Пахта қўйиш

“Озодлик”нинг олдида Ўзбекистон матбуоти бир тийин…

Нега бунақа гапларни айтасизлар, деб ажабланаяпсизми? Ўзбекистон матбуоти ўз отасининг номини орада битта абзацни ташлаб такрорлайди. “Озодлик”чи?  Мана ўзингиз кўринг,  неча абзацлик хабарда неча марта ИАКнинг номи такрорланган.

10.05.2011
Барно Анвар

Президент Каримов нефт ва газ заҳиралари Араб дунёсидаги бўлгани каби Андижондаги қонли воқеаларга ҳам сабаб бўлгани ҳақида гапирди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов араб давлатларидаги ғалаёнларни ташқи кучлар келтириб чиқарган, деб баёнот берди.
Президент Каримовга кўра, ғалаёнлар исканжасида қолган араб давлатларидаги бой табиий заҳиралар, айниқса, нефтга эришиш учун ташқи кучлар бу давлатлар халқларига таъсир кўрсатган, катта миқдорда молиявий ёрдам берган ва шу боис кенг кўламли тартибсизликлар келиб чиққан.

Президент Каримов Ўзбекистоннинг ҳам нефт, газ, олтин, уран каби бой табиий заҳираларга эга эканини эслатиб, 2005 йилги Андижон воқеалари ҳам айнан шу сабабдан келтириб чиқарилганини таъкидлади.

Президент Ислом Каримов Тунис, Миср, Ливия, Яман, Баҳрайн, Сурия каби давлатларида юзага чиққан ғалаёнларга илк бор муносабат билдирмоқда.

Шу ўринда эслатиш жоиз, Ўзбекистон расмий матбуоти бу давлатларидаги халқ исёнлари ҳақида мутлақо сукут сақлаб келмоқда ва расмий телевидение орқали бу воқеаларни тилга олган илк ўзбекистонлик президент Ислом Каримов бўлса ҳам ажаб эмас.

Қуйида президент Каримовнинг Ўзбекистон телевидениеси орқали эшиттирилган баёнотини тинглашингиз мумкин.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: