Ризо Обид

Исмат Хушевни қутлайман

( Ҳажвия эмас самимий )

Баъзи одамлар таъбир жоиз бўлса ҳаёт аталмиш катта уммонда қай томонга сузишни билмай ғарқ бўлишади, айримлари эса ҳаётнинг қуюқ ўрмонзорига кириб қолади-ю, қайси сўқмоқдан юришни билмай тентирайдилар.

Яқинда Канадада муҳожиротда яшаётган ҳамюртимиз Исмат Хушевнинг чойхоначиликни бошлаганини эшитиб жуда хурсанд бўлдим.

Хурсандлигим шундаки, эллик йилдан буён ҳали у баланд лавозимлиларга , ҳали бу мансабдорларга қуллуқ қилиб, садоқат билан югурдаклик қилишни бахт, деб билган Исмат умрининг охиригача адашиб юравермай, ваниҳоят ўзига мос ва ўзига хос касбнинг бошини тутибди.

Унинг бир пайтлар “Озодлик” радиосига интервью бера туриб, Ўзбекистоннинг собиқ ички ишлар вазири Зокир Алматовни диктаторнинг қатағони бошида турганига қарамай “ажойиб инсон” дея улуғлаганини эшитгандим.

Ўшанда уни чойхоначилик қилса бўларкан, деб қўйгандим. Фаришталар омин деган эканми ўшанда ё йўқ билмадиму, бугун Исмат чойхоначи бўлиб, эшик ёнида тавозе билан одамларни кутиб олди деган хабарни эшитдим.

Кимни бўлмасин, ажойиб инсон, улуғ инсон , дея тавозе қилаверадиган, ким нима деса лаббай, деб турадиган одам елкасига рўмолча ташлаб, бир қўли ҳамиша кўксида , қадди доим букилиб турадиган , ким чақирса – чақирмаса югуриб бориб, “бизга хизмат борми”, деб сўраб турадиган оёқ-қўли чаққон югурдак кишилар чойхоначи бўлса ўз касбини уддалашига шубҳа йўқ. Исмат ана шунақа ажабтовур тавсифли инсон. Шунинг учун ҳам қайсидир бир маҳал кўнглимдан ўтган ўйни у уққандай чойхоначиликни касб қилгани зап иш бўлибди.

Чойхоначилик халқимиз энг ардоқлаган касблардан биттаси. Маълумки, чойхонага кирган ҳар бир одам камида бир чойнак чой, бир чақмоқ қанд, битта нон сўрайди. Кимдир чойнинг ҳаммасини ичади ё йўқ, қандни ҳам кимдир чойига солади ё йўқ, нонни эса ҳаммасини еб юбора олмайди. Қараб турибсизки, бола-чақалар қолган- қутган бурда бўлса ҳам нонга зориқмайди. Оғзи ҳам оз бўлсада ширинликка тегиб туради. Бундан ташқари ўзбек халқи ҳотамтой халқ , чойхонадан чиқишдан аввал тураётиб, пул тўламай кетди демасин деган хотирда чойхоначига эшиттириб, жиринглатиб нон келтирилган патнисга беш-ўн тийин ортиқча чақа ҳам ташлаб кетади. Бунинг оти чойчақа дейилади. Тома -тома кўл бўлур деганларидек қараб турибсизки, оз фурсат ичида Исмат ҳам кексайган чоғи бироз солқи қорин қўйиб олади. Югуришга ярамай қолган кезлари болалари касбини уддалашверади. Буни узоқни кўра била оладиган тадбиркор деса бўлади.

Булар киноя эмас. Ҳар ким ўз ишини топсагина бахтли бўлади. Қойил Исматжон оғайни, бахтингизни топибсиз, энди элимизга, унинг номини ёйишга хизмат қилиш учун ҳақиқатдан ҳам бел боғлабсиз! Мана буни йигитчилик деса бўлади! Чин кўнгилдан қутлайман!

Самимий саломлар билан ватандошингиз Ризо Обид.

3 Responses

  1. Assalamu alaykum juda yaxshi maqola bu’libdi

  2. Ризо Обиднинг Исмат Хушев хақидаги самимий маколасини укиб, бунинг устига бу маколанинг “Туронзамин”да нашр қилинганини куриб кувондим, тугриси. Улуглар тил топишса биз учун байрам.
    Қани эди, шундай кечиримли ва бағрикенглик бошқа улуғларгада юқса.
    Ноумид шайтон шундай бўлишига умид қиламиз.

  3. Шу уринда, тарихий бир воеа ёдга келади. Бир замон, хазрат Навоий шу мисраларни ёзган эканлар.
    “Тавозе пеша кил, хар кимни курсанг, беди мажнундек.-Камишни курмадингми, – бош кутрди, буйро булди.”
    Яъни, кимни учртсанг,мажнунтолдек эгилиб таъзим килавр, Камш бшини кутариб баландга карб усган эдi уни уриб олиб буйро килиб оёк остига ташладилар.
    Бу сатрлар, Навоийга устоз саналмиш,
    Абдурахмон Жомийга етиб келганда, шу жавобни ёзгн эканлар:
    “Тавозе дар гардандарозон накуст,-Гадо гар тавозе кунад, кори уст.”
    маъноси:-Таъзим килавериш , магрур кишилрга ярашмайди, Гадо таъзим килиб юравесин, чунки бундай килмок уни касби.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: