“Туронзамин” почтасидан

Журналистларнинг пикетига мен ҳам қўшиламан

Мен, Абдилло Тожибой-ўғли 2010 йилнинг 18 октябр куни Республикамизни йирик мансабдор шахслари, Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовга,Ўзбекистон Республикаси ИИВ Б. Матлубовга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р. Қодировга ва Ўзбекистон Республикаси МХХ рахбари Р. Иноятовларнинг қабулига кириш учун кириш рўйҳатига тиркаб қўйишликни сўраб почта орқали хат билан мурожаат этган эдим.

Бу мансабдор шахслардан мана бир ойдан ошибдики ҳеч қандай хабар олганим йўқ. Мен уларнинг бунингдек ўзларини тутишларини Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг мурожаат этиши” Қонунининг қўпол бузганликда айиблайман.

Бу мансабдор шахслар ярим ойдами, бир ойдами Ўзбекистон фуқароларининг ариза, шикоят ва хат билан қиладиган мурожаатларини эшитилари учун қабул қилишлари ва фуқароларнинг қабул қилишлиги уларнинг вазифасига киради.

Менга маълумки ҳеч бир фуқаро бу шахсларнинг қабулларига, шахсан ўзлари билан учрашувга кира олмаган ва кира олмайдилар, мен, уларнинг қабулига ўз муаммоларим, шикоят ёки ариза билан кириш эмас аксинча ҳозирда ўта долзарб бўлиб келаётган масала, И. Каримовнинг шу 20 йиллик Ўзбекистонда ҳукумронлиги даврида йўқатган Ўзбекистонни ички ва ташқи сиёсати, миллатни, ўзбекнинг олдинги дунё бўйлаб эришиб келган обрўйсини ва ҳурматини сақлаб қолишлик унинг на фақат юртимиз ичида ҳатто хориждагиларнинг ҳам ҳимоя қилишлик тўғрисидаги ўз фикирларим ва таклифларим тўғрисида сухбатлашмоқчи эдим.

Аммо хукумат, юрт рахбари ва унинг атрофидаги гурухлар фақат ўз манфаатларини кўзлаб, улар ўз чўнтакларини тўлдиришни билганлар ҳолос, халқга тегишлик ер остки ва устки бойликларнинг қўлга киритиш ва уларни ўғирлаш, Республикада очиқдан-очиқ коррупцияни авж олишига, хукуматнинг барча ташкилотлари томонидан ҳеч ким ва ҳеч нимани писанд қилмасдан ўзи ҳон, ўзи бекларча ҳаракат қилишлигини таъминлаганлар, халқ манфаатлари, миллатнинг обрўйсини ўйлаш уларнинг ҳаёлларига ҳам келмаган.

Юрт рахбари ва хукумат томонидан оддий фуқаролар учун олиб борилаётган ноқонунликлар ва нохақликлар халқнинг тоқатини тоқ қилди, пичоқ суякка бориб тақалди буни оддий халқ англадилар.

Хозирги кунда айнан оддий халқлар ва айрим хукумат ташкилотлари хизматчилари томонидан унда – бунда, бу режим ва олиб борилаётган сиёсатга тоқат қилаолмаслиги оқибатида норозилик акцияларининг ўтказишга қўрқмай жазм қилишлари бунинг гувохидир.

Мана шулардан бирлари Ўзбекистон теле-радио копаниясининг ёшлар телеканали журналистларининг норозиликлари бунинг исботидир, улар 2010 йил 6 декабр куни эрта билан Мустақиллик майдонида ўтказадиган норозилик акциясида, мен ҳам уларнинг қўллаб – қуввотлаб шу куни соат 10-00 дан бошлаб норозилик акциясини ўтказаман.

Мени талабим ” Президент Каримов истефога чиқсин! хукумат тарқатилиб юборилсин!, Навбатдан олдин Президентлик сайлови ўтказилсин! Янги хукумат сайлансин!” – деб ёзилган плакат билан чиқаман.

Шу кунги ўтказиладиган норозилик акция, Ўзбекистон тарихининг янги бетига битилган яна бир янги тарихий воқияни бўлишини истаб мен, Ўзбекистондаги барча кўзга кўринган сиёсатчиларни, мухолифатчи, давлат рўйхатидан ўтган – ўтмаган ноҳукумат-нотижорат ташкилотлани, инсон хуқуқ ҳимоячиларини, Мустақиллик майдонида ўтказиладиган норозилик акциясини эшитган, ўқиганларни 6 декабр 2010 йил соат эрта билан 10-00 да фаъол қатнашишликга даъват этаман!

Айнан мана шу куни хақиқий ватанпарварлар ва қалбаки сафсатабозларнинг хақикий башараси маълум бўлади.

мустақил таҳлилчи: Абдилло Тожибой-ўғли.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: