Набижон Боқий

Абдулла Қодирийни кимлар, қандай йўсинда, қаерда, қачон ва нима учун қатл қилган эдилар? (14)

1938 йил 13 март куни ТРИҒУЛОВ Назрулла Иноятов билан Абдулла Қодирийни юзлаштиради. Айбланувчилар бир-бирларини таниганликларига иқрор бўлишгач, тергов бошланади.

«Иноятовга савол. Акмал Икромов билан Файзулла Хўжаев раҳбарлиги остида Ўзбекистонда ҳаракат қилган миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотига аъзо эканингиз тўғрисида илгари берган кўргазмангизни тасдиқлайсизми?
(Иноятовнинг жавоби. Ҳа, бус-бутун ва тўла-тўкис тасдиқлайман. Мен ҳақиқатан ҳам Акмал Икромов билан Файзулла Хўжаев бошқарган миллатчиларнинг аксилинқилобий ташкилотига аъзо эдим… )
Иноятовга савол. Сиз айбланувчи Абдулла Қодирийни яхши биласизми?
(Иноятовнинг жавоби. Мен Абдулла Қодирийни ҳеч қачон Шўро ҳокимияти билан муроса қила олмайдиган, қайтмас миллатчи сифатида биламан. Бизнинг ташкилотимиз Абдулла Қодирийни ўзбек буржуй миллатчилигининг йирик намояндаси тарзида юксак қадрларди; чунки бошқаларга нисбатан ҳам унинг асарларида бизнинг ташкилотимиз манфаатлари кўпроқ ҳимоя қилинарди. Ишончим комилки, Абдулла Қодирий ҳозир ҳам худди аввалгидек эски миллатчилик, аксилшўравий вазиятда муқим турибди.)
Қодирийга савол. Антинг-чи, сиз шуни тан оласизми?
(Қодириннииг жавоби. Қисман тан оламан, албатта. Мен ҳақиқатан ҳам 1932 йилгача буржуй миллатчиси эдим. Бундан ташқари, 1932 йилгача ёзган асарларим аксилшўравий, миллатчилик руҳида эканинида инкор этмайман. Бироқ, 1932 йилдан сўнг мен буржуй миллатчилигидан узоқлашдим ва Шўро ҳокимияти томонига ўтдим.)
Иноятовга савол. Антннг-чи, сиз миллатчиларнинг «Миллий истиқлол аксилинқилобий ташкнлотига аъзо эдингизми?
(Иноятовнинг жавоби. Ҳа, аъзо эдим… )
Ипоятовга савол. Абдулла Қодирий ҳам «Миллий истиқлол» ташкилотинииг аъзоси
эдими?
(Нноятовпинг жавоби. Уша ташкилотнинг раҳбарларидан биттаси бўлган Маҳмуд Ходиевнинг (БОТУ), айни пайтда мени ўша ташкилотга ёллаган Раҳим Иноғомовнинг сўзларидан менга маълумки, Абдулла Қодирий миллатчиларнинг «Миллий истиқлол» аксилинқилобий ташкилотига аъзо эди.)
Қодирийга савол. Хўш, миллатчиларнинг «Миллий истиқлол» аксилинқилобий ташкилотига аъзо эканингизни тан оласизми?
(Қодирийнинг жавоби. Йўқ, тан олмайман. Мен миллатчиларнинг «Миллий истиқлол» аксилшўравий ташкилотига аъзо бўлмаганман. Тўғри, мен Боту ва Иноғомов билан таниш эдим, лекин улар билан иш юзасидан ҳеч қандай алоқа ўрнатмаганман.)
Иноятовга савол. Абдулла Қодирий «Миллий истиқлол» аксилинқилобин ташкилотга аъзо экани ҳақида сиз берган кўргазмани инкор этяпти. Бу ҳолни ўзингиз қандай изоҳлайсиз?
(Иноятовнинг жавоби. Менга мутлақо равшанки, Абдулла Қодирий ёлғон гапиряпти. Боту ҳам, Иноғомов ҳам Абдулла Қодирий «Миллий истиқлол» ташкилотига аъзо экани тўғрисида очнқ-ойдин гапириб беришган эди. Мен ўша ташкилотга зиёлиларнинг муносабати масаласи билан қизиққан кезларим номлари зикр этилган шахслар, турли вақтларда, камннага шу тўғрнда маълумот беришган. Абдулла Қодирий, иш юзасидан Боту билан ҳеч қандай алоқа ўрнатмаганман, деяптн ва шу ўринда ҳам ёлғон гапиряпти. Шахсан менга маълумки, Боту Абдулла Қодирий билан яқин муносабатда бўлган ва худди ўзининг жонажон дўстидек у ҳақда доимо ижобий фикр билдирарди.)
Тасдиқнома тўгри ёзилган. Ёзилганлар таржима қилиб берилди ва ўқилди.
Иноятов (имзо) А. Қодирий (имзо) Терговчилар: д/х лейтенанти Триғулов (имзо), д/х сержанти Тримасов (имзо)».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, 46—49-саҳифалар).

Нима учун Абдулла Қодирий «1932 йилгача буржуй миллатчиси» бўлганини ва «1932 йилгача ёзган асарлари аксилшўравий, миллатчилик руҳида» эканини тан оляпти? Ахир, у «Ёлғон! ЁЛҒОН!.. Ҳаммаси бўҳтон!» деб тураверса бўларди-ку?! Биринчидан, ўзингиз инсоф билан ўйлаб кўринг: Париж коммунаси ҳам бор-йўғи етмиш икки кун ҳамма қийноқларга бардош бериб турган, холос. Акс ҳолда, ўтган асрдаёқ Фарангистонда сўсализм барпо этиларди. Лекин «бутун дунё йўқсулларининг доҳийлари Маркс билан Энгельс шахсан раҳ-барлик қилган» инқилобчилар таслим бўладилар, азоб-уқубатларга етмиш икки кундан сўнг дош беролмайдилар. Яъни, инсон иродасининг ҳам чегараси бор. Боз устига, шоир айтмоқчи, «инсон иродасини синаш учун яшамайди». Жумладан, Қодирийдек матонатли инсон ҳам ваҳшиёна (фашистларча) қийноқлару азоблар натижасида «таянч нуқтаси»дан — иродасидан маҳрум бўлади, синади. Инсон тирик жон, иссиқ жон бўлсаги-на — инсондир; тирик инсоннинг миллёнлаб хўжайраси ҳам тирик — у ҳар қандай қийноқни сезади, ҳис этади, қийналади ва охири қийноқлардан юраги зада бўлиб қолади: жилла қурса, осонгина ўлишни истайди ва ўлганидан кейингина унга ҳеч қандай азоб таъсир қилмайди… Қолаверса, аввал таъкидлаганимиздек, Қодирийнинг озода кўнглининг бир четида, жаллодлар ўзла-ри чиқарган қонунга амал қилар-ку, Жиноий Жараён Мажмуасининг 4-моддасида кўзда тутилган — «жиноий жавобгарлик муддати ўтиб кетгани учун муайян шахс устидан жиноий иш қўзғатиш ман этилади», деган қо-нунга амал қилишар-ку, деган илинж пайдо бўлган бўлиши мумкин. Ҳамма яшашни истайди, ахир!
Юзлаштириш тасдиқномаларидан кўриниб турибди-ки, кўпчилик айбланувчилар терговчини қониқтирадиган жавоб берадилар: акс ҳолда, кечалари яна-тағин инсон боласи дош беролмайдиган азоб-уқубатларга дучор этилишларини биладилар ва беихтиёр ўз тақдирларинн, ширин жонларини жонолғич қўлига топширадилар, ундан нажот кутадилар, ёлғон ваъдаларга ишонадилар… Инсон сифатида синадилар, инсоний қиёфаларини йўқо-таднлар; аниқроғи, терговчи шундай ярамас воситаларни қўллайдики (бу қандай восита эканини «Тафтиш ашёлари» ҳақида алоҳнда тўхталган пайтимизда батаф-сил баён қиламиз), оқибатда айбланувчи итоатгўй қулваччага айланади. Қодприй ҳам хўрланган ҲАҚИҚАТ мисоли эгилади, эговланади, қобирғалари синдирилади, жигар-бағри эзилади, бош чаноқлари мажақланади. Аммо, имон-эътиқодли бобомизнинг жойлари жаннатда бўлсинким, у киши яна қаддини ростлайверади ва «Йўқ, тан олмайман!» деб такрор-такрор айтаверади… Қодирийнинг ЮРАГИ унинг жисмидан, бардошидан ҳам кучлироқ, қувватлироқ эди: агар у кпши ҳаётдан маҳ-рум этилмаганларида борми, падари бузрукворидек юз йилдан ортиқ умр кўрардилар ва ҳозир орамизда юрсалар ҳам ажаб эмасди…

АНГЛАТМА
Назрулла Иноятовнинг ҳужжатгоҳда сақланаётган 978073 рақамли жиноятномаси асосида тузилган.

«Назрулла ИНОЯТОВ. 1900 йили Тошкент шаҳрида тугилган. Узбек. СШЖИ фуқароси. Олий маълумотли. Ҳибсга олингунча кечки Педагогика институтида ўқитувчи эди. Фирқа аъзоси эмас.

1937 йнл 9 август куни ЎзСШЖ ПИХК маҳкамаси ЎзСШЖ ЖМнинг 66-, 67-, 153-моддаларн бўйича жиноят қилган ва гўё миллатчиларнинг «Миллий истиқ-лол» аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси бўлган Назрулла Иноятовни ҳибсга олади. Иноятовни қамоққа олиш ҳақидаги фармонга ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ комиссарининг ўринбосари Леонов имзо чеккан.
1937 йил 9 август кунги тергов пайтида Иноятов: «Мен ҳеч қандай аксилинқилобий ташкилотга аъзо эмасман ва бирорта яширин ташкилот борлигини ҳам билмайман», деб кўргазма беради.
1937 йил 4 сентябр куни ЎзСШЖ ЖМнинг 60-, 67-моддалари бўйича айбнома кўрсатилади: у миллатчиларнинг «Миллий истиқлол» аксилинқилобий ташкилотига аъзо, шу ташкилот топшириғига кўра Маориф Халқ Комиссарлигида фаол аксилинқилобий иш олиб борган, деб айбланади.
1937 йил 4 сентябр куни тергов пайтида Иноятов ўзига тақилаётган айблар ҳақида шундай кўргазма бе-ради: «Мен ҳеч қандай аксилинқилобий ташкилотнинг аъзоси эмасман, хуфя ходим сифатида ниқобланмаганман. Шунинг учун ўзимни айбдор деб ҳисобламайман… »
1937 йил 25 ноябр куни тергов пайтида Иноятов 1936 йилдан бери ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ Комиссарлиги маҳкамасп билан яширин ҳамкорлик қилаётгани тўғрисида кўргазма беради.
Жиноятномада Назир (?) Иноятов 1937 йил 28 ноябр куни тергов қилингани ҳақида тасдиқнома бор (машинкада ёзилган, 20 саҳифа). Жумладан, унда шундай дейилади:
«Ҳа, мен ўзимни айбдор деб биламан — миллатчиларнинг «Миллий истиқлол» аксилшўравий ташкилотига аъзо эдим, қатор йиллар мобайнида изчиллик билан аксилинқилобий, бузғунчилик ишлари билан шуғулландим».
Уша тергов пайтида Иноятов миллатчилар ташкилотининг аъзолари сифатида Чўлпон, Фитрат, Саъдулла Турсунхўжаев, Отажон Ҳошимов, ёзувчи Элбек, ёзувчи Ғози Олим Юнусов, Ҳамидхонов, ёзувчи Садриддин Ай-ний, ёзувчи Ғулом Зафарий, Қаюм Рамазонов, ёзувчи Абдулла Қодирий ва бошқаларнинг, ҳаммаси бўлиб қирқ тўкқиз кишининг номини санайди.
Айбнома ЎзСШЖ ИИХК ДХБ III бўлими ходимлари Рязанов ва Лисисин томонидан тузилган. Уни 1937 йил 26 декабр куни ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ комиссарининг ўринбосари Леонов тасдиқлаган.
Назрулла Иноятов судда ўзини айбдор деб тан олади. 1938 йил 5 октябр куни СШЖИ Олий судининг
Ҳарбий Ҳайъати Назрулла Иноятовни жиноий жавоб-гарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилади.
Ҳукм Тошкент шаҳрида 1938 йилнинг 4 октябр куни нжро этилади.
Назрулла Иноятовнинг 978073 рақамли жиноятнома-си СШЖИ НК ҳузуридаги ДХҚ ҳужжатгоҳида сақланмоқда».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 96—97-саҳифалар).

(ДАВОМИ БОР).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: