Темур тузуклари (20)

ЎРУСХОННИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ ВА ДАШТИ ҚИПЧОҚНИ БОСИБ ОЛИШДА ҚИЛГАН КЕНГАШИМ

[Дашти Қипчоқ] хони Тўхтамиш хонлик талашиб Ўрусхондан енгилиб, менииг паноҳимга қочиб келган эди. Унинг билан қўшин юборсаммикин, ё ўзим борсаммикин деб турганимда Ўрусхоннинг элчиси келиб қолди.

Кенгашиб, элчининг кўнглини овлаб, [сўнг] кетишига рухсат беришни, ўзим эса Дашт томон юзланиб, элчининг кетидан лашкар жўнатишни мўлжалладим, токи элчи хотиржамлик билан бўлган воқеалардан Ўрусхоннинг мажлисида баён қилсин, эртаси куни менинг қўшинларим қўққисдан уларнинг устига бостириб борсин.

Ўйлаганимдек иш тутгандим, тадбирим тақдирга тўғри келди.

Ўрусхон элчиси бўлган воқеаларни сўзлаб бераётган пайтда, менинг қўрқмас лашкарим фавжлари ногаҳон Ўрусхон устига ёпирилдилар. Ўрусхон қаршилик кўрсата олмай, қочишни ихтиёр қилди. Дашти Қипчоқ мамлакати менга бўйсунди.

(ДАВОМИ БОР).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: