Ўзгармаган мавзулар

“ЯХШИ ОДАМ…”

-Қутайба Марказий Осиёни қилич билан тилкалаб чиққан.
“Ўтиб кетганларга тош отишни қачон бас қиласиз!”

-Лениннинг амри билан Бухоро қонга беланган.
“Ахир Ленин ўлган, ўлганларни гапиришдан фойда йўқ!”

-Сталин қонхўр жаллод!
“Уф, ўлган одамни сўкиб нима қиласиз, ока!”

-Қотил Берия ҳақида филм олишди.
“Уф, у ўлиб кетган. Қўйинг, гўрида тинч ётсин!”

-Кауфман Самарқандни бомбардимон қилган.
“Ўтган нарсани ковлашдан фойда борми?”

-Гитлер аблаҳ, қанча одамнинг қонини тўккан.
“Э, раҳматли туркистонликлар легионини тузган, бизни озод қилмоқчи бўлган, руҳини чинқиратманг!”

-Пиночет стадионни қонга ботирган.
“Ўлиб кетдику, намунча гапирамиз. Шундан фойда чиқадими?”

-Озод Шарафиддинов Каримовнинг оёғини ялаб кетди.
“Уят эмасми, оламдан ўтган одам ҳақида шунақа гап айтиш!”

-Лазиз Қаюмов бир умр Боймирза Ҳайитга тош отиб ўтди.
“Ўлиб кетди. Энди ҳисобни оладиган ва жазосини берадиган бошқа, сиз эмас!”

Бу рўйхатни истаган қадар давом эттириш мумкин.

Гап рўйхатда эмас. Гап шундаки, бу мантиқдан келиб чиқадиган бўлса, Каримов ҳам етмишга етди. Яқин орада ўлиб кетса керак. Шу билан унинг жиноятлари ҳам ёпиладими? Ахир ўлган одамни яхши деймиз. Марҳумлар ҳақида фақат яхши гапириш керак деймиз. У ҳали яна бир-икки Андижонни қонга беласа ҳам ўлган куни қабрга қўйиб, “яхши одам” эди деб унинг қилмишлари ҳақида гапиришни ман этамизми?

У ҳолда ҳамма бу дунёда жиноят қилиб, ўлгандан кейин “Яхши одам” эди деган ном олаверса, тирикликда яхши одам бўлишнинг нима кераги бор?

Мана сизга савол. Фақат жавобини менга эмас. Ўзингизга бериб кўринг! Жавобингизни ёнингиздаги одам эшитмасин-ки, бошингизда ёнғоқ чақиши мумкин.

Жаҳонгир Муҳаммад.

20 сентябр, 2007 йил.

https://turonzamin.org/2007/09/20/1-12/

One Response

  1. Агар Хитлер қайсар Сталин устидан ғалабага эришганида эди, аллақачон Совет империяси остидаги мустамлака республикалар мустаққилликни қўлга киритган бўлар эди. Туркистон яхлитлигича сақланиб қолган бўлиб, хозирги миллий низолар, қирғиз ва ўзбек ўртасидаги фожиялар юзага келмас эди. Қисқаси туркистон халқлари жахон миқёсида гуллаб яшнаган давлат булиб майдонга чиқар эди. Хозирги мустабид тузим, қолаверса, диктаторнинг уруғи ҳам бўлмаган булар эди. Сабаби дейсизми?.. Озгина ўйлаб бош қотирсангиз, сабабини топасиз. Жавобини дўстингизга айтманг, сотиб қўйиши мумкин, ўзбекчилик…

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: