Фаррух Юсуфий

Муросасоз ҳам барибир тимсоҳга ем бўлади

“Муросасоз, тимсоҳ мени охирида ер, деган илинжда унга овқат бераётган киши кабидир”

“Англиянинг доимий дўсти ҳам, доимий душмани ҳам йўқ, унинг доимий манфаатлари бор”, деган эди Черчиль, деб шарҳ қолдирибди муштарийларимиздан бири президент Каримовнинг Брюсселда Европа Иттифоқи расмийлари билан учрашувларига бағишланган мақлолалардан бирига. Continue reading

Сатира: Нофизийдан нома (57)

Авропа деган “авлиё”

Бугун сизга бир жуфт сиёсий латифа айтиб бермоқчиман. Сиёсатнинг оғир юки эзганда ҳажв билан ўзимизни асраб қолишимиз мумкин. Агар ҳажвга ўхшамаса маъруз тутасиз. Чунки Авропа деган “авлиё”нинг Ислом отага узоқдан қўла чўзганига хафаман.

МАҚСАД
-Сиз озгина демократияга йўл беринг, илтимос,-деди Авропанинг Катта Калласи меҳмони азизи бўлмиш Ислом отага. Continue reading

Набижон Боқий

Абдулла Қодирийни кимлар, қандай йўсинда, қаерда, қачон ва нима учун қатл қилган эдилар? (6)

«Қиссанинг («Обид кетмон» назарда тутиляпти: Н. Б.) асосий воқеалар тизмаси (сюжети) — калхўз қурилишию калхўзга ўртаҳол деҳқонларнинг аъзо бўлиб кириши жараёнини кўрсатишдан иборат. Обид кетмон — қиссанинг ижобий қаҳрамони. А. Қодирий ўзининг бошқа асарларидаги сингари «Обид кетмон»да ҳам синфий курашни, меҳнаткашларнинг ўз эзувчиларига — буржуйларга қарши инқилобий курашини инкор этади. «Обид кетмон»да калхўз қурилиши даврида бойлару муштумзўр унсурлар қаршилиги, «окопларда жимгина ётган кўйи» зимдан зарар етказган, ниқобланган қўпорувчиларнинг хатти-ҳаракатлари, кураш усуллари ўз аксини топмаган. Continue reading