Темур тузуклари (16)

ТУРОНЗАМИННИ ЎЗБЕКЛАР ТОИФАСИ ҚОЛДИҚЛАРИДАН ТОЗАЛАШ УЧУН ҚИЛГАН КЕНГАШИМ

Жете ва Илёсхожа лашкарини Мовароуннаҳрдан қувиб, Хўжанд дарёсининг нариги қирғоғига ўтказиб юборган бўлсам ҳам, ўзбекларнинг баъзи фавжлари Мовароуннаҳр қалъаларида мустаҳкам жойлашиб олган эдилар. Аввалига уларни бостириш учун қўшиним фавжларини юбормоқчи бўлдим, бироқ мабодо бу иш чўзилиб кетсачи, деган фикр мени ташвишга солди.

Шу орада менга ўзбеклар қалъаларга  яшириниб олганлари ҳақида хабар келтирдилар.

Лашкар фавжларини у ерга юбориш тўғри бўлмас, деб ўйланиб қолдим ва Илёсхожа номидан қалъадагиларга қарата ёрлиғ ёзиб, урушсиз топширишларини  буюрдим. 

Ёрлиқни  бир ўзбек қўлига тутқазиб, унга ҳамроҳ қилиб лашкаримнинг бир фавжини жўнатдим. Бу аскарларимга чанг-тўзон кўтариб, ўзларини ғанимга намоён этишни амр қилдим.

Илёсхожанинг талаби ёзилган ёрлиғ ғанимлар қўлига теккач ва лашкарларим кўтарган чанг-тўзонни   кўришгач,   тун   қоронғусида   қалъаларни   ташлаб қочдилар.

Хуллас, Мовароуннаҳр тупроғи мени ўлдиришга қасд қилган ўша золимлардан тозаланди ва мамлакат тамоман менинг қўлимга ўтди.

Қариндошлик ҳурматини қилиб, Балх билан Ҳисори Шодмон вилоятларини Амир Ҳусайнга тортиқ қилдим. У бўлса унга қилган эҳсону мурувватимни билмади, мени маҳв этишга қасд қилдй. Мен ҳам кенгашиб, Амир Ҳусайнни ўлдиришга қарор қилдим.

Амир Ҳусайн мен қўлга киритган ғалаба ва ютуқларимни кўролмай, ҳасад ичини кемириб, менга ва ҳарамимдаги ўз синглисига кўп озор берди. У Мовароуннаҳрни мендан тортиб олишга, мени ўлдириб тахтга ўзи ўтиришга бел боғлаган эди. Ўртамизда неча бор урушлар бўлиб ўтган бўлса-да, барчасида енгилди. Унинг адолатсизлиги, инсофсизлиги чегарадан ошган, мени енгиш ва ўлдиришига оз қолган вақт ҳам бўлди.

Айнан шу вақтда қўрслиги, ёмон йўл тутиши туфайли амирлари ундан юз ўгирдилар. Хутталон ҳокими амир Кайхусравниш инисини сабабсиз қатл эттирди. Оқибатда, амир Кайхусрав ҳам Хутталонда унга душман бўлиб қолди. Амирлари |анчадан бери| ундан норози бўлиб, адоват сақлар эдилар, у бўлса уларни ўз тарафдори деб биларди. Шу сабабли яна мени тор-мор қилиб, маҳв этиш қасдида қароргоҳини Балх чеккасидаги бир жойга кўчирди. Бу хабарни эшитишим билан Амир Ҳусайн ҳаракатга келмасдан бурун устига бостириб боришга қарор қилдим. Бор лашкарим билан Балх сари, юзландим. Йўлда ҳар ёқдан зафарли лашкар фавжлари келиб менга қўшилди ва Балх атрофига келиб тушдим.

Амир Ҳусайн қарши чиқиб, мен билан жанг қилди. Охири қочиб қалъага кириб олди. Сўнгра бошига нима келган бўлса, ўз қилмишидан бўлиб, кўргилигини кўрди.

(ДАВОМИ БОР).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: