Темур тузуклари (10)

САЛТАНАТНИ ТИКЛАШ ЙЎЛИДАГИ ТЎҚҚИЗИНЧИ КЕНГАШИМ

Жете қўшини бошлиқлари устидан ғалаба қозонганимдан кейин ва салтанатни қўлга киритиш учун хуруж қилганлигим ҳақидаги хабар Туронзаминда тарқалгандан сўнг, салтанатни ўз тасарруфимга олгудек бўлсам, адолат билан ҳукмронлик қилишга азму жазм этдим.

Салтанатимнинг барқарорлиги кенгашини шундан топдимки, тўпланган хазинамдаги нақд пуллар ва [қимматбаҳо] буюмларни сипоҳга тақсимлаб бердим ва даставвал Қаҳалқа қалъасини олишга қасд қилдим. Сўнгра қўшинга [етарли даражада] озуқа бериб, сафга тортиб, Жайҳун дарёси бўйига келиб тушдим. Термиз кечувидан нариги қирғоққа ўтгач, Қаҳалқа қалъаси тарафига қоровуллар юбордим. [Ўзим] Жайҳун бўйида бир неча кун турдим ва қоровуллар олиб келадиган хабарни сабрсизлик билан кутдим.

Менинг бу ерга келганим хабари Илёсхожага эшитилгач, Бекчакнинг иниси Олчун-баҳодирни катта қўшин билан устимга юборди.

Қоровулларим ғафлат уйқусида қолган эканлар, уларнинг ёнидан ўтиб, фақат кечалари ҳаракат қилиб тун қоронғусида тўсатдан ҳужум қилдилар. Мен уч томони сув билан ўралган ярим оролда ўринлашгандим. Ярим орол ташқарисида қурилган бир неча чодир Жете лашкари томонидан талон-торож қилинди.

Омон қолган аскарлар ярим оролга кўчиб ўтдилар [ва жон сақлаб қолдилар]. Мен бўлсам уруш талаб бўлиб, зудликда ярим оролнинг кириш қисмига бордим. Душман мендан қўрққани сабабли урушга ботиниб киролмади.

Ўн кунгача мен шу ярим оролда турдим. Сўнг у ердан чиқиб, сув бўйларида олачуқ (чодир)лар тиктириб, Жете лашкарларининг қаршисида бир ойча кузатиб ётдим. Охири ғанимни қўрқув босиб, ортларига қайтиб кетдилар.

Мен сувдан ўтиб, уларнинг манзилига тушдим ва душман орқасидан таъқиб қилиш учун бир фавж аскар жўнатдим.

(ДАВОМИ БОР).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: