Темур тузуклари (12)

САЛТАНАТГА РИВОЖ БЕРИШ УЧУН ҚИЛГАН ЎН БИРИНЧИ КЕНГАШИМ

Бадахшон шоҳлари менинг итоатимга киргач, Хутталонга қараб юрдим. Бу мамлакатга келсам, қайноғам Амир Ҳусайннинг қўрслигидан Пўлодбуғо ва Шер Баҳром ундан ажралиб, ўз улусига кетиб қолган эканлар.

Бу ердан кўчиб, Дашти кўлак жилғасига бориб тушдим. [У ердан] Жете ва Илёсхожа лашкарлари аҳволидан хабар олиб келиш учун жосуслар жўнатдим. Жосуслар ўн кундан кейин хабар келтирдиларким, Жете амирлари: биринчиси — Куч-Темур Бекчик ўғли, иккинчиси — Темур Нўбкон, учинчиси Сориқ-баҳодир, тўртинчиси — Шанкум, бешинчиси — Ҳожибекнинг иниси Туғлуқхожа йигирма минг отлиқ аскарлари билан Халотий билан Пули сангин оралиғида ўринлашган эмишлар.

Улар мен турган ер ва қўшиним қай аҳволда эканлигини билиб келиш учун олдимга элчи жўнатдилар. [ЭлчиНинг кўзини бўяш мақсадида] лашкарларимни икки марта қайта-қайта унинг олдидан ўтказтирдим, сўнг элчига рухсат бердим. [Кейин] кенгашиб, элчи ортидан кетма-кет [қўшин тортиб] боришга қарор қилдим.

Лекин лашкарларим бу ишда мен билан ҳамжиҳатлик қилмади. Лашкаримни атрофимга бирлаштирмоқчи бўлдим. Шунинг учун баъзиларига мурувват, меҳрибонлик қилдим, бошқалари билан келишишга интилдим, яна бир гуруҳини эса молу дунё билан ўзимга эгмоқчи бўлдим. Яхши сўз, аҳду паймон ва ваъдалар билан қолганларининг кўнглини кўтаришни маслаҳат кўрдим.

Шу аснода хабар келтйрдиларким, илгари менинг навкарим бўлган Туғлуқ сулдус ва Кайхусрав, Жетенинг олти минг отлиқ аскарига бошчилик қилиб, менинг устимга келмоқда эмишлар.

Бу хабар менинг лашкарим ўртасида тарқалгач, уларнинг иттифоқсизлиги янада кучайиб, саросимага тушиб қолдилар. Лекин амир Жоку, Ики Темур, амир Сулаймон ва амир Жалолиддин менинг ёнимда қолдилар.

(ДАВОМИ БОР).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: