Набижон Боқий

Абдулла Қодирийни кимлар, қандай йўсинда, қаерда, қачон ва нима учун қатл қилган эдилар? (23)

Ёлғончи сиёсатнинг, Мунофиқ Ғоянинг ишваларига учиб, алданиб қолган ўзбек зиёлиларининг «типик шароитдаги типик» вакили Маҳмуд Ҳодиев — БОТУдир. У истеъдодли шоир ва миллатпарвар фуқаро эди. Бироқ, умрининг охиригача «алоҳида олинган мамлакатда ғалабага эришган инқилоб»нинг асл моҳиятини англай олмади — тумтароқли, жимжимадор алвон шиорлар ақл-ҳушини ўғирлади; инқилоб туфайли «бузилғон ўлка»нинг ҳолига йиғлаган Чўлпон каби маслакдошларига «синфий вазиятда» туриб зарбалар берди ва «тузалғон ўлкага» бағишлаб қасидалар битди, қасидагўйлик анъанасини Ғайратий каби ёш шонрларга мерос қилиб қолдирди. Тўғри, 20-йиллар долғали, болғали эди, унча-мунча сиёсатдон ҳам, шоир-ёзувчи ҳам осонликча калаванинг учини топа олмасди.

Аммо ИНҚИЛОБ шамолн қаёққа қараб эса бошлаганини билиш учун уста сиёсатдон, мингта чиғириқдан ўтган қаламкаш бўлиш шарт эмас, бунинг учун халқ доднга қулоқ солиш, юрт аҳволига кўз қирини ташлаш кифоядир. Кифоя эди… Бироқ, «жаҳон инқилоби арафасида» осмони фалакка тинимсиз отилаётган мушаклар товуши қулоқларни битириб, ёғдуси кўзларни қамаштириб қўйган эди…

Афсуски, иккинчи тўлқин пайтидаёқ Боту ҳам Тегирмонга тушиб кетади.

АНГЛАТМА



Ҳужжатгоҳда сақланаётган Маҳмуд ҲОДИЕВнинг (Боту) 962941 рақамли
жиноятномаси асосида тузилган

«Айбланувчи Акмал Икромовнинг жиноий иши юзасидан ўтказилган тергов жараёнида, Бош Сиёсий Бошқарма ҳайъати томонидан 1933 йили (у 1930 йилнинг 23 июл куни ҳибсга олинган) озодликдан маҳрум этилтан, Ҳодиевнинг (Боту) Ўзбекистондаги миллатчиларнинг «Миллий истиқлол» аксилинқилобий ташкилотининг раҳбарларидан бири экани исботланади.

Янги очилган ҳолат муносабати билан Ҳодиев 1937 йилнинг август ойида СОЛОВЕСКдаги Тутқунгохдан Тошкентга келтирилади, сўнгра СШЖИ ИЙХК ихтиёрига — Масковга жўнатилади ва яна-тағин жиноий жавобгарликка тортилади. Ҳодиев 1933 йили жиноятининг асосий қисмини тергов пайти яширган эди.
Ҳодиев (Боту) тубандаги ҳолатларда айбдор деб топнлади: у 1928 йилдан бери Ўзбекистонда мавжуд бўлган ўзбек миллатчиларининг аксилшўравий, қўпорувчилик ва одамкушлик билан шуғулланадиган ташкилотининг раҳбарларидан бири; шу ташкилот ўз ол-дига Ўзбекистонни СШЖН таркибидан зўрлик йўли билан ажратиб олишни ва Англиянинг вассали бўлган буржуй давлати барпо этишни мақсад қилнб қўйган эди. Ҳодиев (Боту) Шўро ҳокимиятига қарши оёққа турган қўзғолончилар тўдасига бошчилик қилди ва ташкилот аъзолари томонидан саноат, қишлоқ хўжалиги соҳасида ўтказилган зараркунандачилик тадбирларнга йўл-йўриқ кўрсатиб турди.

1930 йили Ҳодиев ўша ташкилотнинг бошқа бир раҳбарн — Икромовпинг топшириғига биноан, фаол жамоатчи Обид Саидовга қарши суъиқасд уюштирди: ўзининг ҳамтовоғи бўлмиш Носир Саидовнинг қўлига зимдан заҳар топиб берди ва ўша заҳар билан Обид Саидов ўлдирилди.
Ҳодиев (Боту) дастлабки тергов пайтида ҳам, судда ҳам ўз айбига иқрор бўлади. 1904 йили туғилган, ўзбек, 1923 йилдан 1930 йилгача Ўзбекистон қўммунистик (болшовойлар)   фирқаси   Марказқўмига   аъзо   бўлган,   Ўзбекистон   Маориф   Халқ
Комиссарининг собиқ ўринбосари, шоир Маҳмуд Ҳодиев (Боту) 1938 йилнинг 9 май куни СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати томонидан РСФСР ЖМнинг 58—7-, 58— 8-, 58—2-моддалари бўйича жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилинади.
1938 йилнинг 9 май куни ҳукм Масков шаҳрида ижро этилган».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 41-саҳифа).

Албатта, ишлар чаппасига кетишини Боту билмасди: у А. Солженисин таърифлаган «Архипелаг ГУЛАГ» пойтахтида — сиёсий маҳбусларнинг Соловеск оролида олти йил тутқунлик азобини тортгач, 1937 йили Масковга, «нажот қалъаси»га — «шахсан халқлар отасига бориб тегсин!» деб хат ёзиб юборади: «Мен Ўзбекистондаги миллатчилик ташкилотининг раҳбари ким эканини биламан; агар Тутқунгоҳдан чиқарилиб, камина Тош-кентга олиб борилса, жамики «халқ душманлари»ни фош этиб ташлардим, фақат олдиндан қўлимга уларнинг рўйхати берилса — бас, шундап қилиб, қуммунистик виждоним олдида ўзимни оқлашни истайман!.. «Ўша пайтда «халқлар отаси»га Бухарин, Риков, Томский, Енукидзе ва бошқа оқпадар мухолифларининг миллий жумҳуриятлардаги, жумладан, Ўзбекнстондаги «думлари»ии тузоққа илпнтириш учун зиғирдек баҳона — хўрак етишмай турган эди: мана, тап-тайёр баҳона ўз оёғи билан кириб келди.
— Алё, Типратикон! Келмунда!.. Бегом!

Албатта, Сталиннинг қувончи ичпга сиғмасди: қувончини кнм бнландир баҳам кўришни истарди; алла-қандай гуржи лапарини димоғида хиргойи қиларди.
Боту эса, ўзимда йўқ айбларимни айтиб, чин дилдан» тавба-тазарру қилсам, доҳий бир қошиқ қонимдан кечади, ахир эгилган бошни қилич кесмайди-ку, деб чучварани хом санарди; кафтига қараб ўтириб… ўзича фол очарди.

Афсуски, итоатгўй қуллар ҳар доим ҳам Инқилобга кепак бўлазермасди, баъзан, ўқтин-ўқтин Инқилоб қонсираб турарди, қурбонлик сўрарди…
Хўш, нега зиё эгалари — зиёлилар, ёзувчилар — «киши руҳининг муҳандислари» алдандилар? Наҳотки, улар олчоқ ғояларга, ғояфурушларга ишонган бўлсалар?..
Етмиш йиллик аччиқ тажриба шуни кўрсатдики, агар Давлатни Ғоя бошқарса, ғоявийлик — Бош мезон бўлса, Ҳақиқат билан Ёлғоннинг фарқи қолмайди. Яъни, одамларни Ҳақиқатдан бездириш ҳам, одамларни Ёлғонга ишонтириш ҳам унчалик қпнин бўлмайди.

Чункн Давлат тепасида қип-қизил ҒОЯ ўтирибди, ахир! Ғоя ўз ҳолича хавфли эмас, аммо у давлатнинг ажралмас қисмига анланиб олса, эт бнлан тнрноқнинг орасига кириб олса — бас, оламда ундан даҳшатли куч бўлмайди: у нафақат жаҳолатга ботган одамлар устидан ҳукмронлик қилади, айни замонда Ер юзасининг ва остининг олтидан бир қисмини… трубкасини чекиб ўтириб, бемалол бошқара олади; хоҳласа — ўлдиради, хоҳласа — қолдиради. Ёлғон ғоя билан милён-милён халқни заҳарлаб ташлаган давлат учун «оқ»ни қора, «қора»ни оқ қилиб кўрсатпш, қонунни минг мақомга солиб йўрғалатиш ҳеч гап эмас. Мисол учун узоққа бормаймиз; яна Абдулла Қодирийнинг жиноятномасини қайта варақлаб кўрамиз-да, олтмиш учинчи саҳифасига диққатимизни қадаймиз — бу Файзулла Хўжаевнинг Қурбон Берегин номига ёзган кўрсатма хати; Хўжаев ўз қўлн билан ёзган, ўзбек тилида, араб имлосида ёзган. Минг афсуски, Шўро мактабларида таълим олган жамики олий маълумотли зиёлилар каби…
биз ҳам саводсиз бўлиб чиққанмиз; араб имлосига тишимиз ўтмайди. Лекин, қатли ом йилларида Давлат Хавфсизлиги Бошқармасида ишлаган ходимлар орасида араб имлосини бемалол ўқийдиган мутахасспслар бор экан, у киши билан танишмиз, фақат бу гал «таржимон» қиёфасида саҳпага чиқади, холос. Хуллас, Триғулов ўрис тилига ўгирган хатнинг ўзбекча «таржимаси» мана бундай (дарвоқе, хатчанинг ўрисча матни жиноятноманинг 62-саҳифасидан ўрин олган):


«Таржима

1. Берегинга

Сизга Абдулла Қодирий билан унинг эски ва янги асарларини қайта нашр этиш масаласида маслаҳатлашиб кўриш ва шартнома тузиш топширилади.
«Ўткан кунлар»ни чет элга жўнатиш учун араб имлосида қайта чоп этиш зарур.
1933 йил 17 май
Таржимон: ЎзСШЖ ИИХКДХБIV бўлими бошлигининг ёрдамчиси, д/х лейтенанти
Триғулов (имзо)».

Абдулла Қодирийпинг жиноятномасидаги «ашёвий далил» шу, холос.

Бу шапалоқдай қоғоз қандай қилиб терговчининг қўлига тушиб қолганини билмаймиз: Қурбон Берегин ҳибсга олингач, унинг ишхонасими, уйими тинтув қиликган пайтда топилган бўлиши мумкин. Хат-кўрсатмада нима ҳақда гап кетаётгани тушунарли, албатта. «Ўткан кунлар»ни араб имлосида қайта нашр этиш зарур экан, вассалом.

Ўша пайтларда Файзулла Хўжаев жумҳурият Халқ Комиссарлари Кенгашининг раиси ва Марказқўм аъзоси эди: у бошлиқ сифатида Марказқўмнинг Маданий-маърифий ишлари бўлимининг мудирига топшириқ беряпти. Бошлиқлар доимо қўл остидаги ходимларга иш буюрадилар — буни ҳамма билади. Лекин, бу ҳолатга синфий ҳушёрлик нуқтаи назаридан ёндашиб кўрсак… ў-ў, даҳшат-ку! Ҳа-я, терговчи оддийгина иш қоғозини бекордан-бекор жиноятномага тиркаб қўймаган экан-да! Бу жўн қоғоз эмас, балки Абдулла Қодирийнинг чет эл жосуси билан, Қошғардан савдогар қиёфасида Тошкентга келган капиталист давлат жосуси билан хуфёна учрашганини (гувоҳ Ғафур Ғулом ҳам шу ҳақда кўргазма беради), учрашувни шахсан Файзулла Хўжаев ташкил этганини ва Қурбон Берегин ўртада воситачилик қилганини яққол кўрсатадиган ашёвнй далил ҳисобланади. Вот так, уртаклар!..

Ун беш дақиқа давом этган суд жараёнида раис Қодирийнинг саксон саҳифали жиноятномасини шунчаки варақлаб чнқишга ҳам улгурмайди. Маслаҳат пайтида эса… тасодифан олтмиш учинчи саҳифадаги араб имлосида ёзилган хатнн кўриб қолади: бегона кўзга бегона имло қизиқ кўринади, албатта. Таржимани ўқиб чиқади ва бирдан ранги бўзариб кетади, пичирлаб худодан мадад сўрайди:
—    Худойим-эй! — дейди. — Анави… халқ душмани Файзулла Ходжаевнинг ҳамтовоғи экан-ку! — Ён чўнтагидан рўмолчасини оладию пешонасидаги совуқ терни артиб қўяди.
—    Қани ўзи? — деб сўрайди аскарбошидан.
—    Ким?
—    Қодирий қани деяпман, ҳўкиз!
—Йўқ экан… тополмадим, — дейди аскарбоши гуноҳкорона оҳангда.
—    Зудлик билаи олиб келинг! —Кеча кечаси… билмасдан отиб қўйибмиз. —Хайрият, — дейди раис енгил тин олар экан.
—    Умуман, бўладиган ишнинг тезроқ бўлгани яхши. Боплабсан, азамат! Олий суд номидан сенга ташаккур эълон қиламан!
—Шўро Иттифоқига хизмат қиламан, ўртоқ ҳакам!

(ДАВОМИ БОР).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: