Нуқтаи назар

Фиръавнлар ўйини

Мисрда намойишлар бошланиши билан ҳаяжонланиб ура-ура қилмаган одам жуда оз қолди. Кўпчилик инқилоб деган ўйинга лаққа ишонди қўйди, ҳатто Ҳайдалиш куйини чалганлар ҳам топилди.

Ҳеч ким бу балки ўйиндир, деб ўйламади.

Ҳеч ким Миср ҳам Туркия каби ҳарбий диктатурага асосланган мамлакат ва ҳарбийлардан чиққан президент қочмайди, деб ўйламади. Қочишга уриниши мумкин. Лекин ҳарбийлар уни ушлаб ҳарбийчасига ўлишини талаб қиладилар ёки ўлдирадилар – буни ким-ким Муборак биладику деб ҳеч ким ўйламади.

Баъзилар бу Худонинг хохиши, энди бу инқилоб ҳаракатини ҳеч ким тўхтата олмайди деб бонг ура бошладилар. Улар ўйламадиларки бу инқилоб амалга ошмай қолса, ўзлари ёлғончи, Худонинг номига лой чаплаган, куфрчи ва ширкчига айланишларини ўйлаб ҳам кўрмадилар. Хуллас, Миср масаласида ҳамма адашди.

Менинг версиям мутлоқ бошқа. Балки мен ҳам адашгандирман? Ҳамма адашганда мен ҳам адашсам нима қилибди?

Менинг тахминимга кўра, АҚШ ҳар йили бир ярим миллиард доллар бериб боқиб тургани Миср армиясининг тепасидагиларга Муборакнинг ўғли ҳокимиятга келиши ёқмади. Улар Вашингтон билан келишиб, бунинг олдини олмоқчи бўлдилар. Мисрда миршаблару МХХ деган идора ҳам ҳарбийлар гуруҳига киради. Хуллас, улар ўзлари ясаб қўйган қўлбола мухолифат ва ўзлари изн бериб қўйган қўлбола инсон ҳуқуқлари ташкилотларини ишга солиб намойишни бошлатдилар. Бунга ишонган диний гуруҳлар ҳам уларга қўшилиб майдонга чиқди. (Келажакда кимнинг кимлигини билиш учун майдондаги ҳар бир ҳаракат ва ҳар бир сўзни ёзиб олишди ҳам).

Ҳарбийлар шу йўл билан Муборакни синдиришди. У кейинги сайловда қатнашишдан бош тортди. Ўғли ўйиндан чиқарилди. Кейинги президентлик учун яна ҳарбийлардан бири олдинга сурилди.

Вашингтон ҳарбийлар олдига қандайдир талаблар қўйган бўлиши мумкин ва улар шу йўналишда қандайдир одимлар ҳам отадилар. Балки демократияни кенгайтириш ёки Туркия каби диний гуруҳларни радикалликдан қайтариш учун сиёсатга олиб кириб умумий таҳликани енгиллатиш… буни вақт кўрсатади.

Фиръавнлар ўйини шунақа бўлади. Бу ўйин шунчалик сирли ва жозибали бўладики, ҳамма унга ишонади ва унинг маҳлиёсига айланади…

Бизга ана шундай ўйинларга тушмайдиган, аксинча  буни олдиндан кўра оладиган мухолифат керак ва шундай мухолифатгина намойишлардан ғалаба чиқара олади.

Бобур Холиқназар.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s