Темур тузуклари (22)

ФОРС ПОЙТАХТИ (ШИРОЗ)НИ ВА ИРОҚНИНГ ҚОЛГАН ҚИСМИНИ ЗАБТ ЭТИШ БОБИДАГИ КЕНГАШ

Широзни музаффарийларга қолдириб, Исфаҳонда эса уч минг одамимни тайинлаб, ўзим Тўхтамишхонни дафъ этиш учун Дашти Қипчоққа лашкар тортиб борганимда, Исфаҳон аҳолиси доруғани ўлдирди. Шу вақтнинг ўзида Широз аҳолиси ҳам менга бўйсунмай қўйган эди. Шу сабабли, уларни жазолаш мақсадида яна Ироққа юриш қилишга тайёрлана бошладим. Саксон минг отлиқ аскар тўпладим.

Лекин бу катта қўшин билан бир йўла Ироқ ўлкасига кирсам, у ерга сиғмай қолиши мумкинлигини мулоҳаза қилиб, лашкаримни фавжларга бўлиб, уларни Ироқ мамлакатини босқин қилишга бирин-кетин юборишни фикрладим.

Шу қарорга келиб, лашкаримни уч фавжга бўлдим ва ўзимдан олдинда боришни тайин қилдим. Ироқнинг ҳар ер-ҳар ерида тўпланган ғаним аскарларининг ҳаммаси тарқалиб кетди.

Сўнг Широз устига қўшин тортдим. Шоҳ Мансур Жанг майдонида мен билан тўқнашиб, жазосини топди.

(ДАВОМИ БОР).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: