Темур тузуклари (11)

САЛТАНАТИМНИ МУСТАҲКАМЛАШ УЧУН ҚИЛГАН ЎНИНЧИ КЕНГАШИМ

Жете лашкарини мағлубияга учратганимдан сўнг, Вадахшон вилоятига бориб, уни эгаллашга, [бу билан] салтанат ишларига ривож беришга қарор қилдим. [Шу ниятда] дарё бўйидан кўчиб Хулм деган жойга тушдим.

[Шу ерда] амир Қозоғоннинг набираси ва қайноғам бўлмиш амир Ҳусайн билан учрашдим. Унинг шарафига зиёфат бердим.

Сўнгра Амир Ҳусайн билан кенгашиб, Бадахшонга боришга қарор қилдим. Қундузга етиб боргач, Юрулдой элининг сардорлари у ерда тўпланиб, менга қўшилмагунича ўринлашиб турдим. Келишгач, уларнинг ҳар бирига фахрли халатлар кийгизиб, кўнгилларини овладим.

Қўшинимнинг жангга ҳозирлиги ҳақидаги хабар Бадахшон шоҳларига етгач, урушга тайёргарлик кўра бошладилар. Маслаҳатни шунда кўрдимки, эпчиллик, уддабуронлик қилиб, душман қўшин тўплаб улгурмасдан бурун уларга зарба бериб, уларни тўзитиб юбормоқчи бўлдим. [Шунинг учун] юриш қилиб, Толиқонга етиб келдим.

Толиқонга келганимдан Бадахшон шоҳлари хабардор бўлгач, тинч йўл тутиб, менга мулозим бўлишни ихтиёр қилдилар. Қўллаган тадбиримдан кўнглим тўлди ва хато қилмаганлигимни англадим.

Менинг салтанатим бутун Бадахшон вилоятига ёйилди. Бадахшон сипоҳларининг аксари менинг хизматимда бўлишни ихтиёр этдилар.

(ДАВОМИ БОР).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: