Темур тузуклари (18)

ХУРОСОН ПОЙТАХТИ (ҲИРОТ)НИ ОЛИШ БОБИДА ҚИЛГАН КЕНГАШИМ

Амир Ҳусайн ўлдирилиб, [унга қарашли] Балх, Ҳисори Шодмон ва Бадахшон вилоятлари менинг тасарруфимра ўтгани қақидаги хабар Хуросон ҳокими малик Ғиёсуддинга етганида, уни қўрқинч босди, [уруш қилиш учун] лашкару сипоҳ тўплаб, мудофаага шайланди.

Кенгашиб, хуросонликлар ҳушёрлигини сўндириб, ғафлат уйқусига чўмдириш учун, мен ҳарбий ҳийла ишлатишни фикр қилдим. Шу мақсадда Самарқандга юриш қилмоқчидай бўлиб орқага қайтдим.

Шу аснода малик Ғиёсуддиннинг [мендан кўнгли тинчиб], жабр-зулм қилмоққа қўл урганлиги ҳақида пиримдан хат олдим.

Менинг Самарқанд тарафга қайтганим ҳақидаги хабарни эшитиб Ғиёсуддин хотиржам ўлтирган эди. Шунда мен ўзимга кенгашиб, «ана энди хуросонликларнинг кўнгли мендан хотиржам бўлди, уларнинг устига бостириб боришнинг айни пайти», дедим ва Балх чеккасидан қайтиб, Балхда қолдирган аскарларим билан Ҳиротга қараб юрдим, малик Ғиёсуддинни ғафлат уйқусида босдим ва у ночор шаҳардан чиқди, хазина ва тамом бойлигини менга пешкаш қилди. Шундай қилиб, Хуросон мулки менинг қўлимга ўтди. Хуросоннинг барча амирлари менга бўйсундилар.

(ДАВОМИ БОР).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: