Жаҳонгир Маматов

Акамдан айрилган кун

1986 йил олинган бу суратда ўртада мен ва менинг чап томонимда акам.

Инсоннинг ёши бир жойга қараб кетавергач дийдаси қотарканми ёки кўп нарсани кўравериб, бу дунёнинг асрорини англай бошлар эканми, кўзига ҳадеганда ёш келавермай қоларкан. Лекин кеча оқшомдан бери кўзимда ёш. Ҳаётимда мен учун энг азиз бўлган инсонлардан бири тўсатдан бу оламни тарк этди. Бор-йўғи 62 ёшда эди. Continue reading