Ёдгор Турлибеков

Дўппини олиб қўйиб, ақлли бошларни бир ишга солиб кўринглар-чи?

Ушбу мақолам олдин чоп этилган ва уни қайта ишлаб чиқдим, уни “Туронзамин”да нашр этсангиз…
Турлибеков Ёдгор.

Ўзбекистонда қонунчилик ва Давлат Конституциясини ўрганиш ташвиқот ва давлат сиёсати даражасига айлантирилмаган, бундай вазият хеч шубҳасиз албатта инсонга бўлган унинг хуқуқ ва ҳурматларининг оёқости қилиниб, тобталишига олиб келди.

Худди шундай шароитда Ўзбекистондаги якка ҳукмронлик ўзининг эркин ривожланишига эришаолди ва у аста-секин мамлакат қонунчилик ва Давлат Конституциясининг ер билан яксон қилиб ташлади.

Бунда эришилган пировард натижа эса, мамлакатни бошқаришдаги умумёқлама ривожланиш ва халқ фаровонлигини яхшилашдаги энг муҳим ва ҳал қилувчи омиллар Президент Каримовнинг қўлидаги эрмак учун ясалган ўйинчоғи бўлиб қолаверди.

Каримовнинг ўзи ва унинг этагини тутган ва айнан расмий қонунлаштирилган хуқуқ-тартибот орган ходимлари томонидан инсон хуқуқларининг истаганча оёқости қилинишида ва Ўзбекистон ер юзидаги 180 мамлакат орасидаги аҳолининг яшаш даражаси энг паст ва инсон хуқуқлари энг ёмон бўлган рўйхатнинг, охирги ўнлигидан жой эгаллаб келаётир.

Бундай ҳолатнинг юзага келиши сабабли, Каримовни доим кўкларга кўтариб қувватлашлари эвазигагина эркалатиб қўйилган ҳоким, вазир ва катта амалдорлар билан хуқуқ тартибот орган ходимлари ўзбошимчалик билан бемалол харакат қилиб давлат конституцияси ва қонунларини сариқ чақага ҳам олмайдиган даражага эришдилар.

Бу соҳада улар менсимаган ва заррача бўйсинмаган қонунларни фақат аҳолининг энг паст қабатидаги меҳнаткаш, камбағал, қашшоқлар томонидан икки юз фойиз бажарилишига мажбур қилиндилар.

Айнан бундай ишларда давлатнинг чегара, солиқ, милиция, прокуратура ва суд органларининг маҳкама ишларидан истаган айблов хулосаси ёки суднинг ўқилган ҳукмларига эътибор қилсангиз, бу хужжатларнинг 80 фойизи бир-бирини шаблон тариқасида такрорлаши билан, уларнинг ўта саводсизларча ёзилганини ҳам кўрасиз.

Жиноий ишларни ёпишда органларнинг доим бир ёқламалик билан қўйилган айбларни далилий исботлашдан йироқ бўлган ва уларни зўрлик, турли дўқ ва туҳматларни тиқиштириш ва керак бўлса ноинсоний ва ноқонуний қийноқлар қўллаб бўйинга олдиришлар, кенг йўлга қўйилганини кўришингиз мумкин.

Фақат юқоридан алоҳида буйруқ бўлгандагина хар бир протокол, айблов ва тергов ишлари жуда кам учрайдиган ҳолларда бу жароёнлар порасиз бажарилади.

Чунки бунда поранинг додасини юқоридагилар олган бўлиб, суд кўрсатилган одамни оқлаб суд залидан қўйиб юборади ва жиноятчининг ўрнини тўлдиришга ўтирганлардан бошқа камбағални тутиб, керакли моддалар билан, истаган йилга қамаб юборишади.

Бундай оғир шароитларда яшашда аҳолининг кўп қисми камбағал ва қашшоқ экан, уларнинг осойишта ишлашлари, уй-жой, ўқиш ва соғлик таъминотлари давлат томонидан мутлақо кафолатланмаган.

Бунга яққол мисоллардан бирини олсак, хар йил халққа қишнинг қаҳратонида халққа электр ва газни бермаслик, бу атайин турли баҳоналар билан очиқдан очиқ халқни террор қилиш ва унинг ҳаётига тўғридан тўғри тажовуз қилишдек хиёнатдан бошқа гап эмас.

Ўзбекистон хукуматининг чиқарган хар бир қарор ва қонунлари бу сиртдан гўё халқ ва давлат учун фойдали кўрингани билан халқ манфаатларига тўла ва роса қарши мўлжаллаб чиқарилганини кўриб ҳайрон бўлишиингиз мумкин.

Бунга мисол стипендия, маош ва пенсияларни ошириш ҳақидаги фармон ва қарорлардан сўнгги қимматлашиш натижасида халқ турмушини икки марта яхшилаш эмас, аксинча янада уч марта оғирлаштиради.

Ўзи шундай қийин ва оғир ҳолатдан бошлари айланиб, нима қиларини билмай қолган ва ишлари юришмаган бечораларни учинчи бахтсизлик доим ўзининг чиркин бағрига магнитдай тортиб туради.

Бундай тўсатдан келадиган бахтсизлик кутилмаганда пешонангизга теккан тошдай, сизни бутунлай ўлдириб ёки бир умирга майиб қилиб қўйиши мумкинки, ярим оч юриш, ишсизлик устига яна ҳар қадамдаги қўрқувдан оддий ўзбекнинг қаҳри-ғазаби айниқса бугун, бўғзига келган.

Аммо бундай азобларда яшашга мажбурлик муддати узайгандан узайиб бормоқдаки, қудратли оллоҳнинг ҳам бу муддатни қачон тўхтатиши ҳали ҳеч кимга аён эмас.

Давлат қонунларига амал қилиш амалдорнинг қанчалик юқорилашиб борган сари шунчалик даражада у амалдорнинг бу қонунлардан кўз юмишига шароитлар етарли даражада яратилган.

Энди Каримов замонасининг хозирги пайтида Ўзбекистондаги яшаб кун кўрувчиларни яъни у амалдорми, орган ходимими ва бойми камбағалми, ўзларининг ҳаёт тарзларига қараб аниқ уч табақага паст, ўрта ва юқори табақаларга бўлишимиз мумкин.

Сон жиҳатидан уларнинг энг кўп қисми булар камбағаллар бўлиб, халқнинг камида 20 миллион ва ўртаҳол яшаётган бизнес оилалардаги 5 миллион ва даврларини суриб яшаётган ҳокимлар, катта амалдорлар билан бир қаторда солиқ, милиция, прокуратура ва судялар йиғилиб улар бор йўғи ярим миллионга ҳам етмайдилар.

Порахўрилик ва коррупция қайнаган хар бир қолоқ давлатда ривожланиш ҳақидаги диктаторнинг шармандали ҳисоботларидаги рақамларнинг ўта ёлғонлиги Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади, аксинча у Каримовнинг ўзини оқлашдаги асосий суянган суянчиғига айланиб, у гўё халқ билан хеч нарса бўлмагандек ёлғонларини ўпиргани ўпирган.

Юртни бошқариб халққа қарайдиган одам очиқдан-очиқ олтинларни тонналаб ўғирласа, қипқизил ёлғончи бўлса, халқни оч қўйиб уни тинимсиз қамаса, ўз амалдорларидан бошқага ишларнинг тайини бўлмаса, халқи 90 кун қишда совуқдан чақалоқлари музлаб ўлсалар, ўзи бундай қасамхўр шайтонга дарс беручи шарлотоннинг бизга нима кераги бор, ахир у ўлгунча ўзбекдан хеч ким қолмайдику.

Бундай ёвуз қасамхўрнинг жойи турманинг тўрида бўлиши ва бундай халқ ва миллатнинг зулмлардан озод этилиши талабини миллий хавфсизлик масалаларини ечадиган ва шу халқнинг содиқ фарзанди эканини исботлаши кераклигини неча йиллардан бери ўйламай келаётган Рустам Иноятов ва Баҳодир Матлубов маcъул эканлигини, наҳотки уларнинг ўзлари тушунмаётган бўлсалар.

Шу нарса аниқки, сизлар Каримов бир кун ўлса, унинг орқасида сизлар тирик қоласизларку, сизларнинг ҳам бола чақаларингиз, тўй ҳашам дегандай халқ билан орзу умидларингиз бўлса керакку?!

Кўз олдингизга келтиринглар укалар, бу гапнинг индоллоси десак, Каримов йўқолгандан сўнг сизларга беркинадиган миллион долларга дунёда бирор тешик қолармикан, Интерполдан қочиб Марсга бориб яшашнинг ҳали иложи йўқку!?

Яхшиси дўппини олиб қўйиб, ўз халқингиз учун ақлли бошларни бир ишга солиб кўринглар-чи, шу юртнинг қаҳрамонлари бўлиб, ўз қонли қўл ва гуноҳларингизни ювишга ва эзилган халқингизнинг дуъосини олиб обрўлар билан халқнинг иззат-ҳурматларига сазовор бўлиб яшашнинг наҳотки имкони топилмаса, бундай имконият вақтлар ўтавериб, унинг тешаланавериб синишига кундан-кун бундай имкониятларингиз оз қолмоқдаку ахир!

 

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: