Набижон Боқий

ҚАТЛНОМА

Абдулла Қодирийни кимлар, қандай йўсинда, қаерда, қачон ва нима учун қатл қилган эдилар? (25)

2. «ТуркҲЎ ҳарбий прокуроринииг ёрдамчиси, адлия подполковниги
ўрт. Г р и ш ч е н к о г а

Мен Абдулла Қодирийни «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён», «Обид кетмон» романлари ва рўзномаю ойномаларда чоп этилган кўплаб кпчик асарлари орқали жуда катта сўз устаси сифатида билардим.
Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи уч қисмдан иборат бўлиб, унда ўтмиш ҳаёти ҳикоя қилинади (романдаги воқеалар, тахминан, XVIII асрнинг охирлари ва XIX асрнинг бошларида рўй беради). Ўша замонларда хотин-қизларга нисбатан феодал муносабатлар ҳукмронлик қиларди, бой ота эса ўғил-қизларининг тақдирини уларнинг хоҳиш-иродасини ҳисобга олмасдан ҳал килиб юбораверарди. Бунинг оқибатида бой-феодаллар ўртасида кўпхотинлилик авж оларди.

Муаллиф ўз романида, бир томондан, кўпхотинлиликнинг салбий қирраларини фош этса, иккинчи томондан, покизалик ва муҳаббатга садоқатни акс эттиради.
Асарнинг асосий қаҳрамонлари зулмга, муҳаббат бобидаги олчоқликка қарши курашсалар-да, лекин ўзлари йирик зодагон тижоратчилар табақасининг, аниқроғи, феодал тузумнинг вакиллари эди.
«Меҳробдан чаён» романида эса сарой амалдорлари ўртасидаги зиддиятлар фош этилади, домлаю имомларнинг ҳийла-найранглари калака килинади. Эсимда бор, роман қаҳрамонлари — Анвар билан Раъно севги йўлидаги барча тўсиқларни енгиб ўтадилар, ўз бахтлари учун курашадилар.
«Обид кетмои» романи ҳақида айтиш мумкинки, бу замонавий роман бўлйб, унда жамоа хўжаликлари қурилиши даври қаламга олинган. Бир қатор камчиликларидан қатъи назар, ўз қиёфасинн ўзгартираётган қишлоқ турмушига бағишланган дастлабки йирик асар хисобланади.
Мана шу асарларнинг ҳаммасида, хато ва камчиликларига қарамасдан, менинг назаримда, Абдулла Қодирий ўша пайтда ўз тили ва маҳорати билан бошқалардан ажралиб турадиган истеъдодли сўз санъаткори эканини кўрсатган эди.

ХУЛОСА

Ёзувчи Абдулла Қодирий ўз асарлари билан (уларда ўтган асрлардаги воқеа-ҳодисалар тасвирланса-да) бизнинг адабиётимизда наср жанрининг ривожланишига катта таъсир кўрсатди.
Мумтоз МУҲАММЕДОВ (имзо)
1956 й. 4 май Тошкент шаҳри

Мумтоз Муҳаммедов. 1908 йили туғилган. 1943 йилдан бери Шўро Иттифоқи қўммунистик фирқасининг аъзоси. Ўзбекистон Шўро Ёзувчилари уюшмаси бошқармасининг котиби. «Шўро Ўзбекистони маданияти» рўзномасининг масъул муҳаррири. Ёзувчи. Ўзбекистон Шўро ёзувчилари уюшмасининг аъзоси.
Тошкент шаҳар, 17, Бошқир кўчасидаги 22-уйда яшайди». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 78—79-саҳифалар.)

Кўриниб турибдики, «янгитдан очилиб қолган ҳолат»да ҳам Абдулла Қодирийнинг асарлари тағин бир марта «сўсалистик реализм методи»нинг тешик тоғорасига солиб қаралади: қаҳрамонлар… ўтирса — ўпоқ, турса — сўпоқ, дейилади. Синфий камчилик, хато қидирилади.
Ҳай, кўнгилни кенг қилайлик: «Унса нетар, бўса кетар, деган экан ота-бобо». Гапнинг индаллоси энди чиқади.

* * *

«ХУЛОСА

1956 й. 16 июн Тошкент шаҳри

Менким, ЎзСШЖ Фанлар Академияси Тил ва адабиёт институтининг Шўро адабиёти секторининг мудири, филология фанлари докторн Иззат Отахонович СУЛТОНОВ ТуркҲЎ ҳарбин прокуратурасининг топшириғига мувофиқ Абдулла Қодирийнинг (Жулқунбой) «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён» романлари ва «Обид кетмон» қиссаси билан танишдим.
Асарларни текшириб кўрадиган мутахассис (эксперт) сифатида менинг олдимга қуйидаги вазифалар қўйилган эди:
Ёзувчи Абдулла Қодирийнинг (Жулқунбой) «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён», «Обид кетмон» асарларининг ғоявий мазмуни. ҳақида нима дейиш мумкин?
Номлари зикр этилган асарларда («Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён», «Обид кетмон») миллатчилик, аксилшўравий ғоялар илгари суриладими? Агар бу саволга қониқарли жавоб берилса, муаллиф ўз мақсадини қай йўсинда амалга оширгани кўрсатилсин!
Абдулла Қодирийиинг номлара зикр этилган асарлари ўзбек адабиёти тарихида муайян қимматга эгами?
Абдулла Қодирий асарларининг матни билан танишиб, тубандаги хулосага келдим.
«Ўткан кунлар» уч қисмдан иборат тарихий мавзудаги роман (мен бу романиинг қуйидаги нашрн билан танишдим: «Абдулла Қодирий, «Ўткан кунлар», ўзбеклар турмушидан тарихий роман. Иккинчи нашри, Уздавнашр. Тошкент — Боку, 1933. Лотин алифбосида босилган, ўзбекча»).
Қисқача мазмуни. Роман тошкентлик савдогар Юсуфбек ҳожининг ўғли бўлмиш ёш тижоратчи Отабекнинг 1870 йили (мусулмон санаси бўйича 1264 йил) Марғилонга келганини тасвирлашдан бошланади. Ўз вақтида Марғилон музофотида донишмандлиги билан машҳур бўлган кекса савдогарнинг фарзанди ҳам ақл-фаросати, ширин муомаласи орқали шаҳар аҳолиси ўртасида ном қозонади. Иккинчи фаслда Отабекнинг Марғилон шаҳридаги донгдор кишилар билан учрашуви тасвирланади. Отабек Ўрисияга қилган сафари таассуротларини ҳикоя қилиб суҳбатдошларини қойил қолдиради: ўрислар мамлакатни қандай тартиблар асосида бошқараётгани тўғрисида тўлқин таниб сўзланди ва ўз ватанида, яъни Туркистонда ҳам худди ўрислар юртидаги каби тартиблар жорий этишни орзу қилади. Бироқ Отабекнинг фикрича, ислоҳотга ўзаро низолар, мамлакат ҳокимларининг калтабинлиги, золимлиги гўсқинлик қилади. Отабекнинг ақл-идроки, орзу-умидлари баъзи кишиларнинг таҳсинига сазовор бўлса, бошқаларда норозилик, шубҳа уйғотади. Шаҳарнпнг кўзга кўринган савдогарларпдан бўлмиш Қутидор Отабекни ўз қизига — Кумушга куёв қилишнн орзу қилади. Роман биринчи қисмининг III—X фасллари Отабекнинг Кумушга бўлган муҳаббати тарихига бағишланган: муҳаббат сав-доси қаҳрамоннинг суюклисига унлаппшп ва бахтли ҳаёт кечира бошлашн билан якунланади. Кейин ўзаро низолар ҳақида ҳикоя қилинади; Қўқон хони Худоёр ва унинг беклари бир томону тошкентликлар бошқа томондан хон истибдодига қарши қўзголади. Қўқов хони зулмига эътироз билдирганлар сафида Отабекнинг отаси — Юсуфбек ҳожи алоҳида ўрин тутади. Тошкентдаги Юсуф-бекнинг илғор қарашлари ва ўғли томонидан айтилган ислоҳот ҳақидаги фикр-мулоҳазалар чақимчиларга Отабек устидан маълумот етказишлари учун баҳона бўлади; охир-оқибатда Отабекни ҳибсга оладилар. Бу фитнада Қумушга муҳаббат масаласида Отабек билан рақобат қилган киши алоҳида рол ўйнайди. Шундай қилиб, Отабекнинг бахтли турмушини зулмат қоплайди. Отабек ва унинг баъзи дўстлари хон малайларининг бўҳтони туфайли ўлим жазосига ҳукм этиладилар. Лекин Юсуфбек ҳожи томонидан кўрилган оқилона чора-тадбирлар шарофати билан ўғли ва унинг дўстлари дор остидан қайтариладилар. Романнинг биринчи қисми ана шундай якунланади.
Иккинчи ва учинчи қисмлар Фарғона билан Тошкентда давом этаётган ўзаро урушлару Отабекнипг шахсий ҳаётида рўй бераётган кулфатлар тасвирига бағишланган. Ҳамма гап шундаки, ўғил ўз билганича (мухаббат туфайли бўлса-да) упланиши, ота-онасидан розилик олмагани, боз устига, ичкуёв бўлиб Тошкентдан йироқда яшаетгани Отабекнинг онасига — Ўзбек ойимга ёқмайди. Отабекнинг хоҳиш-иродасига зид ўлароқ, Ўзбек ойим ўғлини иккинчи марта, бу гал тошкентлик машҳур хонадондан чиққан қизга уйлантнришга мувофиқ бўлади. Отабек иккинчн хотинга кўнгилсиз бўлади: бу ҳол охири фожиага олиб боради; иккинчи хотин —Зайнаб тўлғоқ тутаётган кундошига — Кумушга пинҳоний тарзда заҳар бериб қўяди. Қумуш ҳалок бўлади. Заннаб эса Отабекнинг уйидан ҳайдалади. Отабекнинг ўзи дом-дараксиз йўқолади. Роман сўнгида хабар берилишича, Юсуфбек ҳожининг номига келган хатда айтилишича, Отабек мамлакатни ўрис босқинидан ҳимоя қилиш пайтида Олмаота яқинида шаҳид бўлади. Роман Отабекнинг ўғли ва унмнг набиралари ҳақидаги мўъжаз маълумот билан тамом бўлади.
Романнинг иккинчи ва учинчи қисмларида қаҳрамон ҳаётн, худди биринчи қисмдаги каби тарихий воқеаларга узвий боғланган ҳолда, асосан, Тошкент билан Қўқон ўртасидаги ўзаро урушлар силсиласида акс эттирилади. Аввало, бу воқеалар Юсуфбек ҳожининг фаолиятини кўрсатиш учун хизмат қилади: у ўзаро низоларга чек қўйиш тарафдори бўлади; умумий душманга — Туркистон устига юриш бошлаган ўрис босқинчиларига қарши кураш йўлида кучларни бирлаштириш мақсадида кўп ҳаракат қилади. Лекин, Юсуфбекни беклар қўллаб-қувватламайди. Натижада, Юсуфбек снёсий ҳаётдан қўл силтаб кетадию зоҳидона турмуш кечира бошлайдп.
«Ўткан кунлар»га умумий баҳо.
Роман мазмунининг қисқача баёнидан кўриниб турибдики, бу асар халқ ҳаётини заҳарлайдиган феодал тузумни фош этишга, Одатнн (яъни, анъанавий урф-одатларни), ўғил-қизлар ота-оналари ихтиёри билан турмуш қуришга мажбур этиладиган расм-русумларни танқид қилишга бағишланган. Муаллиф фикрича, Отабек билан Кумуш муҳаббатининг фожиали тарихи Одатнинг яроқсиз эканини кўрсатиб бериши лозим. Роман феодал тузумга қарши йўналтирилган ҳақида муаллиф асар сўзбошисида очиқ-ойдин шундай дейди: «Мозийга қайтиб иш кўриш — хайрлик, дейдилар. Шунга кўра мавзуни мозийдан, яқин ўткан кунлардан, тарихимизнинг энг кир, қора кунлари бўлган кейинги «хон замонлари»дан белгиладим».
Романда муаллиф ўз олдига қўйган мақсадни — ўзбек халқи тарихидаги энг қора саҳифаларни ташкил этадиган хон замонларинн фош этишдек олижаноб мақсадни муваффақиятли равишда, зўр бадиий маҳорат билан адо этади. Бундан ташқари, ёзувчи бошқа бир вазифани ҳам кўнгилдагидек бажо келтиради: у кўп асрлардан бери авлодлар фожиасига сабаб бўлаётган Одатнинг ҳақиқий башарасини очиб ташлайди.
Шу билан бир қаторда романдаги қалтис масалалар ҳақида (ёзувчи қамоққа олинишига сабаб бўлган); турли тоифадаги тан-қидчилар томонидан, романда мнллатчилик ва ўрисларга қарши кайфият таргиб қилинадиган ўринлар бор, деб айрича талқин этилган ҳолатлар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Асосан, бу Юсуфбек томонидан ўрис босқинчилари,— умумий душманга қаршп кураш пўлида кучларни бирлаштириш хусусидаги фикр-мулоҳазалардир. Романда фақат ўрис подшолиги ҳақида гап кетади ва ўрис меҳнаткашлар тўгрисида бир оғпз ҳам ёмон гап айтилмайди. Боз устнга, ўрис хплқининг ижобий хусусиятлари романда (масалан, ўрнсларнинг мамлакатни бошқариш тартиблари тўғрисида Отабек айтган гапларни эслайлик: шубҳасизки, ўша тартиблар феодал Туркистондаги мавжуд тартибларга нисбатан хийла илғор эди) юқори баҳоланади. Шундай қилиб, Юсуфбекнинг фикр-мулоҳазалари ўрис халқига тегишлн бўлмай, фақат ўрис подшолигига алоқадор ўринли гаплардир. Отабёкнинг гап-сузларчда ўрис халқига бўлган, унинг маданиятига нисбатан бўлган кучли эҳтиром сезилиб туради. Энди Отабекнинг ўрис подшоси қўшинига қарши урушда ҳалок бўлгани масаласига кёлсак, бу ҳол ўша давр кишиларига хос фазилат саналарди. Уша даврнинг илғор кишилари ўрпс подшолиги томонидан Ўрта Осиёнинг боспб олинишини аввало. мустамлакачилик деб баҳолардилар — улар Туркястоннинг Урпспяга қўшиб олинишининг фойдали томони ҳам бор эканнни тушунмасдилар. Ҳатто бизнинг Шўро фанп хам Туркистоннинг кушиб олинишининг ижобий томонлари бор экани ҳақида кейннги ўн-ўн беш нил ичида муқим бир тўхтамга келдилар, холос. Якин-яқингача ҳам Шўро тарихчилари Туркистоннинг Урисияга қўшиб олинишининг салбий, зарарлн — мустамлакачилик моҳияти тўғрисида гапиришар эдилар. 20-йилларнпнг бошларида яратнлган роман муаллифига 50-йиллардаги тарнх фани нуқтан назаридан эътироз билдириш — мутлақо адолатсизликдир. «Тткан кунлар» романини фақат юқорида кўрсатилган сабабларга кўра, «миллатчилик руҳидаги асар» деб эълон қилиш оемаънилик бўлиб, муаллифга бўҳтондан ўзга нарса эмас. Бундай туҳматлар гуноҳсиз ки-шиларппнг юзнга қора суртишга зўр берилган даврдан қолган сарқит ҳисобланади.
«Меҳробдан чаён» ҳам тарихий роман (мен бу романнинг қуйидаги нашри билан танишдим: «Абдулла Қодирий (Жулқунбой), «Меҳробдан чаён», Худоёрхон ва муншнйлар ҳаётидан тарихнй роман. 3-нашри, Тошкент — 1935». Лотин алифбосида, ўзбекча).
Роман мазмуни (худди «Ўткан кунлар» романининг мазмуни баён қилингани каби батафснл иншо қилинади; биз ўқувчини зериктирмаслик мақсадида И. Султонов хулосасидан нусха кўчириш билаи чекланамнз: изоҳ бизники — Н. Б.).
«Меҳробдан чаён» романинипг қисқача баёнпдан ҳам куриниб турибдпкп, муаллиф ўз олдига қўнган мақсадга тўла-тўкис эришган — хонлик тузуми адолатсиз, инсонин қиёфасини йўқотган тузум сифатида фош этилади. Диққатга сазовор жиҳати шундакн, роман қаҳрамонлари зулмдан қочишиб ўрислар тасарруфидаги, ннсонийроқ тартиблар жорий этилган юртдан паноҳ топишади, бахтли бўлпшади.
«Обид кетмон» — замонавий, Шўро тузуми мавзусида ёзилган қиссадир (мен асарнинг қуйидаги ўрисча нашрн билан танишдим: «А. Кадири, «Абид кетмень», повесть из колхозной жизни. Авторизованннй перевод с узбекского Л. Соцердотовой. Госиздат УзССР, Ташкент — 1935»).
Бу қисса бадний жихатдан Абдулла Қодирипнинг илгариги романларига нпсбатан хийла бўшроқ. Шунинг учун унинг мазмуни ҳакида алоҳида тухталиб ўтиришга ҳожат йўқ. Лекнн бир нарсзни айтиб ўтиш лозимки, қнсса ўртаҳол ўзбек деҳқонининг жамоа хўжалигига кириб келишини кўрсатиб беришга бағишланган. Муаллиф «Четан» жамоа хўжалигининг пайдо бўлиши тарихини ва бу жараёнга уртахол деҳқон Обид кетмон қўшган улушни бадиий акс эттирадп. Вокеалар кескин синфий кураш силсиласида рўй беради. Мураккабҳаёт йўлини босиб ўтган Обид кетмон фақат жамоа хўжалнгига аъзо бўлибгина қолмасдан, кейинчалик жамоа хўжалигининг раҳбари — раиси бўлади.
Қиссанинг умумий таърифи.
«Обид кетмон» қиссаси ўзбек адабиётида жамоа хўжалиги қу-рилиши ва ўртаҳол деҳқоннинг шундай хўжаликка кириб келиши ҳақида яратилган биринчи асар сифатида қимматлидир. Айни замонда, қисса ёзувчи нжоднда олға босилган кадам ҳисобланади: Абдулла Қодирий фақат тарихнй мавзулар билан чекланиб қолмай, замонавий долзарб мавзуга қўл урганини кўрсатаднган ёрқин мисол тарзида ҳам диққатга лойиқдир. Бироқ, қиссада кўзга ташланиб турадиган қатор камчпликлар бор. Шулар жумласидан қуйидагиларни санаб утпш мумкин: а) жамоа хўжаликлари қурилишида фирқанинг етакчилик ўрни ва камбагал дсҳқонлар ҳаракати лознм даражада кўрсатиб берилмаган; б) бу ишда ўртаҳол деҳқонлариннг урни бирмунча бўрттириб юборилган; в) ёзувчп замонавий мавзуни бадпий жиҳатдап маромига етказпб санқаллай олмайди.
Абдулла Қодирий ижодига умумий таъриф.
Йигирманчи йилларнинг охирлари, ўттизннчи йилларнинг бошларида ўзбек Шўро адабиёти энди шаклланаётган тарихий давр нуқтаи назаридан чиқиб келнб, Абдулла Қодприп асарларининг мазмуни билан танишганнмдан сўнг прокуратура томонидан олдимга қўйилган масалаларга тубандагича жавоб бераман.
1. Юқорида номлари зпкр этилгав Абдулла Қодирийнинг асарларида миллатчилик, аксилшўравий
ғоялар олға сурилган ўринлар йўқ. «Ўткан кунлар» романида Туркистошпшг Ўрисияга қўшиб олинишн
масаласида баъзи бир ноаниқ талқинлар кўзга ташланса-да, лекин бу ҳол муаллифнинг ғаразли нияти
самараси эмас, балки романда тасвирланаётган даврга берилган чалкай илмий баҳо маҳсулидир.
Қолаверса, Абдулла Қодирий ғоявий жиҳатдан мутлақо тўгри бўлган «Меҳробдан чаён> романнда ўша
воқеанн ҳам Шўро фанн нуқтаи назаридан туриб сритади. Романларнинг бирортасига ҳам миллатчилик
қарашлари илгари суриляпти, деб айб тақиш мумкин эмас.
Абдулла Қодирип ўзининг навбатдаги «Обид кетмон» асарида ғоявий жиҳатдан улғаяди: у Шўро замонаси ҳақида бадиий асар яратади. Бу асарда ҳам миллатчилик, акснлшўравий қарашлар асло илгари сурилган эмас. Қиссада учрайдиган камчилик ҳар Қандай Шўро ёзувчисининг ҳар қандай асарида учраши мумкин.
Абдулла Қодирийнинг юқорида кўрсатилган асарлари ўз вақтида ўзбек адабистшшнг салмоқли ютугп ҳисобланарди. Чунки Абдулла Қодирий ўзбек адабиётида биринчи бўлиб роман жан-рига асос солган эди. Унинг асарлари юксак бадиийлиги, тилининг ширадорлиги билан ажралиб туради. XIX асрдаги хон тузумини, феодал тузумни таг-томири бплан фош этадиган, хонликнинг бартараф этилиши — XIX асрнинг пккинчи ярмида Туркистоннинг Ўрисияга қўшиб олиниши қанчалик илғор аҳамиятга эга эканини ўқувчига тушунтиришга хизмат қиладиган асар ўзбек Шўро адабиётида шу пайтгача яратилгани йўқ.
Агар Абдулла Қодирийнинг ўша асарлари (лозим топилган сўзбоши ва шарҳ билан) ҳозирги кунларда нашр этилса, жуда катта тарбиявий аҳамиятга эга бўларди.
И. СУЛТОН (имзо), филология фанлари доктори». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 115—124-саҳифалар.)
(ДАВОМИ БОР).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: