Соҳиб Қаро

ФОШ ЭТМАҒИЛ

Ҳулқу одобингни сақлаб, ўзни бебош этмағил,
Ғайриларнинг зулмиға лек, асло бардош этмағил.
Ишқ аро қалбингни гарчанд кекса ё ёш этмағил,
Эй кўнгул, мен тарки ишқ этим вале фош этмағил,
Мен сенга сиррим дедим, сен элни сирдош этмағил.
Жилва айлаб ҳар пари пайкар ўзини кўргузар,
Маҳлиё этқанда гоҳо ҳам сенинг феълинг бузар.
Лек дилинг пок эрса албат, сен алардин қил ҳазар,
Эй кўз, эмди айладинг ҳар чеҳрадин қатъий назар,
Қил таҳаммул доғи атрофимни қон ёш этмағил.
Менки Мажнун бўлсам ишқда излаюрмен Лайлини,
Ёки Фарҳоддек Шириннинг олсам деюрмен майлини.
Чун қувар эрдим кўнгилдин ногаҳон тун хайлини,
Соқиё, қуйдум оёғингға сиришким лаълини,
Лутф этиб, бу майға жоми ҳажр подош этмағил.
Маъшуқа ошиқиға мойил этурким жуссасин,
Васлиға етқонда ҳосил бўлғучи дил хоссасин.
Икки дил бир-бирлариға еткузур ишқ ҳиссасин,
Риштаи меҳр уздум, эй машшота, зулфи қиссасин
Қўл узотиб, нотовон кўнглумға чирмош этмағил.
Қилу қолдин, аҳли ошиқ, кулмағайсен фитнаға,
Хоҳ рақибинг бўлса ҳамки, олмағайсен фитнаға.
Чунки ўзни эларо ҳам солмағайсен фитнаға,
Гар десанг қаддингни хам, қолмағайсен фитнаға,
Кўз солиб ҳусниға, майли ул кўзу қош этмағил.
Ишқ аро мен телба бўлсам, ҳеч киши қилмас таъқиқ,
Лек ўзунг менға ҳамеша айлағил меҳру шафиқ.
Айрилиб қолдик ниҳоят, бўлмади бизға тавфиқ,
Ҳажр тоши ёғдирурким, қовди, ўлсам, эй рафиқ,
Қабрим устида тўкар тошинг жуз ул тош этмағил.
Охират савдосини ҳам ўйлағил, сен дам-бадам,
Даҳр аро ўткунчидурким кетма-кет ҳар бир одам.
Билсанг, эй Соҳиб Қаро, сен, энг ғанимат ушбу дам,
Эй Навоий, фақр йўлинда ер ўпкил ҳар қадам,
Яъни ул йўлда қадам сайр ичра жуз бош этмағил.

ҲАЙРОН БЎЛДИ ГУЛ

Воажаб, ҳуснингға ошиқ, хору сарсон бўлди гул,
Кўксунгға бош қўймоғ истаб, зору нолон бўлди гул.
Бўса излаб лабларингдин кўнгли вайрон бўлди гул,
Оразингни боғ аро чун кўрди, ҳайрон бўлди гул,
Баргсиз қолди, нединким, бас паришон бўлди гул.
Гул азоб чеккай нечукким, ҳар тиконнинг заҳридин,
Гоҳ узуб олғаймукин деб, кўзу қўлнинг қаҳридин.
Ҳам яна ўтмоқчи бўлди гулчеҳраларнинг баҳридин,
Бодадин гул-гул кўруб ул юзни, онинг ҳажридин
Чок-чок ўлғон кўнгулдек тах-батах қон бўлди гул.
Ҳурлиқодек пок қизлар сайр этарди гоҳ-гоҳ,
Қизлару гуллар бўлибтур бир-бирлариға дилхоҳ.
Чун алар гулзор ароким бўлди юлдуз ҳамда моҳ,
Гулъузорим кишвари ҳусн ичра бўлди подшоҳ,
Рост андоғким, чаман мулкида султон бўлди гул.
Боғбон кўргузди меҳрин боғда гуллар нахлиға,
Қўшдиким меҳнат била онларни раъно сафиға.
Чун чаманни асрабон етказди ризвон нафъиға,
Сайри боғ айларда даврон чашми заҳми дафъиға,
Ҳар тарафдин чобукунг даврида қалқон бўлди гул.
Кошки ҳар кун бул чаманда излабон топсам сани,
Сан бўлуб Зуҳроки анда, англасанг Тоҳир мани.
Ҳусну мулкингдин нисор эт, сан агар бўлсанг ғани,
Лаъли комимдур, қошимда келса ул гул хирмани,
Май тилар кўнглум, чу базмимда фаровон бўлди гул.
Бир умр гул ишқидаким, ўртаниб ёнгай қалб,
Рашку ҳижрон хасратидин гоҳ кетур дил кўзғолиб.
Ташна диллар нола айлаб, чун қолурлар алданиб,
Кеча-кундуз қилма гулбонингни бас, эй андалиб,
Ким, санга беш кун бу гулшан ичра меҳмон бўлди гул.
Боғда гуллар дер ташаккур бир умр боғбониға,
Эътибор қилмайди лекин андалиб афғониға.
Мутлақо парвоси йўқ Соҳиб Қаро армониға,
Гул чоғи ёри сафар айлаб, Навоий жониға
Ҳар бири бир тоза қонлиғ доғи ҳижрон бўлди гул.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: