Сиёсий латифалар

БАҲОНА
-Миср президенти Ҳусни Муборакни қувишди, бизга қачон қувамиз?
-Қувишди?
-Бутун дунё бир ҳафтадан бери шуни гапириб ётибди-ку, нима, сиз бехабармисиз?
-Хабардорман, лекин у ҳали ҳам президент саройида яшаётган экан, шунинг учун “қувишди” деган гапингизга тушуна олмадим.
-Уни вазифасидан қувишди, кейин уни пойтахтдан ҳам қувишди…
-Денгиз соҳилида қурилган шоҳона саройгами?
-Ha…
-Ундай бўлса, биз ҳам олдин денгиз соҳилида битта шоҳона сарой-санаторий қуришимиз керак.
-Бизда денгиз йўқ-ку?
-Кўрдингизми, бизда шароит йўқ!

XXX

ПОРА
-Порахўрлик бобида бизнинг миршаблар дунёдаги энг ёмон ўринни эгаллайди,-деди бир мухолифатчи иккинчисига.
-Йўғ-е, Саудия Арабистони каби давлатларда аҳвол бизникидан ҳам ёмон-ку!
-Адашдингиз, Саудия Арабистонида суткасига беш марта пора олинмайдиган вақт бор, яъни миршаблар намоз қилаётганларида пора ололмайдилар. Шунинг учун биз улардан ҳам орқада.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: