Сатира: Нофизийдан нома (57)

Авропа деган “авлиё”

Бугун сизга бир жуфт сиёсий латифа айтиб бермоқчиман. Сиёсатнинг оғир юки эзганда ҳажв билан ўзимизни асраб қолишимиз мумкин. Агар ҳажвга ўхшамаса маъруз тутасиз. Чунки Авропа деган “авлиё”нинг Ислом отага узоқдан қўла чўзганига хафаман.

МАҚСАД
-Сиз озгина демократияга йўл беринг, илтимос,-деди Авропанинг Катта Калласи меҳмони азизи бўлмиш Ислом отага.
-Дунёбехабарга ўхшайсиз, бутун демократия бизда-ку! Мана менинг сафаримга мухолифатнинг бир гуруҳи қарши чиқса, иккинчи гуруҳи сизлардан қабул қилинг окамизни, деб илтимос қилиб ётибди. Бу демократия бўлмасдан, нима?-деди Ислом ота.

-Мен бундай Шарқона ўйинларни яхши билмайман-да, меҳмон.
-Бунга Шарқнинг нима алоқаси бор?
-Бу менимча шарқона демократия бўлса керагов?
-Ёппирим-ай! Демократиянинг ҳам шарқонаси борми ҳали?-Ажабланди Ислом ота.
-Ўзингиз доим “Ғарб бизга ўзиникини суқавермасин, Шарқнинг ўз демократияси бор” дейсиз-ку?
-Э, қизиқ экансиз, мен авомни алдаб туриш учун айтаман, қўяман-да.
-Қани олдик, бўлмаса, мен ҳам шу мақсадда айтгандим, мақсадларимиз бирлиги учун ичамиз!

КИТОБ
-Менинг номимдан чиққан “Юксак маънавият” китобини мактабларда бошланғич синфларда дарслик сифатида ўқитинглар,-деди Ислом ота маслаҳатчига.
-Биринчи синфдагиларга ҳамми?
-Нима, улар бошланғич синфга киришмайдими?
-Киришадику-я, лекин бу китобни улар тушуниширмикан, деб сўрагандим-да.
-Ўзинг айтгандинг-ку, катталар тушунолмаяпти, деб, энди эса бундай дейсан… Унда ким тушунади бу китобни?

Нофизий.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: