“Озодлик”ка кўра:

Ўзбекистонликлар нолимаса ҳам бўлади
Тожикистоннинг Хатлон вилояти Қабадиён туманидан қўнғироқ қилган Ўрол ака Тожикистондаги муаммолар ўзбекистонликлар дуч келаётган муаммолардан анча мураккаб эканини айтди.

– Бизда свет йўқда. Ўзбекистон халқи нолийди. Нолимасин. Бизда даже районларимизда, центрларимизда, болницаларимизда свет йўқ. Биринчи масала шу.

Иккинчиси бу армия. Ўзбекистонда ўзлари мурожаат қилиб боролмаса армияга. Бизда бўлса ушлаб қолади. Бачалар қочиб юради, Россияга қочиб кетади. Бу ерда бўлса қувиб, ушлаб олиб боради. Киссасида маблағи бўлса, бериб қайтади.

Озодлик: Тожикистонлик ëшларни ватан ҳимоясидан қочишга нима мажбур қилаяпти?

– Ҳозир ҳам айтиб ўтдим, ички органларига уриб болаларни майиб қилиб ташлайди. Шунинг учун бормайди. Зўрларнинг боласи бўлса, масалан амалдорларнинг боласи пул билан хизмат қилади. Номи хизмат қилади, ўзлари ўқишда, ишда, уйда юради.

Озодлик: Ўзи армияга бормайди, отаси пул тўлаб қўядими? Кимга тўлайди?

– Пул орқасидан амалдирларнинг боласи шундай хизмат қилади. Камбағалнинг болалари бориб келади, ишдан чиқиб қолади майиб бўлиб. Бу принцип апрел, май ойида бошланиши керка. Облава дейди бизда. Хизматга олиб кетиш. Чақирув хатини тарқатаяпти. Март ойи бошланди, хатни тарқатиб бошлайди. Уйига олиб келиб беради хатни. Агар долясини берсангиз, 200-300 сомон пулини берсангиз, сизнинг болангизни қайтиб изламайди. Бермасангиз, яна қайтиб излайди. Берсангиз ҳам болангиз кўринмаслиги керак. Болангиз ушланса, улар жавоб бермайди. Шунинг учун Ўзбекистон халқи нолимасин, дейди тожикистонлик Ўрол ака. (Ozodlik.org).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: