Жаҳонгир Муҳаммад

КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ

6.”ҚИЙНОҚЛАР ҚИРОЛИ”

Ўзбекистонда маҳбуслар қайноқ сувга солиб қайнатилмоқда. (Хабарлар оқимидан).

Авропа сафари пайтида, 1982 йилда Олмониянинг Веймар шаҳрида Бухенвалд концлагерига боргандик. Ҳитлер бу ерда қарийб олтмиш минг одамни сақлаган экан. Ўша кунлардан икки “нуқта” ёдимда қолган.

Биринчиси, Ҳитлер концлагерларда Б-52 газини қўлланиб, одамларни ўлдирганини айтишганди. Ўша пайтда Ўзбекистонда айни газ ғўзанинг баргини тушириши учун дефолиант сифатида осмондан сепиларди. Continue reading

Набижон Боқий

ҚАТЛНОМА

Абдулла Қодирийни кимлар, қандай йўсинда, қаерда, қачон ва нима учун қатл қилган эдилар? (15)

1938 йилнинг 13 март куни ТРИҒУЛОВ қафасдан яна битта бечорани — Ғози Олим Юнусовни чиқариб келади ва уни Абдулла Қодирий билан юзлаштиради.

«Юнусовга савол. Акмал Икромов билан Файзулла Хўжаев раҳбарлиги остида Ўзбекистонда ҳаракат қилган миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотига аъзо эканингиз ҳақида илгари берган кўргазмангизни тасдиқлайсизми?
(Юнусовнинг жавоби. Ҳа, миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотига аъзо эканим ҳақида ўзим берган кўргазмани тўла-тўкис тасдиқлайман…) Continue reading