Бўлган воқеа

ЯМАН
-Яманда ҳам президентнинг истеъфосини сўраб намойишлар бўлаётган экан,-деди бир мардикор ўзбек иккинчисига.
-Нимага? Свет беришмабдими ёки газми?
-Президент узоқ йиллардан бери тахтда экан, ўзи ва болалари бой, халқи эса камбағал, эркинликлар бўғилган…
-Шундайлигини биламан, манимча ҳамма ҳам билади…
-Билсанг нега калламни қотираяпсан?
-Нега энди намойишлар бунча узоқда бўлаяти, ахир у ерда ҳам Анжондаги каби ҳаммасини отиб ташлаши мумкин?
-Отолмайди, халқдан қўрқади…
-Тўхта, Яман ўзи қайси вилоятда? Фарғонадами?

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar. Bookmark the permalink.

One Response to Бўлган воқеа

  1. Togboy says:

    Балки у Яйпан, деб уйлагандир. Қўқон атрофидаги қишлоқларнинг бири шундай номланган. Ривоятларга қараганда Мадалихон оддий фуқоро кийимида ўзига нисбатан одамларнинг кайфиятини билиш мақсадида, қишлоқма қишлоқ юриб Яайпанга етиб келганида, улкан ошқовақни замбилга солиб аранг кутариб кетаётган ака-укага кузи тушади.
    —Ҳорманглар йигитлар! Йўл бўлсин, ошқовақни қаёққа олиб кетябсизлар?—деб сўрайди.
    Ака-укалар замбилни аранг ерга қўйиб жавоб берадилар:
    —Мадалихонга.
    —Хон бунинг эвазига нима беради?
    —Берса ҳам мана бунимизга, бермаса ҳам…—деб, қўлларини дутор қилиб жавоб берадилар.
    Улар кунлар ўтиб машоқат билан хон саройига етиб, савға топшириш навбати уларга етиб келганда, қай куз билан қорамасин хон уша Яйпанда учраган кимса эди. Ҳижолатдан улар ерга қараб турган эди, хон гап қотди:
    —Балли йигитлар! Етиб келдиларингми? Эвазига нима берамиз энди?—деганда, йигитлар иймаланиб:
    —Бой ота, энди кечирасизу, ўша Яйпанда айтилган гап—ГАП!—деб, жавоб берган эканлар.
    Мадалихон уларнинг мард ва тўғри сўзликлигига қоил қолиб, қиммат баҳо совғалар билан отларга миндириб кузатган экан.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s