АҚШ сиёсати

Обама: Белоруссия, Бирма, Куба, Эритрея, Ливия, Шимолий Корея, Туркманистон ва Ўзбекистон каби мамлакатлар ҳам матбуот эркинлиги бўйича репрессив сиёсат олиб боришда давом этмоқда.

АҚШ Президентининг Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан берган баёноти
Оқ Уй
Матбуот котиби идораси
Зудлик билан тарқатиш учун

Жаҳон матбуот эркинлиги куни нишонланаётган ушбу кунда Америка Қўшма Штатлари оммавий ахборот воситаларининг эркин фаолият юритиши ҳамда фуқароларни янгиликлардан бохабарлигини таъминловчи ифода, йиғилиш ва бирлашиш каби асосий эркинликларга хайрихоҳлик билдиришда бутун дунё халқлари билан ҳамоҳангдир. Биз Инсон ҳуқуқлари бутунжаҳон декларациясида битилган ҳар бир инсон “қаердалигидан қатъий назар исталган ахборот воситасидан ахборот излаш, олиш ва узатиш” ҳуқуқига эгалигига оид асосий қоидага содиқ қоламиз. Яқиндагина Ливияда фожиали ўлим топган журналистлар мисолида кўрганимиз каби, биз бундай ҳуқуқларга янгича маъно беришда кўпинча ўз ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда ҳар куни ҳормай-толмай фаолият олиб бораётган жасоратли журналистларни эътироф этамиз.

Ҳукуматлар бундай ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилишга бурчлидир. Биргина жорий йилда ҳақиқатни ёритишга жазм этган камида 16 нафар журналист ўлдирилди, 145 нафар журналист эса ҳануз қамоқда сақланмоқда. Дунёдаги ўнлаб мамлакатлар эркин матбуот йўлига тўғаноқ бўлишда давом этмоқда. Бунга яқинда Баҳрайндаги мустақил матбуотга ўтказилган босимлар, Хитойдаги маҳаллий ва хорижий журналистларга кўрсатилган қаршилик ва ҳибсга олиш ҳолатлари, Эрондаги мустақил журналист ва блоггерларни таъқиб қилиш, Суриядаги халқаро журналистларни ҳибсга олиш ва ушлаб туриш ҳамда Венесуэладаги мустақил ахборот нашрларини ҳукумат томонидан эгаллаб олинишини мисол сифатида киритиш мумкин. Белоруссия, Бирма, Куба, Эритрея, Ливия, Шимолий Корея, Туркманистон ва Ўзбекистон каби мамлакатлар ҳам матбуот эркинлиги бўйича репрессив сиёсат олиб боришда давом этмоқда. Шунингдек, жиноий зўравонлик ва жазога тортмаслик оқибатида Мексика, Гондурас ва Россия сингари мамлакатларда ифода эркинлиги хавф остида қолмоқда.

Тунис ва Мисрда бўлиб ўтган тарихий воқеаларда гувоҳ бўлганимиздек, янги ахборот воситалари фуқароларга сўз ва бирлашиш эркинлигидан фойдаланишга ёрдам беради, шу билан бирга 21-асрнинг бундай воситалари эркин ифодани фильтрлаш, тўсиб қўйиш ва чегаралаш имконини ҳам яратади. Шу боис биз ҳар доим бутун дунёда эркин ахборот оқимини қўллаб-қувватламоғимиз даркор.

Тарих шуни кўрсатмоқдаки, муваффақиятли, фаровон ва барқарор жамиятларнинг таркибий қисмларидан бири матбуот эркинлиги бўлиб, бунда фуқаролар ахборотни эркин олиш имконига эга бўлишади ҳамда ўз ҳукуматларини жавобгар санашади. Жаҳон матбуот эркинлиги кунида биз журналистлар дунё бўйлаб демократик бошқарувни мустаҳкамлаш йўлида муҳим роль ўйнашини эътироф этамиз ҳамда ҳақиқат йўлида жон фидо қилган жасоратли кишиларни шарафлаймиз. 2011 йил 3 май ( АҚШ элчилиги).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: