Набижон Боқий

Абдулла Қодирийни кимлар, қандай йўсинда, қаерда, қачон ва нима учун қатл қилган эдилар? (24)

Шундай қилиб, Абдулла Қодирийнинг жиноятномасида, суд 1938 йилнинг 5 октябр куни бўлди ва айбланувчи жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилинди, ҳукм эса. 1938 йилнинг 4 октябр куни ижро этилди, деган расмий-эътироф пайдо бўлади. Нега бундай бўлди? Ахир, бундай ҳолат қонунга хилоф-ку!
Қанақа қонун, қанақа қонун?! Галварс! Давлат чиқарган қонунни хоҳласа — бу томонга, хоҳламаса у томонга ағдаради, билдингми?
Ана шунақа гаплар, жўра.
Гап қонунга келиб тақалган эканми, демак, яна уч-тўрт оғиз шу ҳақда тўхталмасак бўлмайди.

1926 йилдан эътиборан қонун кучига кирган ЎзСШЖ Жиноий Караён Мажмуасининг 4-моддасининг 6-бандида шундай дейилади:
«Қуйидаги ҳолатларда жиноий иш қўзғатиш, қўзғатилган жиноип ишларни давом эттириш қатъиян ман этилади, яъни жараённинг ҳар қандай босқичида иш тўхтатнлиши лозим:
…6) муайян шахсларга нисбатан Шўро Иттифоқи Марказип Ижроия Қўмитаси ёки Бутунўзбек Марказий Ижроня Қўмитаси ўз ваколатидан фондаланиб, маоф этганлик тўғрисида қарор чиқарган бўлса ё гуноҳдан кечиш ҳақида фармон чиқарилган бўлса, шахсларни қамоқда тутиб туриш ман этилади, қўзғатилган жиноий иш ҳаракатдан тўхтатилади».

Ушбу қонуннинг амалий ижроси эса тубандагича:

«Жаридадан кўчирма.
Ўзбекистон Сўсалистик Шўро Жумҳурияти Марказий Ижроия Қўмитаси Кенгаши Президиумининг мажлиси
1926 йил 17 июн Самарқанд шаҳри
Қатнашдилар: сўров билан Президиум аъзолари
Президиум аъзолари: ўртоқлар Охунбобоев,Биксон, Ғозиев, Волик, Икромов, Иванов, Қосимхўжаев, Раҳимий, Строганов, Челогузов. Муассасадан: ўрт. Қосимов Раислик қилувчи: Қосимхўжаев Котиб: Раҳимий Э ш и т и л д и:
1. ЎзСШЖ Олий судининг шу йил 17 июн кунги 1893-сонли илтимосномаси ва унга илова қилинган Олий суднинг ҳукми ҳамда нкки (2) йил муддат билан озодликдан маҳрум этилган Абдулла Қодирийни суд томонидан белгиланган жазодан қутқариш, озод этиб юбориш тўғрисида Олий суднинг шу йил 15—16 нюн кунларн чиқарган қарорлари муҳокамага қўйилди.

Қ а р о р қ и л и н д и:
1. ЎзСШЖ Олий судининг илтимосномаси қондирилсин ва Абдулла Қодирийнинг икки (2) йил муддат билан озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги суд ҳукми бекор қилинсин — маҳбус озод қилинсин.
Р а и с: Крсимхужаев (имзо) К о т и б: Раҳимий (имзо)».

(«ЎзСШЖ ЖМнинг 73-, 116-моддалари (аксилинқилобий ҳаракат) бўйича айбланган «Қизил Ўзбекистон» рўзномаси ва «Муштум» жаридасининг масъул котиби Абдулла Қодирийнинг жшюятномаси: ЎзСШЖ Давлат ҳужжатгоҳи, 26-сон жпноятнома, 108-саҳифа.)
1926 йилнинг 17 июн куни кечки пайт Абдулла Қодирий Самарқанд шаҳридаги қамоқхонадан озод қилинади. Чунки қонун чиқарувчн Олпй даргоҳнинг ҳар қандай қарори ижрочилар томонидап сўзсиз бажарилиши шарт ҳисобланади.
Қонунга хилоф ҳаракат эса кейинроқ — 1938 йилда содир бўлади: «йиғинди гаплар» ҳангомаси қатли ом даврида қайта кўтарилади ва Қодирийга яна «аксилинқилобий» айб тақилади. Ваҳолонки, «Йиғинди гаплар» учун ёзувчи маоф этилган эди. Мана, ўша

«ЙИҒИНДИ ГАПЛАР

Ўқиғувчилар билан дардлашмаганнмга қарпйб бир ярим ой бўлди.
— Қайси бурчакда ухлаб қолдинг? — деб сўрама, жиян.
Бу ўлкада нима кўп экан? Ухлайдурғон бурчак ва унда ўмпайиб-ўмпайиб ухлағувчн менга ўхшаш овсарлар! Мен сенга айтсам, ўзбекнинг ишчиси, деҳқони, маорцфи, маданияти, иқтисоди, шалтойи-балтойи, хулласи, барчаси ҳам ухлайди. Аммо ўчоқбошининг ҳоли — топгони олақарғалар бўлса, хўбам билган иомаъқул-чилппши қиляптп! Қиловурсин, эгаснга товоқ-қошиқ керак бўлса, охир бир кун фотрон-фотрон қилиб олар-ов! Оғайни, ишқилиб, ўлмасдан баҳорға чиқиб олсоқ бўпти… «Упса нетар, бўса кетар», деган екан отабобо.
Меп шу дунёдоғи одамизотнинг куйди-пишдисини тияртакда (?) қшгааб, ўлдирсам дейман:
— Ерлилаштириш!! Ўзбеклаштириш!! Фалончининг виждонига куйдирги чнқғонми?? Улуб бўлдик-ку!! — (Тўнғус қўпсоқ, йўқ дедимми!) — Ярам янгиланди! Кўр, чипқонимни кимнинг олдида ёрай?! — (Бувннгнинг олдида ёр!) — Маҳалламдан бунчаси ишсиз, фалончаси оч!! — (Оч бўлса, кафанини ҳозирла!)
Кўчага чиқсак кўрунган кишидан эшитадургон сўзинг — шу. Қулоғингга пахта тиқмасанг, бошқа иложи йўқ!
— Вой, ўша куйди-пишди, йиғиб-териб еган чиқарсин!
Ҳали-ку, бу оғзаки ғаш-ғаша. Аммо кечаги кун газетда Охун бобоевдек битта саркорингдан ҳам феълим айни ёзди. Ҳаммадан ҳам буники қизиқ.
Маъданглик маориф ходимчилари қурултонида маъруза ўқуб, нима дейди денг:
— Жумҳурнятимизда ҳар 200 мурмасаъ чоқирим ерга ёхуд 4909 одамға битта мактаб бор ёки ўқиш ёшиди бўлган болаларнинг ҳар (эмас, хўтик!) бир 989 тасига бир мактаб тўгри келадир!
Ана бу мияси ачимаганнинг гапига қаранг эндн! Худойпға шукр, қорнинг тўқ — қайғунга йўқ, бас
— тинчкина фаройисхонлик (?) қилмасдан, оқсоқоллигингни қиловурсанг бўлмапдими, уста Иўлдош!
Тузук, чақирим-пақирпмингга манпм ҳам қаршплпғпм йўқ. Раҳматлик бир бой, саккиз чақирим — бир тош бўлади, бир тошни яхши отинг бўлса, бир соатда босасан, деб айтар эди. Икки бўз чақириминг… ҳисобнинг калласнминаммикан, йигирма тўрт тош бўлса, ҳалигпдек саман бўлмаса, бир қўннб эртасига туш чоғида ара:.г етиб борасан. Уловннг эшак бўлса, купбнятнни (?) саҳарга қилиб, рўзангни баҳузур йийовур!
Гап қаерда эди ҳали… Ҳа, анткандек, ҳар беш однмға битта мактаб ёхуд 989 тагнна уйида энасипи зериктургон гўдакка бит-тадан эрмак тўгрнспда элп.
Шу замондаги баъзи одамларга ажабҳайрон қоламан. Бир минг болаға битта мактаб бўлса нима-ю, ўн ммпггпга Оптта тўгри келса, сен билан менга нима ҳасрат! Башарти, муддао мирзобошиларни кўпаптирнб, идораларни ерлнлаштириш бўлса, азбарони Ле-нин ва Маркс узаткан оёғингнн йиғма!
Кўчага чиқсанг, ҳар қадамда бнтта мцрзобошп — ҳасратпдап чанг бурқийди: иш йўқ, куч нўқ, ўн тўққнзта ерлнлашган идорадан ҳафта ўтмай чиртанг-пиртанг қогозни олибди. Ростини антсам, «қул ўлмас, ризқн кам бўлмас» мақолинп унча-мунча одам тўқиб ташламағон. Дарҳақиқат, ҳар мингга битта мактаб бўлса ҳам бечоралар йиғлаб-сиқтаб, яғирига кул сепиб кунини кўряпти. Бунинг устига, кун-сайин таппа-таппа келиб турғон бешик-билак, упа-элак ва қадр-ҳурматлик меҳмонларга ҳам сирини бергапн маълум эмас. Энди бир мннгга бнтта мактаб тушган ҳар беш мингнпнг хўтиклари ҳам бпр кунинн кўриб кетар, деб ўйлаймиз; бптта-ярнмтанинг ўчоғига косов бўлар ёки отбоқармп, ахлот қоқарми, ншқилпб, бир бало бўлар-ку! Бас, менга қолса, мундоқ мапда гапларнинг қайғусини чекиш ҳеч арзимапдир.
Энсамни қотирғон гапларнинг яна биттасн — анави кун бўлиб кечкан маъданглик маориф ходимчиларининг қурултойидир. Лекин ашаддий қаҳқаҳамин мужиб бўлғоган ҳам шуниси. Ўртоқ Акмалча Чўлпонбойнинг:
«Зиёлимас, сен зиёнли
Ҳезлардан, упа-элак олувдасн қизлардан —
Охунбобо ўғли каби эр керак,
Боёнлардан олинғувси ер керак!» деган шеъри билан зиёнлиларнинг афтига туфургани ҳолда яна нима учундир иймони сусайнб, «Ҳезлар тавба-тазарру қилса, қарғанинг қучоғи уларга очиқ!» деб қўядир. Дарҳақиқат, ҳезлардан биттаси тавба қилиб, истиғфор айтса, Акмал чиндан бу тавбага ишонадими-пўқми, ҳозирча унинг ичига кириб чиқғон махлуқ йўқ. Бироқ, бунга ишонар эканми, Акмалингга айтадурғон икки оғиз гапим бор.
Сенга мисол бериш учун Шайх Саъдийнинг ҳикматига ва ё Қалиланинг Димнасига мурожаат этиб ўтирмайман. Мисолини худди нафси мутакалимадан эшит: мен ҳар кунн худоға тўққиз маротаба оспй бўлиб, ўн саккиз маротаба тавба ва нстигфор айтаман. Исёним бепоён бўлгонидек, истиғфорим ҳадсиз ва лекин, исёнсиз қолғон соатимга жуда оз учрарсан! Бас, онглағилким, эй, Акмал! Тавбага бўйин буккан банда — бандаларнинг энг ярамасидир; қуллуқ бунёд қилғон расво-расволарнинг яна ашаддий расвосидир. Ўз бутунлиғини сақлай олмоғон — бошқаларға ён бўла олади. деган гапни ҳеч бир китобда учратолмадим. Айтмакчиман-ки, тавбаси бошшини есин, сен бўлсанг — ишингдан қолма, отингни !» де! Ҳақиқат олдида бўйин эгиш — тавбадир, ўзгаси — гавғодир!
Шу оралардағиму шум ҳангамаларнинг яна биттаси — «миллий қўшиннинг фирқа конференцияси» деб арз қилсам, эҳтимолки, ҳеч кимнинг кўнглига оғир келмас. Нафсиламр билан деса иш, ётай деса — оғриғи йўқ йигитларимизни, башарти, мувофнқ кўрилса ва казармаларингпз бўш бўлиб, кўнгилларига гап келмаса, қўлларига милтпқ топилғонда ҳам битта-битта кетмондаста бериб, қўруқчиликка қабул қилиш чакки бўлмас, деб хаёл қилурмиз. Яна, райи ўзларингникидир.
Ер ислоҳоти муносабатн билан Ўзбекистонда бошқа ислоҳотлар ҳам ясалар эмиш, деб эшитдим. Дарҳақиқат, мамлакатда ислоҳотга муҳтож масалалар кўпдир. Масалан, катталарга ақл ва басират ислоҳоти, иуҳаррирларга тил ва маъно, шоирларга илҳом ва услуб (маъно бўлмаса ҳам майли), ёшларға ахлоқ ва кийим, хотунларга жабр-зулм, домлаларға дин ва салла, «Муштум» ёзишғувчилариға фақат шахсларнинг ёқосиға ёпишаверишлик ва бошқа мавзулар тўғрисида ўйлаб ҳам қарамаслик ва ҳоказо исло-ҳотларға ниҳоят даражада эҳтиёж кўпдир.
ОВСАР».
(«Муштум» жаридасининг 1926 йилги 27-сонидан нусха кўтарган мирзобоши —
фарғоналик Ҳамдам Сулаймон.)

Хуллас, ижтимоий тафаккурдан хийла юксалиб кетган ана шу «йиғинди гаплар» учун Абдулла Қодирий 1926 йили жиноий жавобгарликка тортилади ва жумҳурият Олий суди томонидан икки йил муҳлат билан озодликдан маҳрум этилади. Сўнгра, орадан бир-икки кун ўтади-ю, Олий суд ўз ҳукмини бекор қилади ва вой-войлаб Марказий Ижроия Қўмитага мурожаат этади: ҳукмни бекор қилиб бериш сўралади. Илтимос қондирилади ва тегишли идораларга зудлик билан МИҚ қарорини ижро этиш ҳақида топшириқ берилади.
1938 йили Абдулла Қодирий иккинчи марта қамоққа олинади ва Давлат Хавфсизлиги Бошқармасининг терговчиси Триғулов 1926 йилги Қодирийнинг «ҳаракатдан тўхтатилган» жиноятномасидан, тап-тайёр айбномадан нусха кўтаради ҳамда «Аксилинқилобий фаолияти учун Абдулла Қодирий илгари ҳам судланган эди, матбуотда фирқа ва ҳукумат раҳбарларига қарши бир неча марта чиқиш қилган» деб қайднома ёзади. Тергов жараёнида ҳам «1926 йили нима учун қамалгансиз?» деб қайта-қайта сўрайди, лекин «Нима учун маоф этилгансиз?» деб сўрамайди. Ваҳолонки, қонун бўйича «Бутун ўзбек Марказий Ижроия Қўмитаси ўз ваколатидан фойдаланиб, маоф (аминистия) тўғрисида қарор чиқарган бўлса, муайян шахсни қамоқда тутиб туриш ҳам, унинг устидан жиноий иш қўзғаш ҳам қатъиян ман этилади». Шунга қарамай, 1938 йили Қодирийга «илгари судланган» деган ёрлиқ ёпиштирилади. Терговчи қонунга хилоф ҳаракат қилади.
Конститутсия эмас, Ғоя ҳукмрон бўлган давлатда ҳар қандай қонунни оддий бир д/х лейтенанти ҳам оёғости қилаверади.

* * *

Шу пайтгача Абдулла Қодирий 1938 йилнинг 4 октябр куни Тошкент шаҳрида отилгани тўғрисидаги англатма «мутлақо махфий» сандиқда сақланарди; Абдулла Қодирийнинг жиноятномаси юзасидан тайёрланган ва Адлия Бош прокурорининг ўриибосари И. Максимов 1956 йилнинг 6 август куни тасдиқланган хулоса эса махфий ҳужжатлар қаторидан жой олган эди. Ниҳоят, ўша ҳужжатларнинг елкасига ҳам офтоб тегди: Сиз азиз ўқувчи, махфип хулоса билан танишиб кўришингиз мумкин (ишончимиз комилки, бунинг нимаси махфий экан, деб пешонангизни тириштиришингиз турган гап).

«СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъатига Абдулла ҚОДИРИЙНИНГ иши буйича (РСФСРЖЖМнинг 378-моддасига биноан)
ХУЛОСА

1956 й. 30 июл Масков шаҳри

1897 йили (?) Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, СШЖИ фуқароси, фирқасиз, ёзувчи Абдулла Қодирий (Жулқунбой) 1937 йилнинг 31 декабр куни қамоққа олинади ва СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати томонидан ЎзСШЖ ЖМнинг 58-, 64-, 67-моддалари асосида мол-мулкини мусодара этиш шарти билан жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилинади.

Суд томонидан Абдулла Қодирий қуйидаги ҳолатларда айбдор деб топилади: у 1919 йили миллатчиларнинг аксилшўравий ҳаракатига қўшилади, кейинчалик ЎзСШЖда ташкил этилган буржуй миллатчиларининг аксплшўравий, қўзғолончилик, одамкушлик ташкилотига аъзо бўлади ва бу ташкилотнинг Бутуниттифоқ қўммунистик (болшовойлар) фирқаси, Шўро ҳукумати раҳбарларини жисмонан бартараф этиш тўғрисидаги дастурини тўла-тўкис қўллаб- қувватлайди. Қатор йиллар давомида Абдулла Қодирий «Муштум» жаридаси саҳифаларида ва ўзи ёзган бирталай асарларда миллатчиларнинг аксилинқилобин ғояларини олға суради, Шўро ҳокимиятига бўҳтон қилади (жиноятноманинг 87-саҳифаси).
Жиноятнома ашёларидан кўриннб турибдики, Қодирий терговда ҳам, судда ҳам фақат 1932 йилгача миллатчи бўлганини тан олади, айбига қисман иқрор бўлади, холос. Аксилшўравий ташкилотга аъзо бўлганини узил-кесил инкор этади.
Қодирийнинг айбдорлигини исботлайдиган далил сифатида бошқа иш бўйича қамоққа олинган маҳбусларнинг тергов тасдиқномаларидан кўчирилган нусхалар жиноятномага тиркаб қўйилган. Хусусан, Ғ. Ҳамидхонов, А. Сулаймонов, Қ. Рамазонов, Р. Исломов, Ғ. Юнусов, А. Худойвоҳидов, С. Тиллахонов, Қ. Бере-гин, А. Аюпов, М. Усмонов, Қ. Сорокин ва гувоҳ Ғафур Ғуломнинг кўргазмалари (ёки нусхалари) жиноятно-мадан ўрин олган (жиноятноманинг 20—61-саҳифалари).
РСФСР Жиноий Жараён Мажмуасининг 373—377-моддаларида кўзда тутилган тартибда ўтказилган тафтиш жараёнида Абдулла Қодирийнинг устидан чиқарилган ҳукм асоссиз деб топилди ва тубандаги сабабларга кўра жиноий иш ҳаракатдан тўхтатилиши лозим:
Рамазонов билан Худойвоҳидов судда аксилинқилобий фаолият билан машғул бўлганликларини асло бўйниларига олмайдилар ва тергов пайти берган кўргазмаларини инкор этадилар (жиноятноманинг 33-, 98-са-ҳифалари).
Исломов, Берегин, Усмоновлар фаолиятнда жиноят таркиби бўлмагани учун 1956 йили улар устидан қўзғатилган жиноий иш ҳаракатдан тўхтатилди (жиноятноманинг «Тафтиш ашёлари» бўлими, 127-саҳифа).
Ғ. О. Юнусовнинг жиноятномаси айбланувчи фаолияти таркибида жиноят унсурлари йўқлиги учун ҳаракатдан тўхтатилиши сўралиб, СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъатига жўнатиляпти (жиноятноманинг «Тафтиш ашёлари» бўлими, 117-саҳифа).
А. Аюпов зса Қодирийнинг аксилшўравий қилмишлари ҳақида умуман ҳеч қандай кўргазма бермаган эди (жиноятноманинг 28-саҳифаси).
Абдулла Қодирий ўз асарларида миллатчиларнинг аксилинқилобий ғояларини олға сурарди, Шўро ҳокимиятига бўҳтон қиларди, деган айб эса Ўзбекистон Шўро ёзувчилари уюшмаси ташкилий қўмитасининг ходимлари бўлмиш Қурбонов билан Охундий томонидан ёзиб берилган хулосага асосланарди, холос (жиноятноманинг 56—61-саҳифалари). Тафтиш натижасида аниқландики, юқоридаги хулосалар ҳақиқатга асло тўғри келмайди. Қўшимча тергов пайтида мана шу масала юзасидан сўроқ қилинган Қурбонов билан Охундий ўша хулосаларини узил-кесил рад этдилар ва Абдулла
Қодирий «халқ душмани» деб эълон қилингач, ИИХК ходимларининг талаби бўйича ўша хулосалар остига имзо чекишга мажбур қилинганликлари ҳақида кўргазма бердилар (жиноятноманинг «Тафтиш ашёлари» бўлими, 69—71-, 85—86-саҳифалари).
ЎзСШЖ ИИХҚ Давлат Хавфсизлик Бошқармаси IV бўлими бошлиғининг собиқ ўринбосари Триғулов сўроқ қилинган пайтда берган кўргазмасидан кўриниб турибдики, Абдулла Қодирин қонунга хилоф равишда, ибтидоий усулда тергов қилинган эди (жиноятноманинг «Тафтиш ашёлари» бўлими, 108—114-саҳифалар).
Бундан ташқари, тафтиш жараённда яна шу ҳолат аниқландики, Абдулла Қодирий, Ғ. О. Юнусов, А. Худойвохидов, Н. Иноятовларни қамоққа олиш ва тергов ишлари тадбирларида ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ комиссарининг собиқ ўринбосари ЛЕОНОВ қатнашган бўлиб, у сўсалистик қонунчиликка хилоф қилмишлари учун 1940 йилнинг 7 йюл куни СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати томонидан жиноий жавобгарликиинг олий жазосига — отувга ҳукм қилинган эди (жиноятноманинг «Тафтиш ашёлари» бўлими, 75—77-саҳифалар).
Ушбу иш тафтиши жараёнида Абдулла Қодирийни танийдиган Ўзбекистоннинг йирик ёзувчилари — Ойбек, М. Шевердин, М. Муҳаммедов, С. Абдулла, Ғ. Ғу-ломов, А. Қаҳҳоров, М. Шайхзода сўроқ қилинди ва улар айбланувчини сўсалистнк реализм вазиятида турган истеъдодли ёзувчилардан бири сифатида таърифлашди; айни чоғда Абдулла Қодирийнинг аксилшўравий хатти-ҳаракати тўғрисида ҳеч нарса билмасликларини эътироф этдилар (жиноятноманинг «Тафтиш ашёлари» бўлими, 56-60—66-, 78—79-, 80—81-, 84-, 87-, 91-саҳифалар).
Текшириш ўтказган мутахассиснинг, ЎзСШЖ Фанлар Академияси Тил ва адабиёт институти Шўро адабиёти секторининг мудири, филология фанлари доктори Султоновнинг хулосасига кўра, Абдулла Қодирийнинг асарлари юксак бадиийлиги билан ажралиб туради; ғоявий мазмуни жиҳатидан асло аксилшўравий эмас, ҳозир ҳам қайта нашр этилиши мумкин (жиноятноманинг «Тафтиш ашёлари» бўлими, 115—124-саҳифалар).
Тиллахонов, Сулаймонов, Ҳамндхоновлар судда ҳам,. тергов пайти ҳам Абдулла Қодирий аксилшўравий ташкилотнинг аъзоси экани хусусида кўргазма берган эдилар. Бироқ, юқорида баён этилган тафтиш ашёлари билан уларнинг кўргазмалари рад этилади (жиноятноманинг «Тафтнш ашёлари» бўлими, 20—-22-, 42-, 105-саҳифалар).
Шундай қилиб, ушбу ишни тафтиш қилиш жараёнида судга аввал маълум бўлмаган ҳолатлар аниқланди; булар Абдулла Қодирий асоссиз жазоланганини кўрсатиб турибди. Юқорида баён этилган фикр-мулоҳазаларга ва РСФСР Жиноий Жараён Мажмуасининг 378-моддасига асосланиб:
СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъатининг 1938 йил 5-октябр куни Абдулла Қодирийга (Жулқунбой) нисбатан чиқарган ҳукми бекор қилиниши, РСФСР ЖЖМнинг 4-моддасининг 5-бандига мувофиқ унинг устидан қўзғатилган жинонй иш ҳаракатдан тўхтатилиши лозим, деб ҳисоблайман.
Бир жилдлик жиноятнома (127 саҳифа) илова қилиняпти: рўйхатга олинган рақами — 0259220.
Бош ҳарбий прокуратура ходими, адлия майори МОНОГАРОВ (имзо) «Розиман»: Бош ҳарбий прокурор ёрдамчиси, адлия полковниги ИВАНОВ (имзо).
Англатма: ҳукм қилинган шахснинг ўғли Масъуд Абдуллаев Тошкент шаҳар, Сталин депараси, Самарқанд дарвозаси кўчаси, Термиз торкўчасидаги 19-уйда яшайди». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, 89—91-саҳифалар)

Ана шу хулосага мувофиқ СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати 1956 йилнинг 9 октябр куни 4 н— 018240/56-сонли ажрим чиқаради. Жумладан, унда: «Янгитдан очилган ҳолатга биноан СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати томонидан 1938 йилнинг 5 октябр куни Абдулла Қодирийга (Жулқунбой) нисбатан чиқарилган ҳукм бекор қилинсин, унинг устидан қўзғатилган иш эса жиноят таркиби бўлмагани туфайли ҳаракатдан тўхтатилсин», дейилади. Албатта, бу ажрим ҳам «махфий» катакчадан муқим жой олади.
Хўш, «янгитдан очилиб қолган ҳолат» нима ўзи? Бу ҳам «шахсга сиғиниш» атамаси каби мавҳум бир тушунчами ёки аниқ бир нарсани ифодалайдими? Бир қарашда, «янгитдан очилган ҳолат» хийла салмоққа эгадек туюлади. Хусусан, биз юзма-юз турган жиноят жараёнида «ҳолат» — Абдулла Қодирийнинг асарлари ҳақида мутахасислар билдирган фикр-мулоҳазаларни ифодалаяпти, шулардан учтасини ўқувчи ҳукмига ҳавола этмоқчимиз (бошқалари билан ўз ўрнида танишдингиз).

1. «ТуркҲЎ ҳарбий прокурорлигига
Ўзбекистон Совет ёзувчилари союзининг аъзоси, «Муштум» журнали редколлегиясининг аъзоси, Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган санъат арбоби, шоир ва драматург Собир АБДУЛЛА

Ёзувчи ва китобхон, айниқса, онгли совет граждани ва коммунист сифатида Абдулла Қодирий (Жулқунбой) ҳақида ўз фикримни тубандагича баён қилиш — менинг бурчим.
Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи босилиб чиқиб, тарқалгандан кейин, бир китобхон сифатида севиб ўқиш билан А. Қодирийни ғойибона, ўзбек совет адабиётида биринчи бўлиб роман ёзган ёзувчи деб таниб, билдим.
«Ўткан кунлар»нинг бириичи ва иккинчи томлари кенг ёйилди. Унинг орқасидан 1928 йилда «Меҳробдан чаён» романи босилиб чиқди, бу романни ҳам жуда қизиқиб ўқидим.
Бу йилларда мен ёш, адабиётга биринчи қадам қўя бошлагак ҳаваскор эдим. Мана шу йилларда «Муштум» журналида «Жулқунбой» имзоси билан кўпгина нарсалар чиқиб турса ҳам мен бу «Жулқунбой» Абдулла Қодирий эканини кейинча тушунган эдим.
Абдулла Қодирийнинг «Обид кетмон» повести 1935 йилларда чикқан бўлса хам мен уни ўкимаган эканман (мен уни ўқишга улгурганга қадар автор қамалиб, бу асарин ўқиш ман қилинган эди).
«Ўткан кунлар» ва «Меҳробдан чаён» романлари ҳақида менинг мулоҳазаларим ва таассуротларим тубандагича: ҳар икки романнинг тилга бой, содда ва бадиий жиҳатдан юксак бўлиши билан, авторнинг моҳирлиги билан, катта сўз санъаткорлигидан дарак берар эди. Бироқ, асарда синфий кураш тўла ёритилмаган ҳолда, хонлар даврида эзилган меҳнаткаш табақанинг роли кам, кураши етарли бўртмаган эди.
«Меҳробдан чаён» романида Худоёрхон салтанати ва ўша давр, замон кишилари яхши ёритилмагани ҳақида кексалар тўгри баҳо берган эдилар. Бу роман чиққанда мен Қўқон шаҳрида эдим, роман ҳам Қўқон тарихига боглиқдир. Бу асарнинг фикри, йўли ва тутган мавқеи тарихий жиҳатдан анча қийматга эга бўлса ҳам асарнинг ижобий қаҳрамонларида бугунги асарлардан талаб қилинадиган чуқур ғоявийлик кам сезилар эди. Балким, авторнинг бунга сиёсий савияси етмагандир, сўз ва ўша давр безакларига-берилиб кетгандир?
«Муштум»да «Жулқунбой» имзоси билан Охунбобоевни ёзибди, деган сўзлар тарқалган эди, буни ўқиган ҳам эдим. Орадан ўттиз йиллар ўтганлиги, журналнинг ўша сони мавжуд эмаслиги ёки журнал редакциясида сақланмаганлиги орқасидан ёдаки эслай олмадим.
Абдулла Қодирийнинг бу романлари ва «Обид кетмон» повести ҳақида, Абдулла Қодирий қамалмасдан олдин ва кейин, Ёзувчилар союзн атрофида — ёзувчилар ўртасида «зарарли асарлар» деб, мунозара юритилгани эсимдадир.
Шахсан Абдулла Қодирийни 1935 йилда кўрдим: қора танли,. кичик, оддий, камгап бир одам экан.
Мен 1936 йвлда Тошкентга кўчиб кедиб, «Муштум» журналида оддин адабий ходим бўлиб ишлай бошладим. Шу йилларда Абдулла Қодирийни жуда кам учратдим. Ҳатто Ёзувчилар союзига ҳам кам келар эди.
Мен: «Абдулла Қодирий кўринмайдими?» деб сўраганимда, биладиган ўртоқлар менга: «Абдулла Қодирий узоқ ерда — боғида яшанди, кўчага кам чиқади, кўришни истаганлар бориб турадилар», деб жавоб берар эдилар.
1937 йилда бошқа бир нечта ёзувчилар қаторида Абдулла Қодирий ҳам қамалганини эшитганимда «шундай талант эгаси бўла туриб, идеядан бизга ёт бўлиши, халқ душмани бўлиши, зарарли киши бўлиши» менинг каҳримни келтирди. Яъни, шундан талантга эга бўлолган киши, ўз талантийи нега совет халқи учун хизмат қилдиргиси келмади экан, деган ғазаб мени ўраган бўлди. Бироқ, Абдулла Қодирийнинг аксилинқилобий ишлари менга номаълум ва қоронғи эди.
Умуман айтганда, Абдулла Қодирий билан кам кўришган, кам гаплашган бўлишимдан қатъи назар, унинг икки романини, моҳирлик билан, кишини ўзига тортувчи қалам билан ёзилганлиги» бир китобхон сифатида ўз даврида анча таассурот қолдирган ва ўзи атоқли сўз мастери бўлиб танилган эди.
Ҳурмат ва самимият билан: Собир АБДУЛЛА (имзо)
25 апрел 1956 йил Тошкент».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 80—81-саҳифалар).

Собир Абдулланинг хулосаси ўзбек тилида ёзилган… Шунинг учун уни «таржима» қилмадик: жумлавий, услубий ғализликлар «аслига тўғри». Яна нима дейиш мумкин?.. Бизнингча, ҳамма гапни С. Абдулланинг ўзи айтиб кетган, шекилли — изоҳга ҳожат бўлмаса керак.

(ДАВОМИ БОР).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: