Жаҳонгир Муҳаммад

КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ

11. БОШИДАН  “ДАРЧА ОЧИБ” ҚЎЙИШ

Ўзбекистонда калтакланмаган мухолифат аъзоси қолмади, ҳисоб. (Хабарлар оқимидан).

1992 йилнинг 1 Июл куни Самарқандда эдим. Чунки бир кун олдин опамнинг хонадонида тўй бўлди, шунга боргандим. Эртасига эса сессия бор эди.

Самарқандга боришимдан бошлаб, тўйда ўтирганимизда ва кейин уйга қайтганимизда ҳам мени кузатиб юришди. Шу боис яқинларимдан бир-икки нафарини уйда олиб қолдим. Continue reading