Би-би-си:

Мўътабар Тожибоевa”Жасорати учун” мукофотидан воз кечганини эълон қилди

Ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева 2009 йилда тақдирланган АҚШнинг “Жасорати учун” мукофотидан воз кечишини эълон қилди.

Бу қарорга Тожибоева хоним Қирғизистон Президенти Роза Ўтинбоеванинг бу йилги “Жасорати учун” мукофотига муносиб топилгани туфайли келганини эълон қилди.

“Мен 2009 йилда Ҳиллари Клинтон ва Мишел Обама хонимлардан “Жасоратли аёл” мукофотини олганимда, менга қўшилиб миллатдошларимнинг ҳам боши кўкка етганди. Бугун эса мана шу нуфузли мукофотнинг минглаб ўзбекларни хонавайрон қилган июн қирғини пайтида вақтинчалик ҳукуматни бошқарган Қирғизистон Президенти Роза Ўтинбоевага берилиши ҳанузгача Қирғизистонда давом этаётган миллатчилик қурбонлари бўлаётган ўзбек халқига нисбатан ҳақоратдек янгради”, дея эълон қилган Мўътабар Тожибоева.

“Таърифлашга тил ожиз бундай ваҳшийликларни бошидан ўтказиб, бугунгача ўзига кела олмаётган Қирғизистоннинг ўзбек миллатига мансуб фуқаролари ҳолидан ҳеч бўлмаса бир марта хабар олмаган, қўл остидаги зўравонлар олдида “ўзбек маҳалласи” номини тилга олишдан қўрққан бу аёл қайси жасорати учун бундай нуфузли мукофотга лойиқ топилди?”, деган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш “Ўтюраклар клуби” раҳбари Мўътабар Тожибоева.

Тожибоева хоним ушбу қарорга келиш оғир бўлганини айтди.(BBCUzbek).

5 Responses

  1. Бу ишни 2-3 кун олдин қилиш керак эди ва инглизча баёнот тарқатилса Давлат Департаментига таъсир қиларди. Кеч қолинибдида, афсус.

  2. Муътабар опа, катта рахмат ва миннатдорчилик нафакат уз номимдан, юзлаб вахшиларча улдирилган ватандошларим ва етим колган узбек болалар, она сингилларимиз ва алам ичида яшаб турган узбек йигитлар номидан РАХМАТ Сизга!
    Мард инсоннинг хакикат мард кадамини босдингиз! Хурмат ила!

  3. Поздравляю всех Представительниц Прекрасного Пола с Праздником 8
    марта !Пусть этот день счастливым будет,
    И все сбываются мечты.
    Пусть солнце светит Вам повсюду,
    И улыбаются цветы.
    08.03.2011 г Мухтаров Фарходхон.

  4. Яхши амалнинг эрта кечи йўқ. Томошабин булишлик ундан кура афсусланарлирок хол!

  5. Mutabar opa va barcha xotin-qizlarni bayram bilan tabriklab qolaman.
    Maylining gapida jon bor. Har qanday ish natijasi bilan guzal. Mutabar opa katta ish qilibdilar. Bu oldinroq bulsa balki Utinboyevaga orden berilmasdi. Bizlarda propaganda kuchli emas. Nega bu gapni inglizcha qilb jar solmayapmiz.Uz ichimizda gapirganni foydasi nima. Anaular ham eshitsinda!!!!!!!!!!

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: