Солиқлар мавсуми

АҚШда яшаётган ўзбекистонликлар диққатига
Сизга маълумки, АҚШда солиқлар масаласи жуда хам муҳим ва ҳар бир фуқаро даромад солиғини ўз вақтида, қонунларга мувофиқ равишда тўлаши шарт.
Бу масалада АҚШда яшаётган ватандошларимизга солиқларини тайёрлашда ёрдам бериш мақсадида Вашингтонда асли ўзбек бўлган АҚШ даромад солиғи мутахассислари (IRS ) ўз ишини бошлади.

Сизни қизиқтирган барча саволлар бўйича қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
Зокир Алиев, МВА, ЕА , АҚШ Солиқлар Бош Бошқармаси имтиёзли лицензиясига эга солиқ мутахассиси- (703) 459-8234
Фазилат Маъмурова, МРА -Молиявий хизматлар, (703) 786-7201

Нуқтаи назар

“Ливияда нима қилмоқдамиз?”
Бугун республикачи сенатор Лугар президент Обаманинг Ливия борасидаги қарорини савол остига олди. Унинг конгресс ҳузурига келмасдан чиқарган қарори бўлса, бу фақат жуда чекланган доирада иттифоқдошларга ёрдам беришдан иборатдир, бизнинг Ливияда жиддий ҳаракатимиз йўқ, деди.

Демократик партия вакили конгрессмен Кусенич ҳам Обамани кескин танқид қилиб, ҳарбий бюджетни қисқартириш таклифини илгари сурди.

Ливияда ҳарбий амалиётлар бошланиши билан Лотин Америкаси сафарига чиққан Обаманинг бу “қочиш тактикаси”ни қоралаганлар Каддафи жойида, сен қаёққа кетдинг, дейишмоқда. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ

10.МАДДОҲЛАШТИРИШ

Ўзбекистонда маддоҳлик одамлар онгига болалар боғчаларидан бошлаб сингдирилади. (Хабарлар оқимидан).

Талабалик йилларида домламиз, ТошДУ профессори Очил Тоғаев “Таниқли қариндошларингиздан бири ҳақида очерк ёзиб келинглар” деб вазифа берди.

Ўйлай-ўйлай Зоҳид тоғам ҳақида ёзишга қарор қилдим. Аслида Зоҳид тоғам дадамга холаўғил. Дадам “тоға” деганлари учун биз ҳам тоға дердик. Аммо фақат тўй-маъракаларда кўрганим учун у киши ҳақида тайинли бир нарса билмасдим. Continue reading

Набижон Боқий

Абдулла Қодирийни кимлар, қандай йўсинда, қаерда, қачон ва нима учун қатл қилган эдилар? (16)

1938 йилнинг 13 март куни ТРИҒУЛОВ қафасдан яна битта бечорани — Ғози Олим Юнусовни чиқариб келади ва уни Абдулла Қодирий билан юзлаштиради.

«Юнусовга савол. Акмал Икромов билан Файзулла Хўжаев раҳбарлиги остида Ўзбекистонда ҳаракат қилган миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотига аъзо эканингиз ҳақида илгари берган кўргазмангизни тасдиқлайсизми? Continue reading