Нуқтаи назар

БОШҚА ЙЎЛИ ЙЎҚМИДИ?

Муаммар Каддафий золимнинг золими, аблаҳнинг аблаҳи. Буни ҳамма билади ва бу ҳақда гап бўлиши мумкин эмас.

Каддафийни кетказиш учун халқаро кучлар Ливияни ҳаводан ўққа тутмоқдалар. Бундай ҳолда Каддафийдан олдин жуда кўп оддий, бегуноҳ одамлар ҳалок бўлиши мумкин. Шундай бўлмоқда ҳам.

Ҳатто золимнинг ўзи оддий одамларни осмондан ёғаётган ўқ ёмғири остига териши ҳам ҳеч гап эмас. Чунки бу золимнинг зеҳниятига хос нарсадир. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

НАВРЎЗ МУБОРАК !

Ҳей, оғир кун ҳам Аллоҳини ўйлаган,
Ҳей, ёлғон эмас, рост сўзини сўйлаган,
Ҳей, зардоб ютиб курашини қўймаган,
Диллар
Назрўз муборак сизга!

Ҳей, мансаб учун дўст ёрини сотмаган,
Ҳей, қабоҳатнинг ботқоғига ботмаган,
Ҳей, Ватаним деб кечалари ётмаган,
Диллар
Наврўз муборак сизга!

ЯХШИЯМКИ…

Оғоч бўлсанг йиқилардинг
Болталарнинг зарбидан,
Ўрду эсанг безиллардинг
Ёғийларнинг ҳарбидан,
Элат бўлсанг қувилардинг
Шарқидану Ғарбидан,
Яхшиямки, сен байрамсан, Наврўзим! Continue reading