Темур тузуклари (21)

ҒИЛОН, ЖУРЖОН, МОЗАНДАРОН, ОЗАРБАЙЖОН, ШИРВОН, ФОРС ВА ИРОҚ МАМЛАКАТЛАРИНИ ЗАБТ ЭТИШ БОБИДА ҚИЛГАН КЕНГАШИМ

Ироқ аҳолисининг музаффарийлар ва турли тоифадаги ҳукмдорлар зулмидан шикоят қилиб ёзган аризалари қўлимга тушгач, Ироққа юриш тадоригини кўришга жазм қилдим. Шу вақт хотирамга “Бу мамлакатларнинг подшоҳлари иттифоқ бўлиб, менга қарши урушга кўтарилсалар-чи, демак, жангга шай бўлиш лозим!» — деган фикр келди.

Амирларим ҳам жанг қилайлик деб маслаҳат бердилар. Ўзим эса буларни бирма-бир ром этган ҳолда бўйсундириш, итоатга келмаганларини эса жазолаш лозим, деган қарорга келдим.

Менинг паноҳимга келган биринчи одам Мозандарон ҳокими Амир Али бўлди. У менга пешкаш жўнатиб, мактубида «Биз ҳазрати Али авлодидан бўлган бир жамоамиз. Шу ерда қаноат қилиб кун кечираётибмиз. Бу ерни олсангиз қуввату кучингиз ортар, «Кечиб юборишингиз тақвога яқинроқ ишдир»,—деган гаплар битилган эди.

Мен Мозандарон ҳокимининг бу мурожаатини яхшиликка йўйдим. [У ерни ўзларига қолдирдим] ва Ғилон, Журжонга қараб йўл олдим. У ўлканинг ҳокимлари менга бўйсунмагач, қаҳрли қўшиним фавжларини уларнинг устига юбордим, ўзим эса Ироққа лашкар тортдим.

Исфаҳонни забт этдим. Исфаҳон аҳолисига ишонч билдириб, қалъасини ўзларининг қўлига топширдим. Улар бўлса исён кўтариб, мен тайинлаган доруғани аскарларимдан уч минг одам билан бирга тиғдан ўтказдилар. Мен ҳам Исфаҳон аҳолисини қатли ом қилиш ҳақида буйруқ бердим.

(ДАВОМИ БОР).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: