“Замондош” ўз сўзини айтаверади

Бугун бўлмаса эртага, керак бўлса исталган бошқа бир пайтда…

Сайтимизга охирги марта қўйилган янгиликлар ўз-ўзидан ғойиб бўлди. Бундан ташқари муаллифлар, ўқувчилар бизга жўнатган асарлари, мақола ҳамда хат-хабарларини саҳифага қўйиш имконияти бўлмаяпти.

Сўннги мақола, яъни “Замондош” ТВнинг Россияда ҳамкори иш бошлади” сарлавҳали хабар нега ғойиб бўлгани сабабини ўзимиз ҳам тушунмаяпмиз, ундан аввалги материалларни эса ўқиш мумкин, бироқ изоҳ қолдириш имкониятлари чекланган.

Сайтни янгилаш имкони бўлмаётгани сабабларини биз қайддан ўтган сервер маъмурлари маълум қилишларича айрим техник носозликлар рўй берди, дейишяпти ва бундай ноқулайлик учун узр сўрашяпти. Тез фурсатларда нуқсонлар тугатилишига ҳаракат қилишаётганини уқдиришади улар.

Афсусланарли томони шундаки, Андижонда қатлиом ўтказган Каримов режими ҳақда айтмоқчи ҳайқириқларимиз бўғзимизда қолиб кетмоқда. Лекин биз барибир овозимизни ютмаймиз. Бугун бўлмаса эртага, керак бўлса исталган бошқа бир пайтда зулмга қарши сўзимизни айтаверамиз.

Ўқувчилар “Замондош”даги ҳозиргача бўлган хабарларни ( охиргисидан ташқари ) барчасини кузата оладилар.

Шунингдек, Ризобек сайтига ҳам сўнгги янгиликларнинг айримларини жойлаб боришга ҳаракат қиляпмиз.

Замондош ТВ http://www.livestream.com/zamondosh ҳам узлуксиз кўрсатувлар узатишда бардавом. Режамиздаги кўрсатувларни доимо кўриб боришингиз мумкин.

“Замондош” сайти муҳарририяти.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: