Шўролар стилида

Рамсфелд ўзининг “Маълум ва Номаълум” китобида АҚШнинг Андижон воқеалари ортидан Тошкентни танқид қилгани хато бўлганини ёзади.

Жорж Буш президентлиги ва АҚШнинг Терроризмга қарши кураши даврида асосий ҳарбий ролни ўйнаган АҚШ мудофаа вазири Доналд Рамсфелд ўзининг “Рамсфелд ҳужжатлари” номли интернет саҳифасида аввал маҳфий сақланган ёзишмаларни чоп қилган.

Жаноб Рамсфелд бу ҳужжатларни ўзининг “Маълум ва Ноъмалум” сарлавҳали мемуари чоп қилиниши билан бир вақтда ошкор этаётир.

Веб саҳифадан Ўзбекистонга оид собиқан маҳфий ҳужжатлар ҳам ўрин олган.

Улардан Ўзбекистоннинг АҚШ ташқи сиёсатидаги ўрни Афғонистондаги уруш туфайли муҳим бўлгани намоён бўлади.

АҚШ 2001 йил 11 сентябрда ўз заминида амалга оширилган йирик кўламли ҳужумлар ортидан, Афғонистондаги Исломий радикалларга қарши урушини ана шу йилнинг 7 октябрида очганди.

Уруш бошланишидан икки кун аввал Ўзбекистонга сафар қилган Доналд Рамсфелд Президент Ислом Каримов билан ўтказган музокаралари ҳақида Вице-Президент Дик Чейни, Давлат Котиби Колин Пауэл ва президентнинг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Кондолиза Райсга мактуб йўллаган.

Веб саҳифада нусхаси чоп қилинган мактубда жумладан шундай дейилади:

“Ўзбек Президенти Каримов шўролар стилида, ярим соатлик нутқини қоғоздан ўқиб бера бошлади, бунда бир жозиба йўқ эди. Кейин бироз юмшаб, сал очилди. Музокарадан кейин ўтган матбуот анжуманида у шунчалик руҳи баланд ва мулойим эдики, АҚШ тинчлик корпуси (ходимлари) мендан Каримовга нима бўлди ўзи деб сўрашаётганди.”

Россия маълумоти “фойдасиз”

Мактубда, шунингдек, Каримов Ўзбекистондан Афғонистонга ҳужумлар уюштиришга қарши чиққани айтилади. Рамсфелднинг ёзишича, Каримов Россия бундан норози бўлишини айтган.

“Каримовнинг айтишича, Москва Марказий Осиё мамлакатларига “агар АҚШнинг террорга қарши кураши доирасида ҳамкорлик қилсанглар фақат Россия орқали қиласизлар” дея босим ўтказган,” – дейилади мактубда.

Бироқ, Рамсфелдга кўра, анжумандан сўнг юзма-юз ўтган суҳбатда Каримов Рамсфелдни Россиядан терроризм бўйича олинадиган маълумот фойдасиз бўлиши ҳақида огоҳлантирган.

АҚШга учиш учун аэропортга кетаётганда эса ўзбек мудофаа вазири Рамсфелддан Россиядан олинадиган маълумотга эҳтиёткорлик билан ёндошишини сўраган ва Россия энг йирик террор тармоқлари билан алоқаларга эга эканидан огоҳлантирган.

Каримов ва Толибон

Ислом Каримовнинг Афғонистондаги тизимни ағдариш бўйича қилган маҳфий баёнотлари ҳам ошкор қилинган.

Каримов Толибонни ағдариш учун уни Покистондан ихоталаб қўйиш етарли бўлишини айтди. Унга кўра, Покистон хавфсизлик кучлари Толибонга ҳали ҳам ёрдам бермоқда,” – деб ёзади Рамсфелд.

“Каримовнинг айтишича, Афғонистонда истаганингни сотиб олишининг ё сотишинг мумкин. Ҳар қандай дала қўмондонини сотиб олиб, нейтраллаштириш мумкин. У, шунингдек, Афғонистонда фақат афғонлар курашишини кераклигини урғулади,” – дейилади мактубда.

Рамсфелд жаноблари Каримов билан учрашув оҳирида унга Ўзбекистон билан тўғридан-тўғри ишлашни афзал кўришини билдирганида, Каримов юзи ёришиб “Мен ҳам сиз билан тўғридан-тўғри ишлашдан мамнунман” деб айтганини ёзади.

Америка аскарлари 2005 йил Андижон воқеаларини АҚШ танқид қилиши ортидан Ўзбекистондан чиқариб юборилганди.

Икки йил аввал Ўзбекистон Вашингтон билан музокаралар ортидан Афғонистондаги ҳарбий миссия учун ҳарбий бўлмаган юкларнинг ўз ҳудудидан олиб ўтилишига яна рухсат берди.(BBCUzbek)

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s