Темур тузуклари (17)

МЕНГА ТУРЛИ ЁМОНЛИКЛАР ҚИЛИБ ЧЎЧИБ ЮРГАН ВА ҚИЛМИШЛАРИ УЧУН МЕНИ ЎЛДИРАДИ ДЕБ ВАҲИМА ҚИЛИБ ЮРГАНЛАРНИ ЎЗИМГА ЭЛ ҚИЛИБ ОЛИШ БОБИДА ҚИЛГАН КЕНГАШИМ

Амир Ҳусайн менга асир тушгандан кейин унинг навкарлари ва амирлари «энди бизни ўлдиради», деб гумон қилган эдилар. Гарчанд аввалига ниятим уларни ўлдириш бўлган бўлса ҳам, кейинроқ, «ахир улар аскарлар-ку?» деб уларни афв этдим ва яна аскарлик ишларига тайинладим.

Бадахшонда ҳоким бўлмиш уларнинг бош амири (амир ул-умаро), кўп мартаба жангда мен билан юзма-юз келиб, қилич чопишган киши эди.

Амир Ҳусайн қатл этилганини эшитгач, менинг қаҳримдан қўрқиб, ўзини сергак тутди ва бордию уни тутиш учун қўшин юборгудай бўлсам тўғри иш қилмаган бўлур эдим.

[Шунинг учун] ўзимни уни унутган кишидек тутдим ва [унинг борасида] ушбу тадбирни қўлладим: мажлисларда, йиғин-ўтиришларда уни яхши сўзлар билан ёд этиб, мардлиги ва баҳодирлигини мақтадим, токи дўстлари: «Амир сенга нисбатан марҳамат ва иноят мақомида, турибди» деб унга хат ёздилар.

У зорланиб менга мактуб юборди ва инояту марҳаматимдан умидвор бўлиб менинг паноҳимга келди.

(ДАВОМИ БОР).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: