Биз бу ҳақда ёзган эдик

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Баҳрайнга ташрифига доир

-Ўзбекистонда Давлат котиби икки томонлама муносабатларга алоқадор кенг кўламли мавзулар ва минтақавий масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Президент Каримов билан учрашади.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон 30 ноябрь – 3 декабрь кунлари Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Баҳрайнга ташриф буюради. У Қозоғистонга ташрифи чоғида АҚШ делегациясининг раҳбари сифатида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитида иштирок этади. Саммитдан аввал у маҳаллий ва халқаро ноҳукумат ташкилотлар вакиллари билан фаол фуқаролик жамиятининг аҳамияти борасида суҳбатлашади. Шунингдек, у Қозоғистон Президенти Назарбоев ва Ташқи ишлар вазири Саудабаев билан учрашиб, АҚШ-Қозоғистон ўртасидаги стратегик ҳамкорликка алоқадор турли масалаларни муҳокама қилади.

Қирғизистон Республикасида Давлат котиби Клинтон Президент Отунбаева ҳамда ҳукумат мулозимлари билан учрашади. У яқинда Қирғизистонда бўлиб ўтган сайловлардан кейинги сиёсий ҳолатнинг ривожини кўздан кечиради ва томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни муҳокама қилади.

Ўзбекистонда Давлат котиби икки томонлама муносабатларга алоқадор кенг кўламли мавзулар ва минтақавий масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Президент Каримов билан учрашади.

Баҳрайнда Давлат котиби Клинтон Халқаро стратегик тадқиқотлар институти ҳамда Баҳрайн Қироллиги ҳамкорлигида ташкил этилган йиллик форум “Манама Мулоқоти 2010” доирасида Америка Қўшма Штатларининг минтақавий хавфсизликдаги роли борасида маъруза қилади.

ДАВЛАТ КОТИБИНИНГ ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН АЛОҚАЛАР БЎЙИЧА ЁРДАМЧИСИ ФИЛИП КРОУЛ.

“Туронзамин”дан׃ Тошкент томони Ҳиллари Клинтон сафари учун бир йилдан бери ҳаракат қилмоқда. Биз бу ҳақда бир неча марта ёзган эдик. Сафар ёз ойларида амалга ошиши керак эди, аммо Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида президент Обаманинг қатнашмаслиги аниқ бўлгандан кейин Ҳиллари хоним учун бир ўқ билан бир неча қуённи уриш имкони пайдо бўлди.

Айни пайтда Викиликс сайтида эълон қилинаётган махфий дипломатик ёзишмаларда Ислом Каримов ҳақида АҚШ элчиси томонидан айтилган кескин гапларга ҳам Ҳиллари хонимнинг изоҳ бериши кутилмоқда.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: