Мўътабар Тожибоева

Ахир биз ҳаммамиз шуни орзу қилмаган эдикми?

Яна бир неча кундан сўнг, кўпчилигимиз унчалик аҳамият бермаётган, аммо аслида жуда ҳам муҳим бир воқеа бўлиб ўтади. Ўзбекистон ичида бўладими, ташқарисидами авторитар режим ёвузлигини тотган, унинг зулмидан силласи қуриган ҳар бир шахс орзу қилиб келаётган, аммо етишиши қийин қолаётган воқеа бўлади. Франциядаги машҳур Интернет нашри таҳририяти ва мухбири Огюстен Скалберт Ўзбекистон президентининг кичик қизи Лола Каримова билан судлашади. Маҳкама ташаббускори маълумки Лола Каримова, у француз нашрида отаси “диктатор” деб аталгани учун судлашмоқчи. Даъвога эътибор қилинг, Лола Каримова отасини бутун дунё кўз ўнгида ўзича “оқлаб” қўймоқчи.

Албатта бу маҳкама Ўзбекистонда ўтганда эди, унинг натижаси ҳақда қайғурмасак ҳам бўлаверар эди, бир оғиз ишора билан масала ҳал бўлиб, Огюстен Скалберт уччига чиққан муттаҳам сифатида таърифланар эди. Аммо воқеанинг муҳим тарафи шундаки маҳкама Францияда матбуот эркинлиги астойдил ҳурмат қилинадиган, маҳкама ҳолислиги қонун билан кафолатланган давлатда ўтади. Демак тақдир бизга жуда ҳам зўр имконият яратяпти. Бир тасавввур қилинг, агар Огюстен Скалберт маҳкамада ғолиб чиқса ва суд Ўзбекистон президентини “диктатор” деб аташ ҳақорат эмас, аксинча мавжуд ҳақиқатни таъкидлаш, деган хулоса берса нима бўлади. Президент Каримов диктаторлиги демократик давлат суди томонидан расма эътироф этилиб, тасдиқланиб қолади.

Ахир биз ҳаммамиз шуни орзу қилмаган эдикми? Андижон қатлиомидан сўнг ахир ҳарбий трибунал, халқаро маҳкама ҳақида ўйламаганмизми? Бу уринишларимиз жуда ҳам қийин кечарди, Халқаро судга мурожаат қилиш тартибини балким уддалай олмас эдик, шартларини тўлиқ бажариш имконимиз чекланган эди. Аммо бу сафар бизда зўр имконият бор, Лола Каримова чиндан ҳам, англабми, англамайми зўр имконият яратиб беряпти, ахир Огюстен Скалберт маҳкамада ютгач, суд ҳукми биз учун илк ғалаба бўлади, диктаторга илк зўр зарба бўлади. Наҳот ҳеч бирингиз мана шу зарбани етказишда иштирок этишни истамасангиз? Бугун француз журналистлари Огюстен Скалбертни қўллаб, ўзларида мавжуд далилларни тақдим қилаётган бир пайтда нега биз жиммиз? Нега томошабин мақомида қоляпмиз?

Қанисиз андижонликлар? Қанисиз ватанидан айрилиб мухожирликнинг аччиқ мевасини тотиётган мухолифат вакиллари, журналистлар, собиқ ҳукумат амалдорлари? Қанисиз? Ахир француз журналистлари, халқаро инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари эмас, биринчи галда биз Огюстен Скалбертнинг ёнига етиб келишимиз, судда гувоҳлик беришга тайёрлигимизни айтишимиз керак эмасми? Ахир бу ҳам диктаторга сезиларли зарба етказишнинг бугунги кундаги энг қулай ва маъқул усулларидан эмасми?

Ҳурматли дўстлар, ватандошлар, имкониятни бой бериб, кейин афсуслангандан кўра ундан унумли фойдаланмоқ яхшироқ. Огюстен Скалберт ғолиб келиши аниқ, Ислом Каримов диктатор эканини исботлаш учун унда етарли далиллар бор, биз ҳам, яъни мен Мўътабар Тожибоева, Надежда Атаева, Жараён нашри қараб турмаймиз, мен гувоҳлик бериш ниятини билдирдим, Надежда ҳам, сизчи? Унутманг декморатик давлат судида ғолиб чиқишлик, бошқа унданда юқорироқ судлар учун ҳам яхши имкониятлар яратади, демократик давлат суди томонидан тасдиқланган жиноят, бошқа юқорироқ судлар учун ҳам яхши дастак бўлади. Шуни ҳам биз учун французлар қилиб бериб, биз фақат тайёрига айёр бўлсак бутун дунё кўз ўнгида уятга қоламиз. Вақтни бой берманг, келинг, асрнинг энг ёвуз диктаторларидан бирига яхшигина зарба беришга қўшилинг, зеро бу энг аввало сиз билан биз учун муҳим.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: