Набижон Боқий

Абдулла Қодирийни кимлар, қандай йўсинда, қаерда, қачон ва нима учун қатл қилган эдилар? (10)

Абдулла Қодирий асарлари ҳақидаги танқидий ма-қолалар, ёзувчини миллатчиликда айблайдиган ранг-баранг туҳматлар битта ИНСОНни қатл этиш учун» асос бўлмайди, деб ўйлаш мумкин. Бироқ, «Абдулла Қодирий миллатчи, халқ душмани!» деган уйдирмага жамоатчилик ишонтирилади, тирик кишига гўр қазилади, мотам маросимига ҳозирлик кўрилади; рўзномаю ойнома саҳифаларида овоза қилинган миш-мишлар натижасида жанозага одам тўпланади ва Давлат Хавфсизлиги Бошқармасига пинҳона жўнатилган маълу-мотлар, хулосалар жонолғич вазифасинн бажаради: Қодирийнинг боши узра чирчир айланишиб, «Қон!» дея, «Қон!» дея айюҳаннос солишади. Жумҳуриятнинг етакчи рўзномаларида жазавадор бош мақолалар бо-сплади,уларга тубандагидек «қош» қўйилади:

«ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ ДУШМАНЛАРИ» («Правда Востока», 1937 й. 4.Х1). «ЎЗБЕКИСТОН МЕХНАТКАШЛАРИ АШАДДИЙ ХАЛҚ ДУШМАНЛАРИНИ ОТИБ УЛДИРИШНИ ТАЛАБ ҚИЛМОКДАЛАР!» («Правда Востока», 1938 й.5.Ш). «ХОИНЛАРГА ЎЛИМ!» (Ўша рўзноманинг ўша сони).

Таассуфки, «Халқ, артисткаси», орденли Сора Эшонтўраева имзоси билан 1938 йил 6 март куни «Правда Востока» рўзномасида эълон килинган мақола «ЯРАМАСЛАРГА ШАФҚАТ ЙЎҚ!» деб номланади… Афтидан, бу мақолани АЁЛ киши эмас, ЯЛМОҒИЗ ёзганга ўхшайди.
Маколаларнинг яна бири «ШЎРО СУДИ ХАЛҚ ХОҲИШИНИ АДО ЭТАДИ» деб номланса, бошқаси «ЎЗБЕК ХАЛҚИ ОЛИЙ СУДНИНГ ҲУКМИ БИЛАН БИРДАМ ЭКАНИНИ НАМОЙИШ ҚИЛМоҚдА» деб номланади: Тошкент шаҳар, Ўктабр депарасининг ПУШКИН номидаги ўйингоҳида 13 март куни кўпминг-кишилик митинг бўлиб ўтгани, унда «жумҳурият оқсоқоли» ЙУЛДОШ ОХУНБОБОЕВ оташин нутқ сўзлагани ҳақида хабар берилади; хайҳот, митинг катнашчилари Акмал ИКРОМОВ билан Файзулла ХУЖАЕВ СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати томонидан олий жазога — ОТУВга ҳукм этилгани тўғрисидаги шумхабарни… гулдурос қарсаклар билан кутиб оладилар!
Халқнинг жазаваси тутиб, «халқ душманлари»га шафқатсизларча жазо берилишини талаб қилаётган кезларда шу халқнинг асл фарзандларн Хавфсизлик Бошқармасининг рутубатли қамоқхоналарида жон бериб-жон олишарди — қон қусишарди; улар оғзидан кўиик сачратиб қичқираётган оломондан эмас, Оллоҳдан мадад сўрашарди.
«Махфий
ЎзСШЖ Адабиёт ва Нашриёт ишларининг Бош идораси
«УЗГЛАВЛИТ»
287-сон 1938 й. 15.ГУ.

ЎзСШЖ ИИХК Давлат Хавсизлиги Бошқармасининг IV бўлимига — ўрт. ТРИҒУЛОВга.
Халқ душмани сифатида фош этилган Абдулла ҚОДИРИЙнинг барча китоблари ва китобчалари 1937 йил рўйхатига биноан йиғиштириб олинганини маълум қиламиз.
«Узглавлит» бошлиги ЛОПУХОВ (имзо)»

Холмат ҚУРБОНОВ — Абдулла Қодирийнинг асарлари тўғрисидаги учта чақувноманинг ҳаммасига бехато имзо чеккан ягона кимса ҳисобланади. Унинг исм-фамилияси «Ўзбекистон йўқсул Шўро ёзувчилари уюшмаси Ташкилий қўмитасининг раиси» сифатида доимо биринчи навбатда қайд этиларди. Лавозим жиҳатидан «ҳашарчилар»га қараганда юқори поғонада тургани учун ҳам ўша хулосаларнинг «бисмилло»си X. Қурбонов хоҳиш-иродасини тўла-тўкис ифодалаган бўлса ажаб эмас.

«Абдулла Қодирийнинг «тарихий роман» деб аталадиган асари ўзининг сиёсий йўналишига кўра чинакам аксклшўравий, буржуйча миллатчилик руҳидаги асардир. А. Қодирийнинг замонавий мавзулардан «чекиниши», аслида, замонга муносабатнинг ўзига хос ниқобланган кўриниши, холос. У ўз романида Туркистон ўтмишини — феодал-помешчиклар, буржуйлар тузумини улуғлайди ва Ўзбекистондаги Шўро тузумига ўзининг аксилинқилобий, аксилшўравий, буржуйча миллатчилик ғояларини қаршн қўяди».
(«Абдулла Қодирийнинг (Жудқунбой) буржуйча миллатчилик руҳидаги аксилинқилобий «Ўткан кунлар» романи ҳақида».)

* * *

«Муаллиф ўз қиссасида Шўро ёзувчилари тўғрисида бемаврнд мунозара бошлайди. Боз устига, бу масала қисса воқеаларига асло алоқадор эмас. Қодирий уларни калака қилади, устидан кулади ва ҳақорат қилади».
(«Обид кетмон» (қисқача мазмуни) ҳақида».)

* * *

«А. Қодирий (Жулқунбой) Ўктабр инқилобигача ўзининг буржуйча миллатчилик руҳидаги асарларини эълон қилади. Ўктабр ғалабасидан сўнг очиқ-ойдин болшовойларга, Шўро ҳукуматига қарши курашди ва асарларида аксилинқилобий, миллатчилик ғояларини тарғиб қилди. А. Қодирий буржуй миллатчиларининг етук, мақтовга сазовор маддоҳи («писак») эди: улар мана шу маддоҳи бплан ғурурланиб юришарди. А. Қодирий ўз буржуп синфининг ишонган, садоқатли хизматкори эди».
(«А. Қодирийнинг тескаричн асарлари».)
Хуллас, учала чақувномага ҳам биринчи бўлиб X. Қурбонов — Ўзбекистон Йўқсул Шўро ёзувчилари уюшмаси Ташкилий қўмитасининг раиси имзо чекади. Бу кимса аслида ким эди? X. Қурбонов ёзувчи эдими ёки йўқсулми? Балки, у Шўродир? Шўронинг жосуси, чақимчисими?.. Нима бўлганда ҳам, йўқсуллар диктатурасню Шўролар етовида «порлоқ келажак сари, олға!» кетаётган ёзувчилар ҳолига маймунлар йиғлар экан. Ҳартугул, «қўй кўмондон бўлган арслон галасидан кўра, арслон қўмондон бўлган қўй пода афзал» (Наполеон). Ахир, арслоннинг ўлиги ҳам арслон-да!
Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам очилади. Эҳтимол, шундайдир. Аммо ўн саккиз йилдан кейин қинғир ишнинг қийиғи ёпилади, холос.
1956 йил 28 май. ТуркҲЎ прокурорининг ёрдамчиси, адлия подполковниги Гришченко тегишли расм-русмларни бажо келтиргач, X. Қурбоновни гувоҳ сифатида сўроқ қилади.
Гувоҳлик варақасида қайд этилишича, X. Қурбонов 1907 йили Жиззах шаҳрида туғилган, ўзбек, оилали, Ўзбекистон Қўммунистик фирқаси ҳузуридаги Фирқа институти директорининг ўриибосари (қаранг-а, қатли ом даврида алоҳида хизмат кўрсатган ходимини ФИРҚА ЎЗ ПАНОҲИДА асраб қолган экан!), олий маълумотли, филология фанлари номзоди, доцент, судланматан, 1931 йилдан бери СШЖИ қўммунистик фирқасининг аъзоси; Тошкент шаҳар, Сталин кўчасидаги 7-уйда яшайди.
Гувоҳ қуйидагича кўргазма беради:
«Мен 1937 йилнинг сентябр ойидан то 1938 йилнинг ноябр ойиға қадар Ўзбекистон Шўро ёзувчилари уюшмаси ташкилотига раис бўлганман.
Ёзувчи Абдулла Қодирийни (Жулқунбой) унииг шов-шув бўлган асарлари «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён» романлари ва «Обид кетмон» қиссаси орқали билардим. Абдулла Қодирий билан шахсан таниш эмасдим.
Ёзувчи Абдулла Қодирий ҳақида шуни айтишим мумкинки, у ўзбек адабиётидаги энг истсъдодли ёзувчилардан бири эди. Унинг тили содда бўлиб, кенг китобхонлар оммасига тушунарли эди. Шунинг учун асарларини жуда яхши кўришарди. А. Қодирий ўз асарларида халқ маталлари билан мақолларини кўрсатиб берган. Ўзининг «Ўткан кунлар» романида хон замонидаги жнрканч феодал тартибларни ҳаққоний акс эттиради: хон амалдорларининг ўзбошимчалигини, золимлигини фош этади. Шунингдек, эски турмушга ва динга қарши чиқади. Бир нарсани алоҳида таъкидлашим лозимки, Абдулла Қодирий бу асарида ўзбек хотин-қизлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиб чиқади. Романнинг қиммати — унинг тарбиявий аҳамиятидадир. Унда тарихий давр ҳаққоний кўрсатилган. «Ўткан кунлар» романини лозим бўлган тузатишлар билан ўзбек ва ўрис тилларида бизнинг замонамизда ҳам нашр этиш мумкин, деб ҳисоблайман.
Абдулла Қодирий «Меҳробдан чаён» романида динга, хон саройидаги расм-русмларга, мусулмон руҳонийларига қарши хуруж қилади. Роман бадиий жиҳатдан ниҳоятда қимматли бўлиб, унда тарихий давр ҳам, од-дий халқнинг хон тузумига қарши кураши ҳам ҳаққоний акс эттирилган.
«Обид кетмон» қиссаси жамоа хўжалиги қурилиши мавзусида ёзилган, ўз вақтида — 1935 йилда бениҳоя қимматли, мавзу жиҳатидан долзарб ҳисобланарди. Бу жамоа хўжалиги қурилиши ҳақидаги биринчи қиссз эди.
Абдулла Қодирий ўз асарларини жуда катта ҳаётий тажрибага суянган ҳолда ёзган.
Савол. Айтинг-чи, 1937-38 йилларда Абдулла Қодирийнинг асарлари тўғрисида хулоса ёзганмисиз?
Жавоб. Йўқ, мен ҳеч қачон Абдулла Қодирийнинг асарлари тўғрисида хулоса ёзмаганман.
Савол. Ҳозир Сизга жиноятноманинг 56—61саҳифаларидан ўрин олган, Абдулла Қодирийнинг асарлари тўғрисидаги хулосалар таништирилади… Хўш, Сиз ана шу хулосаларни тасдиқлайсизми?
Жавоб. Жиноятноманинг 56—61-саҳифаларидан ўрин олган, Абдулла Қодирийнинг асарлари тўғрисидаги хулосалар билан танишиб кўрганимдан сўнг, мен қуйидагиларни баён этмоғим лозим: бу хулосалар матнини мен ёзмаганман ва улар ким томонидан ёзилгани ҳам менга номаълум. Айни чоқда, ушбу хулосалар қандай мақсадни кўзлаб, қачон ёзилганини ҳам аниқ айтолмапмаи. Фақат бир нарсани аниқ айтишим мумкинки, дастлабки икки хулоса остига мен имзо чекканман. Лекин, назаримда, жипоятноманинг 61-саҳифасидаги имзо меникига ўхшамаяпти: бу менинг имзоим эмас ва менинг номимдан буни ким қўйгани ҳам менга номаълум.
Хулосаларнинг мазмуни тўғрисида ўз фикримни баён этмоқчиман: хулосалар ҳақиқатга тўғри келмайди — мен ҳозир бу хулосаларни тасдиқламайман. Абдулла Қодирий қамоққа олингач, у «халқ душмани» экан, деган гап тарқалди. Бироқ, шахсан менинг ўзимга Абдулла Қодирийнинг жиноий ишлари хусусида ҳеч нарса маълум эмас.
Бу иш юзасидан бошқа ҳеч қандай кўргазма бера олмайман.
Тасдиқномага менинг сўзларим тўгри ёзилган, ўқиб кўрдим.
Қурбонов (имзо)».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари»бўлими, 85—86-саҳифалар.)

Кўриниб турибдики, X. Қурбонов Қодирий устидан ёзилган чақувномаларнинг ҳаммасига фақат битта ўзи имзо чекканига амин бўладию бирдан қўрқиб кетади ва учинчи имзосидан тонади. Бироқ, қонун бўйича бундай ҳолатда имзо дарҳол мутахассислар томонидан текширтирилиши лозим эди: терговчи зса мунозарали масалага ҳеч қандай аҳамият бермайди — Қурбоновнинг муайян кўргазмаси на тасдиқланади, на инкор этилади. Ваҳоланки, тергов бошланишидан аввал терговчн гувоҳдан: «Агар ёлғон кўргазма берсам, ЎзСШЖ Жиноят Мажмуасининг 224-, 225-моддалари бўйича жиноий жавобгарликка тортилажагим ҳақида огоҳлантирилдим», деб тилхат олади. Аммо крнунга терговчининг ўзи амал қилмайди…
Шунга ҳам ота гўри — қозихонамн, дейишингиз мумкин, азиз ўқувчи. Бундан кимга фойдаю кимга зарар? Тўғри, бундан терговчига ҳам, гувоҳга ҳам ёки спзу бизга ҳам ҳеч қандай фойда-зарар йўқ — ўша машъум хулосалар жабрини Қодирий тортган, отилган!

«ТАСДИҚНОМА» Тергов тамом бўлгани ҳақидаги эълон

1938 йил Март ойининг 15-куни Савол. Тергов тамом бўлгани ҳақида Сиз огоҳ этилдингиз. Айтинг-чи, терговга қандай шикоятннгиз бор? Тергов пайтида берган кўргазмаларингизни тўлдиришни истайсизми?
Жавоб. Тергов тамом бўлгани ҳақида менга эълон қилинди. Тергов ҳужжатлари билан танишдим. Терговга ҳеч қандай шикоятим йўқ. Мен, ҳақиқатан ҳам, 1932 йилгача буржуй миллатчиси сифатида аксилшўравий, миллатчилик ишлари билан машғул бўлганимни инкор этмайман: ўзимни қисман айбдор деб ҳисоблайман. Бироқ, мен Ўзбекистонда мавжуд бўлган аксилшўравий ташкилотга аъзо бўлмаганман шунинг учун ҳам ўзимни бу борада айбдор деб ҳисобламайман.
Абдулла ҚОДИРИЙ (имзо).
Терговчи: ЎзСШЖ ИИХКДавлат Хавфсизлиги Бошқармаси IV бўлимининг бошлиги
(имзо)».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, 75-саҳифа.)

Ўз-ўзидан савол туғилади: хўш, нима учун Абдулла Қодирий «1932 йилгача буржун миллатчиси сифатида аксилшўравий, миллатчилик ишлари билан машғул бўлгани»ни инкор этмаяпти ва ўзини «қисман айбдор» деб тан оляпти? Чунки қатли ом йилларида ҳам фақат Жиноят Мажмуасигина эмас, айни замонда ЖМни «йўлга солиб турадиган» Жиноий Жараён Мажмуаси ҳам мавжуд зди: ЖЖМнинг махсус моддасига асосан «агар жиноят содир этилгандан сўнг муайян муддат ўтиб кетган бўлса, шахс устидан жиноий иш қўзғатиш мумкин эмас»ди. Хусусан, Жиноий Жараён Мажмуасининг 21-моддасида бундай дейилади:
«Қуйидаги ҳолатларда жиноий иш қўзғатиш мумкин эмас:

…б) жиноят учун суд томонидан беш йилгача муддат билан озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарилиши мумкин бўлган жиноят содир этилгандан сўнг, орадан беш йил мухлат ўтиб кетган бўлса, шахс устидан жиноий иш чўзгатиш мумкин эмас».

Абдулла Қодирий қисман бўйнига олаётган жиноят эса… ҳакам муттаҳам бўлган тақдирда ҳам, шахснн беш йил муддат билан озодликдан маҳрум этишга учма-уч «тарди, холос. Дарҳақиқат, 1932 йилгача Абдулла Қо-дирий Шўро ҳукумати билан Фирқанинг муттаҳамлигини ҳажвий асарларида фош этган эди… Лекин, ҳозир гап бунда эмас. Гап шундаки, ўрт. Қурбонов, Абдулла Қодирий ҳам яшашни жуда-жуда истарди, у ҳам шу қа-дим ҳаётни севарди, ўз ажали билан ўлишни истарди: ўн, йигирма, ўттиз ва сўнгсиз йиллардан кейин жафокаш Туркистон тупроғида рўй берадиган чинакам ИНҚИЛОБни ўз кўзи билан кўришни истарди. Шунинг учун ҳам ўша лаънати мажмуалардан нажот изларди; хасга бўлсада осилиб қирғоққа чиқиб олишни хоҳлар-ди: агар у қирғоққа чиқиб олиш учун Маркс ё Лениннинг этагидан тутган бўлса, билингки, бу ҳол унинг даҳрийлигидан нишона эмас, балки «доҳийлар»ни уммон ўртасидаги хас ўрнида тасаввур этганидан нишонадир!
Ахир, ўзингиз ҳам, ўрт. Қурбонов, сувдан қуруқ чиқиш илинжида ўн саккиз йил муқаддам «уч қўллаб» тасдиқлаган даъвонгиздан осонгина тондингиз-ку! Мардона туриб гуноҳингизни бўйнингизга олмадингиз-ку! Хўш, ўз лафзидан қайтган кимса пок ҳисобланадими? Ундай бўлса, ўринсиз тўкилган қонлар хунини ким тўлайди?
(ДАВОМИ БОР).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s