Жаҳонгир Муҳаммад

КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ

2005-2007 йиллар давомида “КАРИМОВНИНГ КАШФИЁТЛАРИ” номи билан интернетда чоп этилган бу туркум кейинчалик китоб ҳолига келтирилди. Энди босмахона учун қайта ҳозирланди ва бу йил “Каримовнинг кирдикорлари” номи билан нашр этилади. Бугундан бошлаб асарнинг китоб учун таҳрирдан ўтказилиб, қўшимчалар қўшилиб, янги боблар билан бойитилган охирги вариантини эълон қилиб борамиз. Мулоҳаза ва таклифларингиз бўлса, илова этиш учун бу  бир имкониятдир.

1.”МАЧЧОЙИ”ЛАР

Тожикистонда бир гуруҳ Ўзбек мардикорлари қўлга олиниб, ғайриқоний муҳожирлар сифатида Ўзбекистонга депортация қилинди.( Хабарлар оқимидан).

Болалигимда “маччойи” деган сўзни кўп эшитардим.

“Маччойи келибди, ўтин ёрмоқда!”

“Маччойи келибди, ҳожатхона учун чуқур қазимоқда!”

“Маччойи келибди, ғишт тўкмоқда!”

Мардикорни “маччойи” деганларига эътибор қилмасдим. Чунки у пайтда мардикор деганини ҳам унчалик тушунмас эдим-да. Раҳматли бувим жуда раҳмдил аёл эдилар. Бир бурда нон қолса ҳам буни “маччойига берамиз” деб олиб қўярдилар. Эски кийимлар, ишлатилган идиш товоқларни ҳам маччойи олиб, бошини эгиб, раҳмат айтиб кетарди.

-Бечораларнинг иши йўқ, йўлига қараган қанча бола-чақаси бор, ўйинг куйгур Москоп шуларга ҳам иш берса бўлади-ку! Биз тутган пиллани улар тута олмайдиларми?!- деб бувим ачинар эдилар.

Шундан менинг кўз олдимда маччойи дегани ўта ғариб, бир бурда қотган нонга ҳам зор одам бўлиб қолган.

Кейинчалик билдим-ки, асосан Тожикистоннинг Масчоҳ ва Панжакент минтақаларидан келган кишилар Самарқандда мардикорлик қилишар экан. Шундан мардикор калимаси “маччойи”га айланган экан.

Мана энди Каримов ўзбекларни “маччойи”га айлантирди.

07.09.2005.

(ДАВОМИ БОР).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: