Машҳурият

Ўзбекистонлик “Тайванчик” Форбс жиноятчилар рўйхатида бешинчи ўринда

Ўн йилдирки АҚШнинг қидирувдаги шахслар рўйхатида биринчи ўринда турган Усама бин Лодин ўлдирилиши ортидан, Форбс рўзномаси АҚШ томонидан қидирилаётган энг хавфли 10 жиноятчининг рўйхатини чоп қилган.

Ўзбекистонда туғилган ва Тайванчик лақаби билан ном чиқарган Олимжон Тўхтаохунов бу рўйхатда бешинчи ўринни эгаллади.

Рўйхатдаги кишиларнинг номи қотиллик, гиёҳванд моддалар ва одам савдоси, террорчилик ва уюшган жиноятчилик билан боғлиқдир.

Жаҳон бўйлаб қидирувда бўлган хавфли жиноятчиларнинг аниқ рўйхати йўқ. АҚШ Федерал Қидирув Бюроси рўйхатида бин Лодин “ўлдирилган” дея тамғаланиши ортидан, рўйхат асосан АҚШ ичида жиноят содир қилган кимсалардан ташкил топган.

Форбсга кўра, йирик “россиялик жиноятчи” Олимжон Тўхтаохунов Вашингтон томонидан “Халқаро ва Овроосиё уюшган жиноятчилигида йирик шахс” дея тасвирланади.

АҚШ уни “гиёҳванд моддалар тарқатиш, ноқонуний қурол савдоси ва ўғирланган машиналар савдоси”да айблайди.

АҚШ даъво қилишича, у 2002 йилда бўлиб ўтган Қишки Олимпиада ўйинларида фигурали учиш мусобақаси ҳакамларига пора берган. Бироқ у сўнгра Италия маҳкамаси томонидан оқланган ва АҚШнинг экстрадиция талаби қондирилмаганди.

Аммо, АҚШда бу маҳкама иши очиқ қолаётгани туфайли, у ҳали ҳам қидирувда.

Жаноб Тўхтаохунов барча айбларни рад этган.

Асли уйғур миллатига мансуб жаноб Тўхтаохунов 1949 йилда Ўзбекистонда туғилган.

Тошкентда ўсиб улғайган Тўхтаохунов сўнгра қатор Оврўпо давлатларида яшаган ва 2003 йилда Россияга кўчиб ўтган.

Унинг Россияда катта бизнес манфаатларига эга экани, ҳамда шоу-бизнес юлдузлари билан яқин алоқаларда экани Россия матбуотида тез-тез хабар қилинади.

Россия хабар агентликлари ўтган ой оламдан ўтган кино юлдузи Людмила Гурченконинг дафн маросими харажатларини Олимжон Тўхтаохунов қоплаганини хабар қилишди.

Форбс рўйхатида биринчи ўринни мексикалик наркобарон Хоакин “Эл Чапо” Гусман эгаллаган.(Би-би-си).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: