Темур тузуклари (23)

ТЎХТАМИШХОНГА ШИКАСТ ЕТКАЗИШ ҚИЛИНГАН КЕНГАШ

Лашкарларим беш ой давомида Тўхтамишхоннинг ортидан қувиб юргани сабабли кўпинча оч қола бошладилар. Чунончи, бир неча кун бошбалмоқ ўти, ов гўшти, саҳро паррандаларининг тухуми билан кун кечирдилар.

Қўшиним бундай оғир аҳволга тушиб қолганини эшитган Тўхтамишхон фурсатдан фойдаланмоқчи бўлди ва чумолию чигирткадан ҳам кўп аскари билан устимизга ёпирилиб келди ва мен билан тўқнашди.

Менинг аскарларимнинг очликдан тинкаси қуриганди. Тўхтамишхон аскарлари эса, тўқ ва осуда эдилар. Фарзандларим ва набираларим ҳузуримга келиб, тиз чўкиб, мен учун жон фидо қилишга тайёр эканликларини билдирмагунларича, саркардаларим, ва аскар бошлиқларим жанг қилишга рўйхушлик бермадилар.

Шу пайт Тўхтамишхоннинг байроқдори мен билан тил бириктирди — уруш бошлаганимда ва икки томон қўшини юзма-юз келганда, байроқдор байроғини тубан қилиши ҳақида у билан келишиб олдим.

Амирларим ва нўёнларим, фарзандларим [ва набираларим] олдимга келиб, тиз чўкканини эшитгач, жасурлиги тутиб, қўрқмай жангга кирдилар.

Шунда мен амирзода Абу Бакрни саккиз минг отлиқ билан ҳировул этиб тайинладим. Савашу чопиш қизишиб, жангу жадал ўти кўкка кўтарилганда, [лашкарларга] чодирлар тикиб, таом тайёрлашга киришишни буюрдим.

Худди шу пайт Тўхтамишхоннинг байроғи тубан бўлди ва Тўхтамишхон саросимага тушиб қолди. У Жўчи улусини талон-торожга ташлаб, жанг майдонига орқа ўгириб қочди.

(ДАВОМИ БОР).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: