Темур тузуклари (25)

ТЎХТАМИШХОННИ ЙЎҚОТИШ УЧУН ҚИЛГАН КЕНГАШИМ

[Тўхтамишхон мендан енгилиб] Жўчи улусини талон-торожга ташлаб, ўзи қочган эди. Кейинроқ менинг йўқлигим фурсатидан фойдаланиб, Дарбанд ва Ширвон орқали Озарбайжонга кўп сонли лашкар юбориб, фитнаю фасод кўтарди, Бу вақтда мен ҳар иккала Ироқни ҳам эндигина забт этиб бўлгандим.

Тўхтамишхонни йўқотиш учун беҳисоб лашкар билан Дарбанд йўли орқали яна Дашти Қипчоққа юришни маслаҳат кўрдим.

Юриш олдидан кўрик қилиб, лашкарим қаергача бориб етишини билмоқчи бўлдим. Қарасам, тўрт фарсанг масофада лашкарларим саф тортиб турарди. Тангри таолога шукр келтирдим. Сўнг Темур дарёсидан ўтиб, Дашти Қипчоқнинг элу улусига ушбу мазмунда ёрлиқлар йўлладим: «Кимки менга келиб қўшилса улуғлайади, кимки мен билан курашмоқчи бўлса йиқилади».

[Ҳижрий] 797 [милодий 1394—95] йилда Дашти Қипчоққ кирдим ва узоқ шимолида ястаниб ётган ерларигача бордим. Менга қарши бўлган Жўчи эл-улусини хароб қилиб, ўзимга тобеъ этдим. Бешинчи ва олтинчи иқлим вилоятлари, улуслари ва қалъаларини забт этдим ва ғалабаю зафар қучиб ортимга қайтдим.
(“Шарқ юлдузи” журналининг 1989 йил иловаси).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: