Замондош ТВ давом этади

Янги дастурлар ва жонли суҳбатлар билан

Кеча илк бор 5 март , шанба кунги дастуримиз намойишидан сўнг бир қанча талаб ва истаклар ҳамда миннатдорчиликлар баён этилган мактублар олдик.

Сиздан олганимиз хатлар асосида махсус дастурлар тузишга ҳаракат қиламиз ва шу баробарида диққатингизни яна бир ҳолатга алоҳида жалб қилмоқчимиз. Гап шундаки, ҳар шанба Авропа вақти билан соат 19:00 дан, Вашингтон вақти билан соат 17:00 дан бошлаб намойиш этилиши махсус дастурланган вақтдан ташқари истаган пайтингиз ҳам “Замондош” ТВни томоша қилишингиз мумкин.

Биз кўрсатувларни доимий равишда намойиш этилиши учун ҳаракатдамиз ва унинг дастурларини рангбаранг куй-қўшиқлар, фильмлар ва бошқа мавзулардаги кўрсатувлар билан имкон қадар тўлдириб боряпмиз.

Сайтимизнинг ўнг томонида эълон қилинаётган дастурларимиз мундарижасини кузатиб боринг. Унда келгуси ҳафтада сизни қизиқтирган мавзудаги кўрсатувлар ўрин олган бўлса ажабмас.

Туғилган кун ёки ҳаётингиздаги бошқа бирор тантана муносабати билан ўзингиз ёқтирган санъаткор ижросидаги қўшиқ билан табрик йўлламоқчи бўлсангиз, бизга info@zamondosh.com e-mail мазилига истагингиз битилган хат йўлласангиз кифоя.

“Замондош” ТВ таҳририяти.

 

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: