Темур тузуклари (9)

ЖЕТЕ ЛАШКАРИНИ СИНДИРИШ МАҚСАДИДА ҚИЛГАН САККИЗИНЧИ КЕНГАШИМ

Уз-ўзимга дедим: «Жете қўшини билан жанг қилсам-у, улар кўп сонли бўлгани туфайли мабодо менинг лашкаримга зарар етса-чи? Лекин шу заҳотиёқ ғайратим ёқамдан тутиб деди: «Салтанат-ни эгаллашга даъвогарлик қилиб хуруж қилган экансан, салтанат шаъни ва мартабасига лойиқ иш тутишинг зарур. Жангга кириб, ё зафар қучиб ғолиб бўлгайсан, ёхуд ўлдирилгайсан». Жанг қилишга тутиндим.

Қарасам, ғанимлар уч фавжга бўлиниб, урушталаб бўлиб турибдилар. Мен ўз лашкаримни етти фавжга бўлдим. Етти фавж қўшинимни кетма-кет душман устига юбориб туришни маслаҳат кўрдим. Жангу жадал ўти [кўкка] кўтарилгач, амр қилдимки, ҳировул фавжлари пистирмадан туриб ғанимга ўқ-ёй ёғдирсин.

Шиқовул ва чаповул қанотидаги фавжларга эса ҳужумга ўтишни буюрдим. Ўзим бўлса жаронғор” ва баронғор” фавжлари билан ҳаракатга келдим. Биринчи ва иккинчи ҳамланинг ўзидаёқ Жете лашкарининг бош қўмондони (амир ул-умаро) Абу Саъидни енгдим. Шу пайт Ҳайдар Андхўди ва Менгли Буғо менга қарши жанг қилиш учун майдонга тушдилар.

Уларга қарши ўзим отландим ва биринчи ҳамладаёқ ҳар иккисини ҳам тумтарақай қилдим. [Шундай қилиб] Жетенинг лашкари енгилиб, тарқалиб ва сочилиб кетди.

(ДАВОМИ БОР).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: