Модерн сиёсатчилар

Жаҳонгир Муҳаммад

КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ

15.ПОРА БЕРИБ, ПОРА ОЛУВЧИГА АЙЛАНТИРИШ

Пул билан битмаган иш, кў-ў-ў-п пул билан битади.(Қўшиқдан).

1980 йилларнинг охирига келиб, жамият сиёсий жиҳатдан уйғониб қолганди. Ошкоралик кўп иллатларнинг пайини қирқа бошлаганди. Одамлар пора беришни ожизлик белгиси, пора олишни эса ўзлигини сотиш, деб тушуна бошлагандилар.

Қисман эркинлик бўлгани одамларни қимирлатиб қўйган ва даромад борлиги учун ўқитувчидан ҳукумат мулозимига қадар ҳамма бугунги каби умидини порага тикмаганди.

Ўшанда бир кун Каримовнинг ёрдамчиси Крайнов телефонда кимгадир: Continue reading

Набижон Боқий

Абдулла Қодирийни кимлар, қандай йўсинда, қаерда, қачон ва нима учун қатл қилган эдилар? (18)

Орадан яна юз йил ўтади ва чин маънода озод ўзбек хотин-қизлари дунёга келадилар, улар муроду мақсадларига етадилар — ёшларини яшайдилар, ошларини ошайдилар. Сўнгра, тишлари тўкилиб бийрон кампир бўладилар; бир этак ширин-шакар невараларини сандал теварагига тўплаб оладилар-да, уларга XX асрнинг 30-, 40-, 50-йиллари ҳақида сиёсий эртак сўйлайдилар: «Ширин болажонларим, бу оқшом эртак мавзусини мозийдан белгиладим», дейдилар… Майли, қитмирлик қилмайлик, ростини айтиб қўя қолайлик: агар эллик йилдан сўнг бизга эртак айтиб бериш насиб этса, тубандагича чўпчак тўқир эдик. Continue reading