Темур тузуклари (6)

ХУРУЖ КУНЛАРИ ҚИЛГАН БЕШИНЧИ КЕНГАШИМ

Бохтарзамин ва Қандаҳор томон кетаётиб, Ҳирманд дарёсининг бўйига етганимда тўхтаб бир юрт ясаттирдим. Аскарларимни сийлаш учун бир неча кун ўша ерда турдим. Шу аснода Гармсир вилоятининг халқи ва сипоҳидан қарийб минг отлиқ турк ва тожик ҳам менга қўшилдилар. Шу тариқа Гармсир вилояти ҳам менинг тасарруфимга ўтди.

Шунда Сеистонга босқин қилишга қарор қилдим. Бу хабар Сеистон волийсига етгач, элчи орқали совға-саломлар юбориб, мендан ёрдам сўрамишдирким, душманларим менга зулм қилиб, қўлимдан етти қалъамни тортиб олдилар.

Агар мендан душман қўлини қисқа қилсалар, аскарларига олти ойлик озиқ-овқат етказар эдим, деган эди. Ўзимча кенгашиб кўриб, сўнг Сеистон томонга қўшин тортдим. Душманлар эгаллаб олган етти қалъадан бештасини куч ва қаҳр билан қўлга киритдим.

Буни кўриб, Сеистон волийсининг юрагига қўрқув тушди ва кечаги душманини энди ўзига дўст тутди. Агар Амир Темур бу ерларда туриб қолар экан, Сеистон мулки қўлимиздан кетиши аниқдир, дейишиб, сипоҳ ва раият барчаси бирлашиб, менинг устимга бостириб келдилар. Сеистон волийси ваъдасига вафо қилмаганлиги учун иложсиз, йўлларини тўсиб, жангу жадалга киришдим.

Шу пайт бир ўқ келиб билагимга қадалди, яна бир ўқ оёғимга тегиб яралади. [Шундай бўлса ҳам] охири улар устидан ғалаба қозондим. [Лекин] ўша мамлакатнинг об-ҳавоси менинг мизожимга тўғри келмагани сабабли, у ердан кўчиб, яна Гармсирга бордим. Ўша вилоятда яраларим битгунча икки ойча туриб қолдим.

(ДАВОМИ БОР)

 

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: