Сиёсий сатира: Нофизийдан нома(62)

ЛОЛИЧКА

Баҳорда юзларга табассум улашадиган нарса нима? Нима бўларди, лола! Буни билмаган одам йўқ. Исмда ҳам ҳикмат кўп экан. Мана Гугушани доим осмондан олиб ерга урамиз, ердан қулоғидан тортиб чиқариб башарасига тупурамиз. Исми чатоқ. Буни устига ўзи ҳам безбет.

Гап парвойига келмайди. Териси эшак тери. Отасининг кимлигини билса ҳам дойрасини дўмбиллатиб чалиб, ватаванг қилиб, арабларнинг думба ўйинига ўхшатиб ҳамма ёғини липинглатиб тураверади.

Аммо Лола бало чиқди. Отасига:

-Бас қилинг халқни эзишни,- деса нима бўлади, эрига қийин, қайнотасига қийин, болаларига қийин бўлади. Мафиянинг махфияси кўп, дарров қанорини сўкиб, сомонини сочишади.

Шунинг учун ҳам у отасини судралган улоққа ўхшатиб айлантириб-айлантириб кейин эгарнинг остига қистириб, иннанкейин ахлатга отиб юборишга қарор қилди. Маладес ота қизи! Бугунгача мана-ман деган антикаримовлар қилолмаган ишни қивоссан! Айланиб кетай сандан Лоличка, дунёнинг инсон ҳуқуқи гранталогияси каролларини ҳам лаб ялатиб қўйдинг. Биззи анжонликлар ҳам анда қолдилар, уларнинг елкасидаги қопни тортиб олдинг. Гастербайтер бўл-е!

Аммо-чи, парво қилма, отасини суда бериш ўзбекнинг ҳам анаънасига кириб келди, ҳеч ким сени айбламайди. Набарот қўлини кўксига қўйиб, “респект” дейди.

Бандураси бор одамлар кўзи юмилгунча ва кўзи очилиш билан интернетда. Нима бўлишини кутиб ётишибди. Азроилни алдаган отангга бир умрлик берилган ДИКТАТОР деган ном законлаштирилишини ман ҳам кутиб турибман.

Сан опангга ўхшаб бикин чиқмадинг, секин чиқдинг, аммо бало экансан. “Отамнинг диктатор эмаслигини исботлайман” деган баҳонада уни Фаранг судига бердинг-а?

Ўзбекистонда берганингда, ҳа, энди суд ҳам отасининг маҳрига тушган, деб биров бир нарса дея олмасди. Бунинг устига суд отангни Ислом деган “от”ини ДИКТАТОР деган “эшак” билан алмаштиргунга ўзини осиб ё отиб қўярди. Сен бу ҳаракатинг билан ўша қозининг ҳаётини ҳам қутқазиб қолдинг! Драндулетнинг боласи чучела бўлади, деган гапни нақд белидан синдирвординг!

Лекин битта жиддий гапни ҳам қистирмоқчиман. “Худойим жаллодни ўз қиличи билан сўяди” деган гап бор. Бундай гап бўлмаса ҳам мен айтдим, энди шундай гап бўлади. Отангни калласи кундада. Сен қўйдинг кундага бу каллани. Жаллоднинг қиличи бўл-е, Лоличка!

Фаранг суди папичкангни пешанасига халқ томонидан ёпиштирилган ДИКТАТОР деган номни законлаштириб берса, санга битта зиёфат мандан. Бешёғочга пиёда келасан ва Анҳорга томон юрасан. Ўшатдан олиб кетаман сани, аммо зиёфатнинг хўрозини қилиб бераман.

Балки ундан кейин опангни ҳам судга берасан. Унинг ҳам халқ томонидан берилган лақабушкаси бор, закунлаштириш керак.

“Лола ёмон бола” деганлар бу гапни қайтиб олларинг, Лоличка-боличка, ҳаммамизнинг ишимизни осон қиворди.

Нофизий, Тошкент.

One Response

  1. Maqolaga va avtorga gap yuq!! baravo !! Big respect!!

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: