Сатира: Нофизийдан нома (56)

ТУНИС

Маслаҳатчи Алдаркўсанинг ҳузурига кирди.
-Нима гап?-деб сўради Алдаркўса.
-Тунисда талон-тарож…
-Тунис, у қайси вилоятда?
-Африкада.
-Бизда Африка деган вилоят борми ҳали?
-Йўқ, бу Африка қитъасидаги бир бедананинг тухумчасидек давлат.
-Ундай бўлса бунча узоқдаги гапларнинг бизга нима қизиғи бор?
-У ерда ҳам мусулмонлар яшайди.
-Жуда кўп жойда мусулмонлар яшайди. Нима қипти?
-У ерда ҳам президент йигирма йилдан ошиқ вақтдан бери тахтда эди.
-Нима бўлди, ўлдими?
-Йўқ, қочиб кетди.

-Неча ёшда эди?
-74 да.
-Мендан бир ёшга катта экану ақли меникидан пастга ўхшайди, бўлмаса қочмас эди. Халқни қўзғайдиганларни қочирмайдими? Биздан ўрнак олмабдида, барини дунёга сочиб ташладик, ўзи билан ўзи бўлиб кетди. Дарвоқе, у қаерга қочиб кетибди?
-Саудияга…
-Номоз қилишни билар эканми?
-Энди ўрганса керак-да.
-Қариганда ўрганиш осон эмас. Бошқа жойни танласа ўларканми?
-Франсага бораман деса қабул қилишмабди. Умуман Авропа давлатлари унинг илтимосини рад этишибди.
-Уларнинг кўнглини топишни билиш керак. Мана мен бораман десам ҳаммаси қучоқ очади.
-Бизда ҳали халқ кўчаларга чиққан эмас-ку?
-Нима чиқмоқчими, қаёққа қараяпсизлар?
-Мен Тунисда халқ кўчаларга чиқиб, кейин президент қочиб кетди демоқчийдим. Дарвоқе халқ унинг мол-мулки, фарзандлари ва қариндошларининг бойликларини талаётган экан.
-Отмабдими ўша аблаҳларни?
-Отиш учун сизники каби юрак керак! Унинг юраги қочиб кетишга яраган…
-Бунча “қочиб кетган” деган гапни такрорлайверма! Бизда қочадиган мард йўқ!
-Номард…
-Ким номард? Бу гапни оғзингга олма! Нима деяётгандим? Ҳа, бунинг устига менинг бойликларим бу ерда эмас. Қариндошларимники ҳам. Халқ таласа ўзиникини талайди, агар бирор нарсаси қолган бўлса?
-Собиқ президентнинг севимли жиянини ўлдиришибди, жуда катта бой экан.
-Ахмоқ экан-ку ўша собиқ-мобиқинг, жиян дегани севимли бўлмайди,  психбалнитсада ўтириши керак, ака бола, така бола, деган гапни билмайди-ми?
-Унинг хотини ҳам катта бой экан. Ҳаммани талаганмиш.
-Хотин ботин дегани, унинг жиловини тута олмаган эркакдан нима кутасан, конечно қочади-да?
-Қизлари ҳам чатоқ экан.
-Нечта қизи бор экан ўзи?
-Бешта…
-Бу ерда иккитаси дунёни бузаман деб ётибди-ку? У бештасини қандай уддалар эди? Бечора экан, мен билмасдан уни сўкиб ўтирибман. Жанжал нимадан чиқибди ўзи?
-Ана у сизнинг қизларингизни ёзган Викиликс унинг ҳам болалари ҳақидаги секретларни чиқарибди, хорижий радиолар бонг уриб ташлабди, мухолифат оёққа турибди.
-Нима, уларда халқ интернетга кира оларкан-ми? Хорижий радиоларни эшитаркан-ми? Мухолифат бор экан-ми?
– Бор эканки, шунча гап…
-Ҳа бўлган экан бўлгани! Ундай бўлса, парво қилма, Тунис-мунисни унут! Юр, Авропага саёҳат қилиб келамиз!

Нофизий.

2 Responses

  1. Hozir O’zbekistonda nima ko’p – benzakalonka ko’p, har qadamda bitta ochilgan, faqat benzin hali ham muammo!

  2. Hamma hujjatlar Beriyaning qo’lidan o’tsagina, keyin prezidentga yetib boradi, deb yurganlar hali ham prezident hehc narsadan xabardor emas deb o’ylaydilar. Problemamiz mashunda.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: