қон босими, юрак, жигар хасталикларида тавсия этилади.
Керакли масаллиқлар:2 дона картошка, ярим бош оқ карам, 1-2 бўлакча саримсоқ пиёз, 1дона анор, 2 дона ўртача лавлаги, майонез.
Картошка лавлаги сувда пиширилиб, кубик шаклида тўғралади. Масаллиқларни ликобчага билакузук шаклида солиб, мўл қилиб майонез суртилади. Сўнг майда тўғралган карам саримсоқ пиёз, анор меваси солинади. Салат усти кўкатлар, анор донаси билан безатилиб, дастурхонга тортилади.
ҚОВУРИЛГАН ҚЎЙ ГЎШТИ
Мазкур таом холсизликда, камқонликда қувватбахш восита сифатида тавсия этилади.
Керакли масаллиқлар:Ярим кило қўй гўшти, 1дона анор 1дона оқ бош пиёз, таъбга қараб туз , қора мурч.
Ёғли қўй гўшти ювилиб, ўртача бўлакларга кесиб ўсимлик ёғида қовуриб олинади. Пиёз майда тўғралиб, устига гўшт, қовирилганда ажралган сел ва анор шарбати сепилади.
БАЛИҚЛИ ТАОМ
Мазкур таом хафақон, атеросклероз дардига чалинган инсонлар учун фойдали.
1 кило балиқ, 3 ош қошиқ ўсимлик мойи, 3дона пиёз, 1 пиёла анор шарбати, 1 дона лавр япроғи, таъбга қараб туз, зираворлар, саримсоқ пиёз қўшилади.
Балиқ тозаланиб ўртача бўлакчаларга бўлинади. Қуритиб тузланади, унга булаб қовурилади. Сўнг сирланган идишга солиниб, устига майда тўғралган пиёз солинади. Алохида идишда соус тайёрланади: майда тўғралган ёнғоқ, туз, саримсоқпиёз гаримдори қўшиб яхшилаб аралаштириб, устига сув, тамат шарбати, лавр япроғи қўшиб 5 дақиқа қайнатилади. Аралашмага 1 пиёла анор шарбатидан қуйиб, яна 1-2 дақиқа қайнатилади. Сўнгра лавр япроғини олиб қўйилади. Балиқни лаганга солиб устига соус қуйилади ва анор меваси билан безатилади.

МАРКАЗ АЪЗОЛАРИ

Бизнинг *МАЛҲАМ* халқ табобат маркази аъзолари ўзларининг бир неча йиллик тажрибаларига асосланиб бу мўжизакор мевага қўшимча гиёхлар қўшган холда болалар ва катталардаги гижжа паразитларини,ошқозон ичак хасталикларини ва жигар хасталикларини самарали равишда даволаб келмоқдалар. Мурожат учун телефон; +998-74-998-5-998.

ТОЗА ХИЛТ

Анорнинг овқатлик қувватидир кам,
Бироқ тоза хилтлар туғилар хар дам.
Еганда ел қўзғар, шунинг учун хам
Шаҳвоний қувватга беради бархам.

ПЕШОБ ВА ЧАНҚАШ

Анор ким, қоринни қилар мулойим,
Қовуқдан сийдикни хайдайди доим.
Одамнинг ичига кирган замони,
Чанқашни бадандан қилади қоим.

ОВҚАТ ХАЗМИ…

Иссиқ мижозликка эга хар одам,
Таомнинг ортидан еганда хар дам.
Овқати тезгина хазм бўлади,
Меъдадан тўхтамай ўтади илдам.

ИСТИСҚО ВА САРИҚ КАСАЛИ

Анор есанг қувват топади жигар,
Сувли истисқо хам анордан тугар.
Сариқ касалига кўп фойдаси бор,
Хафақон хам унга бошини эгар.

ЙЎТАЛ ВА ОВОЗ

Иссиқдан юз берса одамда йўтал,
Анордан ейилса, йўтал иши хал,
Овозни чиройли қилади анор,
Бадан хам семирар ейилган махал.

ИЧАК ЯРАСИ

Аччиқ анор еса хар киши зиёд
Ичак ярасини қилади бунёд
Овқатнинг сўнгидан ейилса агар,
Мияга бу чиқмас, бу, бўлар барбод.

ҚЎТИР ВА ҚИЧИМА

Анорни бутунча қайнатсанг хар он,
Эзилиб, етилиб пишгани замон,
Сафровий қўтиру кичима бўлсанг,
Уларга боғлагин, кетади равон.

Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли,

“МАЛҲАМ” ҳалқ табобат маркази рахбари, ҳалқ табиби.

Эслатма: анордан қилинган ичимликлардан *МАЛҲАМ* ҳалқ табобат марказидан олишингиз мумкин. Мурожат учун телефон:+998-74-998-5-998.
Abduqodir Sattarov
Фойдаланилган адабиётлар:

А.Н.Саттаров Т.Р.Абдурахманов: “Дардинга давоман”
Х.Зохидий: “Шифо ҳазинаси”.
М.Хасаний: “Даволардан чиққан шифолар”.
Х.Х.Холматов, А.И.Қосимов: “Доривар ўсимликлар”.
«Шифо-инфо» кутибхонасидан

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: