Сатира: Нофизийдан нома (59)

МУ! БОРАК!

Миср дегани ҳам қиср чиқиб қолди. Ҳеч бўлсин туғсин! Бир кун ўтди, бир ҳафта ўтди, ўн кун ўтди ва мана энди иккинчи ҳафтага етмоқда, “ниқ” этмайди. На бузоқнинг боши кўринади, на оёғи. Ҳамма унинг тезроқ туғилишидан умидвор. Ҳатто туғилмасидан отини “Инқилоб” ҳам деб қўйишди.

Кеча шу мавзуда тилшунос ҳамда ҳазилкаш акам билан гаплашиб қолдик:
-Бу инқилоб дегани неча кун давом этади ўзи?-деб сўрадим ундан.
-Бир кун, икки кун…
-Мисрда 12 кундан бери намойишлар давом этмоқда, уни ҳам инқилоб дейишмоқда-ку?
-У инқилоб эмас, инқилламоқ.
-Бу нима деганингиз? Уни қандай тушиниш керак?
-“Инқилоб” арабча, “инқилламоқ” эса ўзбекча деб тушиниш керак.
-Агар “инқилламоқ” ўзбекча бўлса, унинг арабларга нима алоқаси бор?
-Биз таҳрир қилганмиз бу сўзни. Араблар эса ўз ҳолида сақлаганлар.
Шу ўринда акам билан суҳбатимизга ора бериб битта гапни айтмоқчиман. “Таҳрир” бу “Озодлик,” дегани экан, ҳм… бўлмаса, “Мустақиллик” дегани ҳамда!  Одамлар Таҳрир майдонига ўзларини прописка қилишганидан кейин бу ҳақда ўйлай бошладим, топдим, нега бизда “Таҳририят” деб аташади ўзларини. “Озодмиз”, “Мустақилмиз”, деганида. “Ёзганингизни истасак берамиз, истасак кесамиз, истасак ахлатга отамиз. Чунки сиз лох, биз таҳририятмиз”, деганида.
Мавзудан оутга чиқиб кетдик. Майдонга қайтсак. Нимани гаплашаётгандик ўзи? Ҳа, акамга савол берсам, гапни тўп каби олиб қочаётгандилар.
-Акажон, мен сўз ҳақида гапираётганим йўқ, мен инқилоб ҳақида гапираяпман.
-Мен ҳам инқилоб ҳақида гапираяпман, укажон!
-Лекин сиз “инқилоб” сўзи ҳақида гапираясиз, мен эса инқилоб ҳаракати ҳақида гапираяпман.
-Қанақа ҳаракат? Қаердан қаёққа? Таҳрирдан Таҳриргами? Тунисда ҳаракат бор эди. Саройга қараб. Таҳрирда эса ҳаракат йўқ! Ҳаракатсизлик баракатсизликдир!
-Уф, сил қилдингиз-ку одамни? У ёқда неча кунки одамларнинг манглайи ёрилмоқда, сиз қандайдир қофия ва иборалардан гапирасиз-а?
-Манглайи ёрилмоқда? Бақирмоқдан танглайи ҳам ёрилмоқда. “Манглай” манимча туркча сўз бўлса керак, “танглай”чи?
-Мен сиздан бу намойишлар нега чўзилиб кетганини сўраяпман, ака?
-Темир… темир… бу қайси тилдан келган экан-а?
-Уф, темир ҳақидаги гап қаёқдан чиқди, энди?
-Гап темирда эмас, темирчида!
-Темирчининг намойишга нима алоқаси бор?
-Ҳамма гап темирчида! Агар у темирни қизиғида болғаламаса, совиб қолади, совиб қолганда болғаласа,  аввалига зирриллатиб, кейин айланиб келиб, манглайини ёради. Сен айтган одамларнинг манглайи ҳам, тангалайи ҳам шундан ёрилмоқда.
-Э, шундай демайсизми?
-Кўрдингми, биз ака-ука битта гапни қанча чўзишимиз мумкин. Ўша Таҳрирдагилар ҳам бизга ўхшаб гапга берилиб кетдилар. Бу ёғи энди чўзилаверади.
-Дарвоқе, ака, “Таҳрир”, “Инқилоб” сўзлари ҳақида айтдингиз, лекин “Муборак” ҳақида гапирмадингиз-ку?
-Қайси Муборак, сен билан бир синфда ўқиган қизми?
-Э, йўғ-е, ўша Мисрдаги Муборак.
-У арабча сўз, “МУ” ва “БОРАК” сўзларидан ясалган. Қиср сигир йўқ жойга туғаман деб “Му-му” дейди-ку! Ўшанда унга ишониб лох бўлган одамлар ёрдам учун Амриқога қараб “Борак”, “Борак” деб бақиришган. Сигирнинг “му”лашию одамларнинг “борак”лаши биргаликда эшитилганда нима бўлади – “Муборак”!

Акамга қойил қоламан-да, гапни тешиб қўядилар! Насиб этса, акам билан гап инқилоби қиламиз! Гап навбатимиз келсин, дарвоқе, эртага Бахтиникида гап бор. Балки кейингиси бизга тушар?

Нофизий.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: