Диктатура манзаралари

Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Амоновани Тошкентдан қувишмоқда

Куни кеча дунё ҳамжамиятига ўзларини қўллаб, руҳий мадад сўраган Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телеканалининг ишдан ҳайдалган журналистлари Саодат Амонова ва Малоҳат Эшонқуловаларни энди кучишлатар тизимдагилар пойтахт Тошкент шаҳридан чиқиб кетишларини талаб қилишмоқда.

Ўзбекистонда адолат излаб, адолатсизликка учраш одатий ҳолга айланган. Лекин ҳақиқат излаган журналистлар шу пайтгача пойтахтда яшаши қонуний бўлгану улар ҳақиқатни талаб қилганлари, мамлакатдаги коррупция, порахўрлик, уруғ аймоқчилик ва маҳаллийчилик иллатлари хусусида бонг уриб, норозилик намойишига чиқишгач ноқонуний бўлиб қолганига нима дейсиз?

Албатта амалдаги ҳокимият билан тенгсиз курашга кирган журналистларни бошини силайдиганлар кам бўлади. Ҳозирча ҳуқуқбонлар, мустақил журналистлар, элчихона вакиллари ҳарқалай уларга руҳий кўмак бериб туришибди. Лекин адолат тантана қилиши учун бу каби мадад ва кузатувчи бўлиб туришнинг ўзи етарли эмас. Улар адолатга эришишлари учун жуда катта куч керак.

Балки ҳалқаро ҳамжамият босими ортса журналистларга бўлган босим эҳтимол камаяр.

(Zamondosh).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: